Битирув малакавий иши педагогика кафедрасининг 018 йил июндаги 10-сонли даги йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган



Download 366 Kb.
bet8/19
Sana13.03.2022
Hajmi366 Kb.
#492802
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Шамсуддиов бит. малака иши.

1-шакл. Таълим методлари.
Амалий машғулотлар методи, асосан ўзлаштирилган илмий билимларни мустаҳкамлаш ва уни амалда қўллай олиш, тегишли кўникма ва малакаларга эга бўлишни таъминлашга хизмат қилади. Одатда машқ қилдириш деганда илмий билим ва маълум бир иш – ҳаракатни ўзлаштириш ёки такомиллаштириш мақсадида режали равишда ташкил этилган такрорлаш тушинилади.
Машқ қилдириш методи ўқув предметларининг мазмуни ва тавсифига қараб турлича олиб борилиши мумкин. Таълим олувиларнинг ўзлаштирган кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда машқ қилдириш қуйидаги талабларга амал қилиши лозим:
1. Топшириқнинг мақсади таълим олувчиларга аниқ ва равшан тушунтирилган бўлиши, мазмуни ва уни ишлаш йўллари эса пухта ўқтирилган бўлиши лозим.
2. Таълим олувчилар диққати тақдим этилаётган машққа жалб қилиниши, жамоанинг ва ҳар бир таълим олувчининг интилиш ва қизиқишлари ҳисобга олиниши лозим.
3. Топшириқ режалаштирилган (лойиҳаланган) тизим асосида ва уларни бажаришдаги жараёнларнинг изчиллигига асосланган бўлиши лозим.
4. Маълум қоида юзасидан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар шу қоидага оид бошқа мазмундаги топшириқларни бажаришда ҳам осонлик билан қўлланилиши лозим.
5. Топшириқ берилишида таълим олувчиларни фаоллаштирилган ижодий фаолиятга йўналтирилишини ҳам эътиборга олиши лозим.
6. Бериладиган топшириқ (машқ ва шу кабилар)ни таълим олувчиларнинг белгиланган вақти ичида албатта бажара олишлигини эътиборга олиш керак ва бунда таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятига (умумий ва айрим ҳолларда хусусий интеллектуал салоҳиятига) эътибор қаратилиши машқ қилиш жараёнининг оптимал вариантларини кафолатлаш имкониятини беради.
Таълим методларининг бу турида таълим олувчиларга бериладиган ёзма ижодий машқлар ва топшириқлар муҳим ўрин эгаллайди. Шунингдек, таълим олувчиларга берилидаган машқ – топшириқлар ичида коллокумлар бажариш ҳамда айрим мавзулар бўйича мустақил маърузалар тайёрлаш ва график ишларни бажариш таълим олувчиларнинг мазкур соҳадаги онгли ижодий муносабатини янада юксалтиришга дидактик асос бўлади.
Лабаратория методи. Бу таълим жараёнида таълим олувчиларга атрофни ўраб турган объектив борлиқдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг шакли, ҳажми, таркиби, тузилиши, ўзгариши ва ривожланиши қобилиятлари ҳақида янги – янги билимлар бериш, ўзлаштираётган илмий билимларни мустаҳкамлаш ҳамда тегишли кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Демак, бу шундай таълим методики, унда таълим олувчи таълим берувчи раҳбарлигида олдиндан белгиланган режа асосида тажрибалар ўтказади ёки амалий вазифларни бажаради ва шу жараёндаги билимни янгилайди ва тушиниб етади. Шу сабабли ҳам улар қатъий режа асосида олиб борилади. Режа таълим мазмунини таълим олувчилар томонидан тажрибалар ва амалий ишларни бажариш ҳамда ўрганишнинг кўрсатмаларини ифодаловчи таълим берувчининг ҳужжати ҳисобланади. Унда машғулот мавзуси, ишнинг мақсади, унга ажратилган вақт, машғулот мавзусининг мазмуни, машғулот бўйича адабиётлар рўйхати ўз ифодасини топади.
Лабаратория методи, деярли барча фанлар бўйича таълим беришда учрайди. Айрим фанларда, яъни, физика, кимё, биология, география, касбий таълимга оид фанларда, психология, информатика ва шу каби предметларни ўрганишда эса кўпроқ қўлланилади. Улар махсус жиҳозланган лабаротория хонасида тегишли моддий – техника воситалари ва мажмуалари ёрдамида олиб борилади.
Лабаратория машғулотлари хусусиятига кўра қуйидагича турларга ва шаклларга бўлинади (1 - шакл):






Download 366 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish