Biznes huquqi” kafedrasi tomonidan 2021/2022 kuzgi semestrida o‘tiladigan “Raqobat huquqi” modulidan tayyorlangan yakuniy nazorat turi bo‘yicha imtihon savollari


Biznes huquqi kafedrasi tomonidan



Download 59,67 Kb.
bet9/14
Sana03.03.2022
Hajmi59,67 Kb.
#480128
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Рақобат ҳуқуқи (2)

Biznes huquqi kafedrasi tomonidan
2021/2022-yil kuzgi semestrda oʻtkaziladigan Raqobat huquqi modulidan tayyorlangan yakuniy
nazorat turi boʻyicha imtihon savollari
(mantiqiy savollar)



1

Raqobat huquqi




Umumiy tayyorlangan mantiqiy savollar soni: 50 ta



Mantiqiy savollar

Savolni tayyorlagan professor-oʻqituvchining F.I.Sh


Raqobat qonunchiligida shaxslar guruhi deganda nima tushuniladi?







Bozorlarning turlari va ularning farqli xususiyatlarini tushuntirib bering.
Бозорларнинг турлари икки хил кщринишда бўлади. Товар бозори ва молия бозорларига бўлинади. Товар бозори-фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар (молиявий хизматлардан ташқари);
Молия бозори эса банклар ва бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари хизматлари ҳамда пул маблағларини жалб этиш ва (ёки) жойлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматлар;







Tovar bozori chegaralarini aniqlash tartibini qonunchilikda qanday belgilanganligini tushuntirib bering.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ёки молиявий хизматларнинг ёки Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин бўлган муомаладаги ҳамда уларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш имкони мавжуд бўлган чегаралардаги қисмининг муомала доираси;
Ушбу ҳолатда тушунишимзча товар етказиб берилиши бир жойдан яъни мисол учун кола ичимлик суви тошкентдан ишлаб чиқарилиб, сурхондарёга етказиб беришни имкони бўлмаса, сурхондарёда ҳам кола ишлаб чиқарилиб сотилади





Tovar yoki moliya bozorida ustun mavqeni egallab turgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar davlat reyestri qanday hujjat va uni yuritish tartibi haqida maʼlumot bering.
Ўзбекистон Республикаси вазилар маҳкамасининг 230-қарорининг VI-бобида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларинг давлат реестрини қандай ҳужжатлиги ва уни юритиш тартибини қисача кўриб чиқамиз.
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва шахслар гуруҳининг фаолияти мониторинги ва назоратини амалга ошириш, монополияга қарши ҳаракатларини чеклаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда улар томонидан устун мавқеини суиистеъмол қилишига йўл қўймаслик учун юритилар эканлигини кўришимиз мумкин.
Уни юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан юритилади ва мувофиқлаштирилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан товар ва молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи Реестрга киритади, Хўжалик юритувчи субъектни ёки шахслар гуруҳини Реестрга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.







Tovar bozorlarida ustun mavqeni eʼtirof etish mezonlari haqida qonun hujjatlari asosida fikr bildiring.
Устун мавқе товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолатидир.
Товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши:
1) эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса;
2) ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар:
хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб туриши;
товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши;
ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.
Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.







Moliya bozorlarida ustun mavqeni eʼtirof etish mezonlari haqida qonun hujjatlari asosida fikr bildiring.
Вмқнинг 230 қарорининг 4-бобида 22. Хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг молия бозори чегаралари доирасидаги улуши 35 фоиздан ошадиган мавқеи молия бозоридаги устун мавқе деб эътироф этилади.
23. Молиявий хизматлар кўрсатиш бошланган санадан бошлаб икки йил мобайнида тегишли молия бозорида молиявий хизматларнинг аниқ турига ўхшаши мавжуд бўлмаган, биринчи марта бозорга маълум бир турдаги молиявий хизматлар бозорига кирган хўжалик юритувчи субъект молия бозорида устун мавқеини эгалловчи хўжалик юритувчи субъект сифатида кўриб чиқилмайди.







Monopol yuqori narxning oʻziga xos xususiyatlari, raqobatchilar va isteʼmolchilar manfaatlariga taʼsiri boʻyicha xulosalaringizni bayon eting.
Рақобат тўғрисидаги қонунинг 7-моддасида монопол юқори нархлар эътироф этилган. Унга кўра товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юрутвчи субъект томонидан белгиланган нарх товар ишлаб чиқиш учун кетган харажат ва фойда суммасидан юқори бўлса, асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нархдир.
Агар молия бозорида икки ёки ундан ортиқ хўж.юр.суб. фаолият юрутаётган бўлса молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўж.юр.шах. ёки шахслар гурухи томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи, агар ушбу нарх молия бозор чегаралари доирасида белгиланган нархнинг ўртача қийматидан 10% дан зиёдга ошса монопол юқори нархдир.





Monopol past narxning oʻziga xos xususiyatlari, raqobatchilar va isteʼmolchilar manfaatlariga taʼsiri boʻyicha xulosalaringizni bayon eting.
Рақобат тўғрисида 8-модда. Товар бозорида сотувчи ёки сотиб олувчи сифатида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан товарнинг таннархидан паст даражада ва ушбу товарни сотишдан зарар келтирадиган даражада белгиланадиган, натижада рақобатнинг чекланишига олиб келадиган нарх товарнинг монопол паст нархидир.
Товарнинг молия бозоридаги монопол паст нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.





Xoʻjalik yurituvchi subyektni majburiy tarzda boʻlish yoki ajratib chiqarish asoslari va tartibini tushuntiring.
Рақобат тўғрисидаги 20-моддаси Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишини бартараф этиш юзасидан илгари қўлланилган чоралар самарасиз бўлган тақдирда, монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат этади, бўлиш ёки ажратиб чиқариш хўжалик юритувчи субъект негизида икки ёхуд бир нечта алоҳида хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш орқали амалга оширилади.





Tovar bozorlarida monopol yuqori narxni aniqlash tartibini tushuntiring.







Moliya bozorlarida monopol yuqori narxni aniqlash tartibini tushuntiring.
Вмқ-230 2-боб 3,4,5,6,7
3. Агар молия бозорида икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатилаётган хизматлар нархи, агар ушбу нарх молия бозори чегаралари доирасида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан белгиланган нархларнинг ўртача қийматидан ўн фоиздан зиёдга ошса, монопол юқори нарх деб ҳисобланади.
4. Молия бозорида монопол юқори нарх молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг хизматларига нархларни бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга ўхшаш бўлган ва (ёки) ўзаро алмашинадиган хизматлар нархлари билан таққослаш йўли билан амалга оширилади.
Таққослаш молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх билан ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ўртача нархлари ўртасидаги тафовутни аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
5. Агар молия бозорида фақат битта хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи фаолият юритаётган бўлса, ушбу хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи хизмати нархи, агар ушбу нарх:
хизматни кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдоридан ошса ҳамда ушбу хизматни кўрсатишдан асосланмаган фойда олиш имконини берса;
кўрсатилаётган хизматнинг сифат тавсифлари пасайиши натижасида асоссиз харажатларни компенсация қилишга ёки қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нарх ҳисобланади.
Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойда миқдорининг ошиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
6. Харажатлар ва фойданинг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги молиявий хизматлар таннархига киритилган харажатлар таркибини ўрганиш йўли билан аниқланади. Монополияга қарши орган молия бозорларини тартибга солиш соҳасидаги тегишли ваколатли органлардан хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи харажатлари ва фойдасининг иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги масаласи бўйича хулоса олиши мумкин.
7. Хизматларнинг монопол паст нархи хизмат кўрсатиш учун зарур харажатлар қийматини қопламайдиган ва фойда олишни кўзда тутмайдиган, бунинг натижасида рақобатни чеклаш, бозордан рақобатчиларни сиқиб чиқариш ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид оқибатлари бўлган молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан белгиланган нарх ҳисобланади.







Monopol past narxni oʻrnatish belgilari qonunchilikda qanday ifodalangan?
Вмқ 249-4-боб. Товарга монопол паст нархни аниқлаш
19. Товарга монопол паст нархни аниқлашда:
а) товарга олдин белгиланган нархни пасайтириш йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мувофиқ эмаслиги;
товарни сотувчилар ёки харидорлар таркиби ўзгаришсиз қолиши ёхуд товарларнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби ўзгариши сезиларли эмаслиги;
товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги;
товарга талаб ва (ёки) таклиф ўзгаришсиз қолиши ёки уларнинг ўзгариши товарнинг нархи ўзгаришига мутаносиб эмаслиги шартлари бажарилса;
б) товарнинг олдин белгиланган нархини сақлаб туриш ёки пасайтирмаслик йўли билан, агар бунда жамланган ҳолда:
товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар жиддий равишда ўсганлиги;
товарнинг сотувчилари ёки харидорлари таркиби товарнинг нархини кўпайтириш томонга ўзгартириш имкониятини аниқлаши;
товарнинг товар бозорида, шу жумладан, давлат томонидан тартибга солиш, шу жумладан, солиқ солиш, тариф билан тартибга солиш чоралари билан белгиланадиган айланиши шартлари товарнинг нархи кўпайиш томонга ўзгариши имкониятини таъминлаши;
товар бўйича талаб ва (ёки) таклифнинг ўзгариши товар нархининг кўпайиши томонга ўзгаришини белгилайдиган шартлар бажарилса, субъект томонидан бундай товарни ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар ва фойдани қопламайдиган қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланадиган нархдан паст белгиланиши ҳолати ҳисобга олинади.
20. Агар:
нарх қиёсланадиган товар бозорида рақобат шароитларида шаклланган нархдан паст бўлмаса;
нархнинг товарни сотувчи томонидан белгиланиши тегишли товар бозорида товарнинг сотувчилари ёки харидорлари билан шахсларнинг бир гуруҳига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг қисқариши муносабати билан рақобатнинг чекланишига олиб келмаса ёки олиб келиши мумкин бўлмаган тақдирда товарнинг монопол паст нархи эътироф этилмайди.







Moliya bozorida faqat bitta oʻzi faoliyat yuritayotgan xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan monopol yuqori narx belgilanganligi qaysi mezonlarga asosan aniqlanadi?
вмқ 249 2-боб. Товарнинг монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш учун маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш
6. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 10-кунига қадар монополияга қарши органга Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларига қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) субъектлар товарларига нархларнинг ўзгариши динамикасини кузатиб бориш мақсадида мунтазам равишда:
ҳар чоракда субъектлар томонидан тақдим этилган Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган товарларга қўлланиладиган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
статистика органлари маълумотларини (маълумотномалар, бюллетенлар ва бошқаларни);
оммавий ахборот воситалари маълумотларини;
белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат функциялари материалларини (ўрганишлар натижасида текшириш бўйича далолатномалар ва маълумотномалар, берилган кўрсатмалар ва бошқаларни);
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маълумотларини таҳлил қилади.







Raqobatni cheklaydigan bitimlarni isbotlash uchun zarur dalillar haqida maʼlumot bering
Вмқ 230 3-иловасида 3боб
10. Қуйидагилар хўжалик субъектлари ўртасида ёхуд хўжалик юритувчи субъектлар билан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки юридик шахсларнинг бирлашмалари ўртасида рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатларни ва битимларни амалга ошириш ҳолатларининг далиллари ҳисобланади:
товар етказиб бериш ҳажмларини келишиш;
нархларни сунъий тарзда ошириш ёки пасайтириш тўғрисида аҳдлашув;
бир хил прейскурантни ёки нархни тасдиқлайдиган буйруқ (протокол, фармойишни)ни қўллаш;
товарларни ишлаб чиқариш ёки сотиш ҳажмларига чеклашлар (квоталар) белгилаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Рақобатни чеклайдиган битимлар тузиш ҳолатларининг далиллари бевосита ва билвосита бўлиши мумкин.
11. Шартномалар шартларини, счётлар, юк хатлари, прейскурантлар, тўлов топшириқномалари, қарорлар (шу жумладан протоколлар), хатлар ва шу кабиларни ўрганиш давомида аниқланадиган келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларнинг ҳужжатли тасдиғи рақобатни чеклайдиган битимлар тузиш бевосита далиллар ҳисобланади.
12. Келишиб олинган ҳаракатлар ва битимларни тасдиқловчи билвосита далиллар муайян даврда бозорда ёки савдолар жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг хатти-ҳаракатини қиёсий таҳлил қилиш давомида аниқланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари ўртасида ахборотларни оғзаки ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда айирбошлаш, нархларни ошкора эълон қилиш, шунингдек улар томонидан, бунга асосли сабаблар бўлмагани ҳолда, бир хил ва синхрон ҳаракатларни амалга ошириш рақобатни чекловчи битимлар тузишнинг билвосита далиллари ҳисобланади.







Xoʻjalik yurituvchi subyektlarni ustun mavqega ega deb tan olishning huquqiy oqibatlarini tushuntiring.
Устун мавқеига эга деб тан олинганидан кейин ҳуқуий оқибати вмқ 230 1-илова 6 бобга кўра реестрга киритилади
30. Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва шахслар гуруҳининг фаолияти мониторинги ва назоратини амалга ошириш, монополияга қарши ҳаракатларини чеклаш ва уларнинг олдини олиш ҳамда улар томонидан устун мавқеини суиистеъмол қилишига йўл қўймаслик учун юритилади.





Konglomerat qoʻshilishlarni tavsiflab bering va misollar keltiring.
Конгломератнинг белгилари 1-ўзаро шартномавий муносабаатда бўлишмайди, 2-бир типдаги махсулот ишлаб чиқарувчи лекин географик жойлашуви нуқтаи назаридан рақобатчи бўла олмайдиган хўжалик юрутувчи субект бўла олмаслиги 3- махсулот сотиш билан функционал боғлиқ бўлган хўжалик субъекти ҳисобланади.





Ustun mavqeni suisteʼmol qilish shakllari haqida maʼlumot bering.
Рақобат тўғ. 10-модда
муомалада бўлган товарларнинг ҳажмини товар ёки молия бозорида тақчилликни келтириб чиқариш ёки сақлаб туриш мақсадида нархларнинг ошишига олиб келадиган тарзда қисқартириши;
монопол юқори ёки монопол паст нархларини белгилаши;
шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, бошқа мол-мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга ўтказишга доир асоссиз талабларни, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларни содир этиш талабларини мажбуран қабул қилдириши;
шартномага камситувчи шартларни киритиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (рақобатчилар) томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни олишини ёки реализация қилишини тақиқлаши ёхуд чеклаши;
контрагент томонидан бошқа товарларни олиш ёки реализация қилиш ёхуд контрагентнинг товарларни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шарти билангина шартнома тузишга розилик бериши;
тегишли товарни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишдан асоссиз равишда бош тортиши;
товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришига тўсиқлар қўйиши товар ёки молия бозорида устун мавқени суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.







Oʻzbekistonda xoʻjalik yurituvchi subyektlarning qoʻshilish, qoʻshib olish jarayonlariga monopoliyaga qarshi qanday talablar mavjud?
Рақобат тўғрисидаги қонуннинг 16-моддасида Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимга олдиндан розилик бериши кераклиги белгиланган.
Унга кўра; Агар тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимлар учун монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш зарур.
Ушбу модданинг талаблари хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра қўшиб юборилиши ва қўшиб олиниши ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.







Iqtisodiy konsentratsiya mohiyatini tushuntirib bering.

Download 59,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish