48 - модда
1) 49- моддага риоя қилиш шарти билан, ҳатто етказиб бериш учун ўрнатилган санадан сўнг ҳам ўзининг шахсий ҳисобидан ўзининг вазифаларини бажаришдаги ҳар қандай камчиликни бартараф қилиши мумкин, агар у буни номаъқул кечиктиришсиз ва сотиб олувчи учун номаъқул ноқулайликлар яратмасдан бажарса. Бироқ, сотиб олувчи мазкур Конвенцияга мувофиқ зарарнинг тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
2) Агар сотувчи сотиб олувчидан ижрони қабул қилиш-қилмаслиги ҳақида хабар қилишини илтимос қилса ва сотиб олувчи оқилона муддат мобайнида ушбу илтимосни бажармаса, сотувчи сўровда кўрсатилган муддат мобайнида ижрони амалга ошириши мумкин. Харидор ушбу муддат ичида сотувчи томонидан ҳуқуқий ҳимоянинг мажбурият бажарилиши билан мос бўлмаган воситасига таяна олмайди.
3) Агар сотувчи сотиб олувчини ижрони маълум муддат мобайнида амалга ошириши ҳақида хабардор қилса, бундай хабарнома аввалги бандга мувофиқ ўзининг қарори ҳақида сотиб олувчига қилинган илтимосни ҳам ўз ичига олади деб ҳисобланади.
4) Мазкур модданинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ сотувчи томонидан қилинган сўров ёки хабарнома, агар улар сотиб олувчи томонидан олинмаган бўлса, кучга эга эмас.
49 - модда
1) Сотиб олувчи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳақида маълум қилиши мумкин:
а) агар сотувчи томонидан шартнома ёки мазкур Конвенция бўйича унинг ҳар қандай мажбурияти бажарилмаслиги шартноманинг жиддий бузилишини ташкил қилса; ёки
b) етказиб берилмаслик тақдирида, агар сотувчи 47-модданинг 1-бандига мувофиқ сотиб олувчи томонидан ўрнатилган қўшимча муддат мобайнида товарни етказиб бермаса ёки шу тарзда ўрнатилган муддат мобайнида етказиб беришни амалга оширмаслиги ҳақида маълум қилса.
2) Бироқ, сотувчи товарни етказиб берса, сотиб олувчи шартномани бекор қилиш ҳақида маълум қилиш ҳуқуқини йўқотади, агар у буни қилмаса:
а) еткзиб бериш амалга ошганлиги ҳақида билгандан сўнг оқилона муддат мобайнида етказиб беришдаги кечиктиришга нисбатан;
b) етказиб беришдаги кечиктиришдан ташқари шартноманинг ҳар қандай бошқа бузилишига нисбатан – оқилона муддат мобайнида:
(I) шундай бузилиш ҳақида у билиб қолган ёки билиб қолиши лозим бўлгандан сўнг;
(II) 47- модданинг 1- бандига мувофиқ сотиб олувчи томонидан ўрнатилган қўшимча муддат тугагандан сўнг ёки сотувчи шундай қўшимча муддат мобайнида ўзининг мажбуриятларини бажармаслиги ҳақида маълум қилгандан сўнг; ёки
(III) 48- модданинг 2-бандига мувофиқ сотувчи томонидан кўрсатилган ҳар қандай қўшимча муддат тугагандан сўнг ёки сотиб олувчи ижрони қабул қилмаслиги ҳақида маълум қилгандан сўнг.
Do'stlaringiz bilan baham: |