Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.
Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.
Иқбол Юсуф.
✒️ Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.
Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди:
— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди:
— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди.
КЎПРИК
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
Азизлар, икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.
MEHR
(Hikoya)
Men bu voqeani o’ylab topmadim. Dugonam Kumushdan eshitganlarimni boricha qog’ozga tushirdim. Qo’shnimiznikiga katta hashar bo’layotgan edi. Onam yordamga meni ham olib bordilar.Aytmoqchi,bizda hali ham qadimiy udumlar saqlanib qolgan. Hashar haqiqiy ma’rakaga aylanib ketadi, butun mahalla keladi . Qo’shnilar o’tishadi hasharga. Qarindosh-urug’lar kelishadi.
U yerda men tenggi qizlar ko’p edi.Yugurib-yilib xizmat qilib yurgan qiz e’tiborimni tortdi. Yoniga bordim. Biz birgalashib kosa-tovoqlarni yuvdik. Hasharchilarga choy tashidik. Men dugonam Kumush bilan shunday tanishdim. Biz tezda apoq-chapoq bo’lib ketdik. U juda kam gapirar, ba’zan xomush tortib qolardi. Bu paytda uning ko’nglida nimalar kechayotganligini anglab olish qiyin edi.Uning qalbida qandaydir iztirob, dard bor edi mening nazarimda. Biz suhbatlashib qoldik. Uning taqdiri nihoyatda qayg’uli edi.Kumushning avval otasi vafot etibdi. Turmush tashvishlariga, hayot qiyinchiliklari-yu, musibatlarga bardoshi yetmay onasi ham olamdan o’tibdi. Kumush ikki ukase bilan xolasining qo’liga qolibdi.
Kumush ushoqqina vujudi bilan shuncha musibatni qanday ko’tara oldi ekan? Axir fil bo’lsa ham cho’kardi-ku. U qayerdan oldi shuncha kuchni.
--Ukalarim Sarvarjon va Sanjarjonlar uchun yashayman,--dedi dugonam,--Ular menga juda bog’lanib qolishgan. Bilasizmi, biz xuddi ona-bolalarga o’xshaymiz.
U shunday deb kuladi. Shunda savollarimga javob topgandek bolaman.
--Ana , Sarvarjonim kelyapti,--deydi o’zi tomon yugurib kelayotgaan bolakayni ko’rsatib. Shunda uning ko’zlari quvonchdan chaqnab ketganini ko’raman.Uni taniy olmay qolaman. Qorachiqlari kengayib, oldingi ma’yus va mahzun Kumushdan asar qolmagani meni hayratga soladi. U bir gapirib o’n kuladi. Ukasini bag’riga bosar ekan:
--Men ukalarim uchun yashashim kerak,--deydi.—Ular mening quvonchim. Sarvarjon va Sanjarjonlarim katta odam bo’lishadi.
Shunda bir narsani anglab yetgandek bo’laman. Kumushni bu hayotga bog’lab turgan narsa mehr emasmi?! Darvoqe, ana shu ko’rinmas rishtasiz hayotning ma’nosi qolmagan bo’lardi. Ana shu rishtalar bor ekan inson mukarram, u doimo aziz.
Siz nima deysiz aziz o’quvchim?!
Zarifa BOBOALIYEVA
Do'stlaringiz bilan baham: |