Bog'liq Бизнес ҳуқуқидан ёзма иш саволлари Dilmurod Ernazarov
шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;
давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга илтимосномалар билан мурожаат этиш ҳамда шикоятлар бериш ва улардан асослантирилган ёзма жавоблар олиш;
бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш;
ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунда назарда тутилган воситалари ва усулларини қўллаш.
Тадбиркорликшартномаситарафинингмажбуриятлари
шартномалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этишлари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда шартномаларининг ўз вақтида тузилишини таъминлаш;
тузилган шартномалар бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
.Банкротликнинг таомиллари нималардан иборат ва уларга қисқача таъриф беринг
Ж: Суд санацияси – иқтисодий суд томонидан қарздор юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилидир. Кузатув - банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда иқтисодий суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилинган санадан эътиборан жорий этилади ва бу ҳақда суд ажримида кўрсатилади.
Ташқи бошқарув- иқтисодий суд томонидан юридик шаxсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомилдир. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корxоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имкониятлари аниқланган ҳолларда иқтисодий суд томонидан ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга жорий этилади.
Келишув битими - Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида қарздор ва кредиторлар келишув битими тузишга ҳақлидирлар. Келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, уни тузиш тартиби, шакли ва мазмуни, ўзига xос xусусиятлари, ҳақиқий эмаслиги ва оқибатлари қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банкрот корхонани тугатиш - Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошмаган муддатда амалга оширилади. Бу муддат зарурат бўлганда суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир.
Ташқи иқтисодий фаолият субъектлари кимлар бўлиши мумкин ва улар қандай ҳуқуқий асосларга кўра хамкорликни амалга оширадилар?
Таянч иборалар. Жисмоний ва юридик шахслар, давлат рўйхатидан ўтган, қонун, Инкотермс қоидалари