Битирув малакавий амалиёти
ҲИСОБОТИ
Режа:
Кириш
Асосий қисм
1.
Ташкилот фаолияти, жамоаси билан танишув ва амалиѐт режасини тузиш.
2.
Ташкилот тузилмаси ва ходимларнинг вазифалари.
3.
Ташкилот фаолиятидаги асосий норматив ҳужжатлар.
4.
Амалиѐт давомидаги натижалар.
Таклифлар
Кириш
Мустақилликка эришганимиздан сўнг, прокуратура органи чинакам
инсон ва жамият ҳимоячиси, қонун посбони сифатида қад кўтара бошлади.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов прокуратура органининг марказдан
мустақил бўлиши учун тинмай ҳаракат қилдилар ва бунга тўлақонли
эришдилар.
Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси Ўзбекистон
Республикаси Бош прокурори раҳбарлик қиладиган прокуратура органларининг
ягона марказлаштирилган тизимидир. Ўзбекистон Республикаси прокуратура
органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш,
қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини,
жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон
Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат.
Асосий қисм
Туман прокуратурасида амалиѐт ўташ учун борганимда амалиѐт раҳбари
сифатида Тошлоқ тумани терговчиси тайинланди. Ташкилотда жами бўлиб, 9
та ходим фаолият олиб бораѐтган эди. Булар туман прокурори, туман прокурори
ўринбосари, туман прокурори катта ѐрдамчиси, туман прокурорининг тегишли
соҳалар бўйича ѐрдамчилари, туман прокуратураси терговчиси ва туман
прокуратураси нозири. Амалиѐт раҳбарим менга туман прокуратурасида
амалиѐтни ўташ қонун-қоидалари ҳақида тушунтириш ва маълумотлар бериб,
амалиѐт режасини тузишда кўмаклашди ва амалиѐтни шу режа асосида амалга
оширсам ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини айтди. Авваламбор мен
қайси норматив ҳужжатларни билишим лозимлигини айтиб ўтдилар. Биринчи
ўринда Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонунини
яхшилаб ўрганиб чиқишим лозимлигини тушунтирдилар. Чунки прокуратура
органи
тузилмасини,
униннг
таркибий
қисмларини,
прокурорнинг
ваколатларини, прокурор назорати ҳужжатларини билиш шарт ҳисобланади.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Рэспубликасининг “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғисида”ги Қонунини билиш муҳимлиги билиб
олдим. Мурожаатлар тўғрисидаги қонунчиликнинг асоси шу қонун
ҳисобланади. Ҳуқуқлари бузилганлигидан шикоят қилиб келган фуқароларни
қабул қилиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш ҳам прокуратура
органларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Туман прокурори ҳар бир
йўналишдаги ходимдан иш ўрганишимни, шу орқали келажакда прокуратура
органининг исталган соҳасида ишлаб кета олишимни тушинтирдилар. Шу
сабабли амалиѐт раҳбарим Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик устидан
назорат бўлими ва Агро ва озиқ-овқат соҳаларини рнивожлантиришга оид
қонунчилик устидан назорат бўлими бўйича прокурор ѐрдамчиси бўлсаҳам
қолган соҳалардаги ѐрдамчилар ва терговчидан ҳам ушбу соҳаларнинг сир-
асрорларини ўрганишга ҳаракат қилдим. Шу сабали битирув малакавий
амалиѐт режасида вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик устидан назорат, агро
ва озиқ-овқат соҳаларини рнивожлантиришга оид қонунчилик устидан назорат,
ижтимоий соҳада қонунчилик устидан назорат, жиноий, фуқаролик, маъмурий,
иқтисодий суд ишларида прокурор ваколатини таъминлаш каби бўлимларнинг
ва тергов фаолиятига оид ҳужжатларни ҳам ўрганишни киритдим.
Бундан ташқари, мен прокуратура органларининг фаолиятига тегишли
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Бош прокурор буйруқлари, йўриқномалар ва
бошқа прокурор назорати ҳужжатлари билан танишдим. Хусусан, Бош
Прокурор томонидан соҳага оид юздан зиѐд ички буйруқлар чиқарилган бўлиб,
ушбу буйруқлар прокуратура органларининг ички соҳаларида кенг
қўлланилиши маълум бўлди. Ушбу буйруқлардан прокуратурада иш юритишни
белгилаб берадиган ва тартибини тушунтирадиган Бош прокурорнинг 225-
сонли “Прокуратура органларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини
назорат қилиш, ҳужжатларни сақлаш ва архив ишини тартибга солиш
тўғрисида”ги буйруғи ҳисобланади. Ушбу буйруқ асосида барча ҳужжатлар
юритилар экан. Хусусан, ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш, уларга рақамлар
бериш, ҳужжат шаклларини яратиш, йиғма жилдларни юритиш, ҳужжатларни
сақлаш ва архивга топшириш, мухр ва штамплардан фойдаланиш каби бир
қанча ишлар шу ҳужжат асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасалари ҳамда
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти, Мажбурий ижро бюроси органлари ходимларининг касб
одобномаси билан танишиб чиқдим.
Битирув малакавий амалиѐтимни ўташ вақтида мен қуйидаги қарор ва
баѐнномаларни тузиш ва расмийлаштиришни ўрганиб олдим. Хусусан, воқеа
жойини кўздан кечириш баѐнномаси тузиш ва воқеа жойини криминалистик
суратга олиш, мурдани кўздан кечириш баѐнномасини тузиш ва холисларга
таништириш, суд тиббий экспертизаси тайинлаш ва экспертлар олдига
қўйиладиган саволлар билан танишиш, терговга қадар ҳужжатларни тақдим
қилиш баѐнномаси тузиш, терговга қадар ҳужжатларни тақдим қилиш
тўғрисидаги талабнома тузиш, терговга қадар ашѐвий далил сифатида ишга
қўшиб қўйиш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисидаги қарор, терговга
қадар нарса, ҳужжатларни ашѐвий ва ѐзма далиллар деб этироф этиш ва уларни
ишга
қушиб
қуйиш
ҳақидаги
қарор
ѐзиш,
терговга
қадар
мол-мулкни ҳатлаш ҳақидаги қарор ѐзиш, терговга қадар мол-мулкни ҳатлаш
тўғрисидаги баѐннома тузиш, терговга қадар пул жамғармасини ҳатлаш
ҳақидаги қарор, жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга
жалб қилиш тўғрисидаги қарорни ѐзиш, терговга қадар жиноят ишида гумон
қилунувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ва ушлаб туриш
тўғрисидаги қарорни ѐзиш, терговга қадар ушланган шаҳсни шаҳсий тинтув
қилиш ҳақидаги баѐннома, жиноят содир этишда гумон қилинган шаҳсни
ушлаш ҳақидаги баѐнномани тузиш, терговга қадар гумон қилинувчини сўроқ
қилиш баѐнномасини тузиш, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок
этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор ѐзишни, терговга қадар айбланувчи
сўроқ қилиш баѐнномасини тузишни, терговга қадар айбловни ўзгартириш
тўғрисидаги қарор ѐзишни, терговга қадар айбловни тўлдириш тўғрисидаги
қарор, терговга қадар айбловни тугатиш тўғрисидаги қарор, тугатилган
айбловни қайта тиклаш тўғрисидаги қарор, терговга қадар ушлаб турилганни
озод қилиш тўғрисидаги қарор, ушлаб турилганни озод қилиш ҳамда эҳтиѐт
чораси қўллаш тўғрисидаги қарор, терговга қадар қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиѐт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарор,
терговга қадар илтимосномани юбориш ҳақида алоқа ҳатлар, муносиб ҳулқ-
атворда бўлиш тўғрисидаги тилҳат эҳтиѐт чорасини қўллаш ҳақида қарор,
муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақида тилҳат олиш, айблов далолатномаси,
айблов хулосаси, судга чақириладиган фуқаролар рўйхатини ва тергов
фаолиятига оид бошқа қарор ва ҳужжатлар билан танишдим.
Шунингдек, битирув малакавий амалиѐтим даврида жами 10 маротаба
Жиноят ишлари бўйича туман судида иштирок этдим. Шундан, 2 таси Жиноят
кодексининг
184-моддаси
билан,
1
таси
Жиноят
кодексининг
113-моддаси билан, 2 таси Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2 таси Жиноят
кодексининг 189-моддаси, 1 таси Жиноят кодексининг 219-моддаси, 2 таси
Жиноят кодексининг 228-моддаси билан боғлиқ жиноят ишлари эди.
Шу жумладан, битирув малакавий амалиѐтим давомида туманда жами
5 маротаба ўзини ўзи осиб ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир этилди. шундан,
2 нафари вояга етмаган шахс, 1 нафари аѐллар орасида, қолганлари эркак
жинсига мансуб шахслар ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу амалиѐт даврида
тергов жараѐнларида бевосита қатнашиб, тергов сири, далилларни сақлаш ҳамда
ашѐвий далилларни тергов якунлангач қайтриб бериш ҳолатларига гувоҳ
бўлдим.
Бундан ташқари, ушбу амалиѐт даврида тергов жараѐнларида бевосита
қатнашиб, тергов сири, далилларни сақлаш ҳамда ашѐвий далилларни тергов
якунлангач қайтриб бериш ҳолатларига гувоҳ бўлдим.
Шу билан бирга, прокуратуранинг бошқа назорат соҳаларида
текширишлари ўтказиш, жумладан, умумий назорат, суд органлари назорати,
қишлоқ хўжалиги, вояга етмаганлар, ички ишлар органларини соҳаларини
назорат қилиш тартиблари билан шахсан танишиб чиқдим. Ушбу соҳаларда
прокурорнинг шу соҳани назорат қилиш бўйича ѐрдамчиси мавжуд бўлиб, улар
ўз йўналишига қараб текширишлар ўтказиб туришади. Хусусан, ички ишлар
органларининг ҳар бир қарори туман прокурори ўринбосари томонидан шахсан
ўрганиб чиқилиб хулоса берилади, кадастр агентлигининг, ҳокимликнинг,
агроинпекциянинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан эса прокурорнинг соҳа
бўйича ѐрдамчиси томонидан назорат қилиниади, шу каби тиббиѐт, халқ
таълими, мактабгача таълим каби соҳалар устидан ҳам прокурорнинг соҳа
бўйича ѐрдамчилари назорат қилади. Улар бу назорат давомида прокурор
назорати ҳужжатларидан фойдаланишади. Хусусан, ушбу малакавий амалиѐтим
давомида туман прокуратурасида жами 34 дан ортиқ текширишлар ўтказилди.
Шундан, текшириш натижасида 6 ортиқ протест, 34 яқин тақдимнома, 27 дан
зиѐд огоҳлантириш, 6 та интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш
юзасидан интизомий қарор, 1 та даъво аризалари киритилган. Ушбу прокурор
назорати ҳужжатларини тузишни ва қўллаш асосларини амалиѐт давомида ушбу
ходимлардан ўрганиб олдим.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда прокуратура
органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар, мазкур соҳани тартибга
солувчи Бош прокурор буйруқлари, низомлар билан танишдим. Жумладан,
2 ой давомида жами 200 дан ортиқ мурожаат жисмоний ва юридик шахслардан
келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 40 яқинини ўрганиб чиқдим. Ушбу
мурожаатларни ўрганиш, тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юбориш
ѐки бошқа муассаса, ташкилот ва идоралардан маълумот олиш тартиблари
билан танишдим. Мурожаатни ўрганиш натижасида мурожаат муаллифига
жавоб юбориш тартибларини ўргандим. Мазкур 2 ой давомида туман
прокурори, вилоят прокурори ва Бош Прокурор ўринбосари иштирокида 10 дан
зиѐд сайѐр қабуллар ташкил этилганлигига гувоҳ бўлдим. Ушбу сайѐр қабуллар
давомида жисмоний ва юридик шахслардан 100 лаб мурожаатлар келиб тушди
ва ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал қилиниши таъминланди. Мазкур
мурожаатларнинг натижасини прокуратуранинг махсус электрон базаси
http://sedo.prokuratura.uz
сайтига жойлаштиришни ўрганиб чиқдим. Битирув
малакавий амалиѐтим даврида прокуратура органларининг бўлимлари ва
бошқармалари билан янаям чуқурроқ танишиб жами Бош Прокуратуранинг 32
та бўлим ва бошқармалари мавжуд бўлиб. Мазкур бошқармалар бўлимларнинг
фаолиятини, бўлимлар ўзининг назорат обьектига киритилган соҳаларни
назорат қилишини билиб олдим.
Хулоса
Амалиѐтим давомида прокуратура фаолиятига асос бўладиган норматив
ҳужжатлар билан танишдим. Кейинги иш фаолиятим учун зарур бўладиган
амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдим. Бундан ташқари, соҳаларда
кузатиладиган турли ҳуқуқбузарлик ҳолатлари мансабдор шахсларнинг ўз
вазифаларига совуққонлик билан қараши, ўз хизмат вазифаларини тўлиқ
билмаслиги, аҳолининг ҳуқуқий онги пастлиги натижасида келиб чиқишини,
вояга етмаганлар жиноятини кўпайиб бораѐтганлиги ва бунга сабаб ҳозирги
вақтда ижтимой тармоқларда кенг тарқалиб бораѐтган ҳар хил бузғунчи
ғояларга йўғирилган контентларнинг кўплиги ва бунга ѐшларнинг осонгина
эргашиб кетиши, ота-оналаринг етарлича эътиборли эмасликлари сабаб
бўлаѐтганини кўриш мумкин. Бундан ташқари амалиѐтим давомида вояга
етмаганларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўплигига гувоҳ бўлдим. Бунинг
сабаби ҳам ота-оналарнинг фарзандлари хоҳиш-иродасига ҳамда тарбиясига
бефарқлигини кўриш мумкин.
Таклифлар
Мазкур битирув малакавий амалиѐт даврида тўплаган тажриба ва
билимларимдан келиб чиқиб прокуратура органлари ва суд фаолиятида
қуйидагиларни ўзгартириш ва қўшимча киритишни таклиф қиламан.
Биринчидан, маълумки туманларда фуқароларнинг муаммолари билан
ишлаш учун секторлар фаолият олиб боради. Лекин ушбу секторлар ҳақида
фуқароларда маълумотлар деярли йўқ. Буни натижасида фуқаролор ўзларини
қийнаб келаѐтган муаммоларга йечим топиш учун ўзларига яқин жойдаги
секторларга эмас туман прократураси биносига келишябди. Ушбу
оворагарчиликни олдини олиш учун секторлар фаолиятини аҳолига
таништириш билан боғлиқ тадбирлар ташкил қилиш;
иккинчидан, мазкур органлар фаолиятида ишлаѐтган ходимларга иш
вақтига тўлиқ амал қилинадиган тартиб жорий этилишини, яъни амалиѐтим
давомида шуни гувоҳи бўлдимки, прокуратура органлари ходимлари иш
вақтига доим ҳам амал қилишавермайди;
учинчидан, прокуратура органларига ишга киришда шахснинг шахсий
ҳаѐтини текшириш ҳолатларини бекор қилишни, яъни шахсий ҳаѐт дахлсизлиги
тамойилидан келиб чиқиб мазкур соҳада ҳам буни кенг жорий этиш керак деб
ҳисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |