III. Диплом олди амалиёти даврида бажарилган асосий ишлар, ўрганилган ҳуқуқни қўллаш амалиёти, амалий тажриба:
Мен, шахар прокуратурасида 2021 йилнинг 1 февралидан 9 апрелигача «Битирув малакавий амалиёти”ни ўтадим.
Битирув малакавий амалиётимнинг дастлабки кунида мен бириктирилган амалиёт раҳбарим билан мазкур амалиёт давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар режасини тузиб олдик. Амалиётнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари билан танишиб чиқиш вазифаси амалаёт рахабарим томонидан юклатилди.
Шунингдек, иккинчи куни шахар прокурори амалёт ўташ муддатидан келиб чиқиб, 15 кун муддатдан прократуранинг асосий тўртда бўлимида амалаёт ўташимни белгилаб берди. Яъни булар: умумий назорат, тергов бўлими, жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда пркурор ваколатини таминлаш бўлими ҳамда ички ишлар органларида қонунлар ижроси устидан назорат қилиш бўлимлари.
Мен ушбу тўртта бўлимда ўн беш кундан амалёт ўтадим ва ушбу бўлимлар прокуратура тизимида қандай вазиваларни бажариши ҳақида ҳам назарий ҳам амалий кўникмаларга эга бўлдим.
Прокуратура органларининг вазифа ва ваколатларидан келиб чиқиб умумий назорат бўлимида амалёт ўташ вақтида қуйидаги кўникмаларга эга бўлдим:
Прокуратура органларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштириш фаолиятини ўрганиб, бу борада ҳудудларда фуқароларга, кенг жамоатчиликка ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тушунтиришлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тарғибот ишларини қандай олиб бориш тартибини;
Давлат ташкилотлари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга риоя этилишини назорат қилиш тартибини;
Давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан чиқарилган маъмурий хужжатларни конунийлигини текшириш ва қонунчиликга зид бўлган маъмурий хужжатларга нисбатан протестлар келтириш тартибини;
Прокурор чиқарган хужжатларга ташкилотлар ёки мансабдор шахслар томонидан вақтида жавоб қайтарилмаган тақдирда қандай тасир чоралари қўллаш тартибини ва бошқаларни ўргандим ва амалётда ўзим мустақил қарорлар қабул қилилиб уни ижросини назорат қилишга харакат қилдим.
Шахар прократурасининг тергов бўлимида қуйдаги билим ва кўникмаларга эга бўлдим:
Жиноятга оид ариза, хабар ва бошка маълумотларни куриб чикиш ва карор кабул килиш тартиби ва услубларини;
Ходиса содир булган жой, мурда, теварак-атроф, бинолар, нарсалар, хужжатларни куздан кечириш хамда криминалистика ва бошка техник воситаларидан фойдаланиш тартиби ва услубларини;
Тергов режасини тузиш, тергов харакатларини ўтказиш, далилларни туплаш ва шу кабилар қандай амалга оширилишини;
Жабрланувчи, гувох, гумон килинувчи ва айбланувчини сурок килиш ва юзлаштириш утказиш тартиб ва услубларини;
Тинтув, тергов экспериритазасини ўтказиш, эксперт, мутахассис, таржимон, холисларни жалб килиш, курсатувларни ходиса содир булган жойда текшириш, таниб олиш учун кўрсатиш, намуналар олиш, далилларни туплашни;
Тафтиш ва экспертизалар тайинлаш хамда уларнинг хулосаларига бахо бериш тартиби ва услубларини;
Жиноят ишида гумон килинувчи, айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб килиш, эхтиёт чорасини куллаш тартиби ва услублари билан танишиб уларни ўрганишга харакат қилдим ва нанитажада бир нечта процессуал харакатларни мустақил амалга оширдим.
Шунингдек, жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий хуқуқбузарлик ишларини кўришда прокурор ваколатини таминлаш бўлимида қуйдагиларни ўргандим:
Суд процесига қатнашишга тайёргарлик кўриш тартибини;
Айблов нутқи ва прокурор фикрини тайёрлашни;
Суднинг ноқонуний қарорларига протест лойихаларини тайёрлашни;
Судларда жиноят, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлар кўрилиши юзасидан ҳисоботларни тузиш ва тахлил қилиш тартиби ва бошқаларни имкон даражасида ўрганишга харакат қилдим.
Ички ишлар органларида қонунлар ижроси устидан назорат бўлимида қуйдагиларни ўргандим:
Сохага оид норматив-хукукий хужжатлар, услубий кулланмалар бошқа хужжатлар билан танишиб чиқдим;
Ички ишлар органларида конунлар ижроси устидан назорат буйича текширишларга тайёргарлик куришни;
Муқаддам ўтказилган текширувларни тахлил қилиш ва кейинги текширишларни режалаштиришни ва шу каби бир нечта техник ишларни амалга оширишни ўргандим.
Амалёт даври якуни бўйича умумий хулосамни айтадиган бўлсам, ушбу икки ой қисқа давр ичида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича прокурор томонидан амалга ошириладиган ишлар, у томонидан чиқариладиган ҳужжатлар, жумладан, протест, қарор, тақдимнома, огоҳлантирув ва ариза каби прокурор назорати ҳужжатлари билан танишдим ва уларни тузиш бўйича кўникма ҳосил қилдим. Шунингдек, мен ўқишим даврида ўрганган назарий маълумотлар ва қонунларни амалда қандай қўлланишини кўрдим. Амалёт даври мобайнида шу нарсага амин бўлдимки қонунлар ва қонун ости хужжатларни билиш, бу уни қўллай олиш дегани эмас экан. Чунки хар бир қабул қилинадиган қарор кимнидур хуқуқини чеклаб қўйиши мумкин. Шу сабабли ҳам нафақат қонунни билиш балки уни тўғри қўллай олиш хам анчагина масулят ва профисионалликни талаб қилар экан.
Шунингдек, тизим бўйича камчиликларга тоҳталадиган бўлсам, икки ой муддат ичида тизимдаги камчиликларни топа оладиган даражада билм ва кўникмаларга эга бўлмадим. Фақатгина, пайқаган камчилигим прократура органларида бериладиган топшириқ ва келиб тушадиган аризаларга нисбатан ходимлар сони камчиликни ташкил этар экан.
Шу сабабдан, муаммони хал этиш йўли сифатида тезкор ходимлар сонини оширишни таклиф этган бўлардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |