Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги



Download 58,01 Kb.
bet2/23
Sana21.02.2022
Hajmi58,01 Kb.
#79645
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Vena uzb

II-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


7-модда

1) Конвенцияни шарҳлашда унинг халқаро тусга эга эканлигини ва уни қўллашда бирхиликка эришишга ҳамда халқаро олди-сотди муносабатларида ҳалолликка риоя қилишга кўмаклашиш зарурлигини инобатга олиш лозим.


2) Мазкур Конвенцияда тўғридан-тўғри ҳал қилинмаган, унинг тартибга солиш мавзусига тааллуқли бўлган масалалар у асосланган умумий принципларга мувофиқ, бундай принциплар бўлмаганда эса – халқаро хусусий ҳуқуқ меъёрларига кўра қўлланиладиган ҳуқуққа мувофиқ ҳал қилиниши лозим.


8-модда

1) Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун тарафнинг аризалари ва бошқа хулқ-атвори унинг ниятларига мувофиқ изоҳланади, агар иккинчи тараф қандай ният эканлигини билса ёки билмаслиги мумкин бўлмаса.


2) Агар аввалги банд қўлланилмаса, тарафларнинг аризалари ва бошқа хулқ-атвори шунга ўхшаш вазиятларда бошқа тараф каби худди шу сифатда ҳаракат қилувчи фаросатли шахс эга бўлиши мумкин бўлган тушунчага мувофиқ шарҳланади.


3) Тарафнинг нияти ёки фаросатли шахс эга бўлиши мумкин бўлган тушунчани аниқлашда барча тегишли вазиятларни, шу жумладан тарафлар ўзларининг ўзаро муносабатларида ўрнатган музокаралар, ҳар қандай амалиёт, одатлар ва тарафларнинг келгусидаги ҳар қандай хулқ-атвори.


9-модда

1) Тарафлар ўзлари келишган ҳар қандай одат ва анъаналар ҳамда ўзларининг ўзаро муносабатларда ўрнатган амалиёт билан боғлиқдирлар.


2) Бошқа ҳақида келишув бўлмаганда тарафлар уларнинг шартномаси ёки унинг тузилишига улар билган ёки билишлари лозим бўлган ва халқаро савдода маълум бўлган ва савдонинг тегишли соҳасида ушбу турдаги шартномаларда доимо риоя қилиб келинаётган одатнинг қўлланишини кўзда тутишади деб ҳисобланади




10-модда

Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун:


а) агар тараф биттадан ортиқ тижорат корхонасига эга бўлса, унинг тижорат корхонаси бўлиб шартнома тузилгунча ёки уни тузиш вақтида тарафлар тахмин қилган ёки уларга маълум бўлган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда шартнома ва унинг бажарилиши билан чамбарчас бўлгани ҳисобланади;


б) агар тараф тижорат корхонасига эга бўлмаса, унинг доимий яшаш жойи эътиборга олинади.
11-модда

Олди-сотди шартномаси ёзма шаклда тузилиши ёки тасдиқланиши ёҳуд унинг шаклига нисбатан бошқа талабларга риоя этиш талаб этилмайди. Уни ҳар қандай восита, шу жумладан гувоҳларнинг кўрсатувлари билан исботлаш мумкин.


12-модда

Мазкур Конвенциянинг олди-сотди шартномаси, унинг тарафлар келишуви билан ўзгариши ёки тўхтатилиши ёки оферта, акцепт ёҳуд ниятнинг ҳар қандай бошқа ифодаланишига йўл қўядиган 11-моддаси, 29-моддаси ёки II- қисмининг ҳар қандай қоидаси ёзма ҳолда эмас, балки ҳар қандай шаклда амалга оширилиши, агар тарафларнинг бири мазкур Конвенциянинг 96-моддаси асосида ариза берган Келишувчи давлатда ўзининг тижорат корхонасига эга бўлса, қўлланилмайди. Тарафлар мазкур моддадан чекиниши ёки унинг ҳаракатини ўзгартириши мумкин эмас.


13-модда

Мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун “ёзма шакл” деганда телеграф ва телетайп орқали хабарлар ҳам тушунилади.





Download 58,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish