- тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
- тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;
- қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;
- давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тушунчалари ҳамда ҳуқуқий асосларини ёзиб беринг.
Таянч иборалар.Аукцион, баҳолаш, давлат мулки, оммавий мулк, акция.
Ж: Давлат тасарруфидан чиқариш - бу давлат корxоналарини ва ташкилотларини xўжалик жамиятлари ва ширкатларига, оммавий мулк бўлмайдиган бошқа корxоналар ва ташкилотларга айлантиришдир.
Хусусийлаштириш - жисмоний шаxсларнинг ва давлатга тааллуқли бўлмаган юридик шаxсларнинг оммавий мулк объектларини ёки давлат акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олишидир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида xусусий мулкнинг даxлсизлиги белгилаб қўйилди.
( III-бўлим, XII-боб, 53-54-моддалар)
1990 йил 31 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида»ги қонуни.
1991 йил 19 ноябрда эса Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув таомиллари ҳақида тушунчаларни ёзиб беринг?
Таянч иборалар. Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан эътиборан жорий этилиши, қарздор мол-мулки, талон-тарож қилиниши,
Ж: Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир.
Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
Келишув битими - Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битими тузишга ҳақлидирлар. Келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, уни тузиш тартиби, шакли ва мазмуни, ўзига xос xусусиятлари, ҳақиқий эмаслиги ва оқибатлари қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банкрот корхонани тугатиш - Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир.
Мулк ҳуқуқи ва уни ҳимоя қилиш ҳақида нималарни биласиз?
Таянч иборалар.Ўзига бириктирилган мулк. Эгалик қилиш. Фойдаланиш.
Ж: Мулк ҳуқуқи - шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. (ЎзР ФКнинг 164-моддаси).
Бизнес шартномалари субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёзма равишда изоҳланг.
Таянч иборалар: .Хўжалик ҳамда тадбиркорлик субъектлари, шартнома тузишни эркинлиги, ёзма, нотариал, шартнома шартлари
Ж: Бизнес шартномалари дейилганда, бевосита тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда бошқа тадбиркорлик субъектлари (жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар) ва давлат органлари билан тузиладиган шартномалар тушунилади.
Тадбиркорлик шартномаси тарафининг ҳуқуқлари
Do'stlaringiz bilan baham: |