Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.1992 йилги 103-сонли «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ТАҚИҚЛАНГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ РЎЙХАТИ тўғрисидаги» Қарори:
Қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш таъқиқлансин:
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;
давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;
давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига.
Медиация нима ?.
Таянч иборалар: воситачи, лицензия, ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, суд орқали ҳимоя қилиш
Ж: медиация - баҳс-мунозараларни учинчи бетараф томон иштирокида тартибга солишга доир ҳуқуқий технология.
Медиация қачон қўлланилади?
- суддан ташқари тартибда,
-баҳс-мунозарани суд тартибида кўриб чиқиш жараёнида,
-суднинг қарор чиқариш учун зални тарк этишидан олдин.
Мулклар юридик асосига кўра неча хил бўлади ва уларга таъриф беринг?
Таянч иборалар: кўчар ва кўчмас мулк, мулк ҳуқуқи, тассарруф этиш
Ж: МУЛКНИНГ ТУРЛАРИ
(юридик асосларига кўра):
Кўчар ва кўчмас мулк;
Айланмага қодир, айланма қобилияти чекланган ва айланмадан чиқарилган мулклар.
ЎзР ФКнинг 85-моддасига кўра бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин.
41. Мулкни вужудга келиш асослари.
Таянч иборалари :меҳнат қилиш, муайян фаолият билан шуғулланиш.
Қимматли қоғозлар ва номоддий неъматларга таъриф беринг?
Таянч иборалар: Акция, облигация, депозит сертификати, вексель
Ж: Қимматли қоғозлар - ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |