41
тибга солинаётган экан, Ўзбекистонда кўп йиллар давомида муваффақиятли ишла-
тиб келинаётган бундай тизим сақланиб қолиши ва у шубҳасиз афзалликларга эга
бўлмоқда.
Ҳозирги вақтда ИҲҲТ мамлакатларининг аксарияти ўқувчиларга дарсликларни бе-
пул тақдим этмоқда. Ирландияда умумий ўрта таълим мактабларидаги барча ўқув-
чилар бепул дарсликлар билан таъминланадилар, Италияда эса ўрта мактаб ўқув-
чилари дарсликларни ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олишлари шарт
31
.
Сўнгги йилларда ота-оналарга дарсликларни бепул беришни бошлаган баъзи дав-
латлар, масалан, Марказий ва Шарқий Европадаги бир қатор мамлакатлар, умумий
харажатларнинг ортиши билан боғлиқ бўлган муаммони хал этиш учун турли чора-
ларни кўришмоқда. 2013 йилда Венгрия мактабларни бепул ўқув материаллари би-
лан таъминлай бошлаганида, бу жараён Таълим вазирлиги томонидан дарсликлар-
нинг нашр этилиши устидан қатъий назорат тадбиқ
этиш билан биргаликда олиб
борилган
32
. Полша ҳам Венгрия сингари йўлни босиб ўтди, мактаб ўқувчилари давлат
бюджети ҳисобидан бепул дарсликлар билан таъминланди
33
. Шундай қилиб, бу ўқув
материалларини етказиб бериш устидан монополия ўрнатилишига қайтиш бўлди
34
.
Гарчи аксарият ИҲҲТ мамлакатларидаги дарсликларнинг нархлари ноширлар то-
монидан белгиланса ҳам, рақамлар юқори даромадли баъзи мамлакатларда ҳуку-
матлар хусусий сектор нашриётлари томонидан тақдим этилаётган дарсликларнинг
нархларини назорат қилиш тизимидан фойдаланишларини кўрсатмоқда:
• Ушбу тизим Японияда самарали равишда йўлга қўйилган бўлиб, мамлакат
ҳукумати нархлар диапазонини белгилаб беради. Масалан, бошланғич мак-
таб учун япон тили ва табиий фанларга оид дарсликларнинг нархи ҳозирда
тааллуқли равишда 633 дан 799 иена ва 608 дан 927 иенагача бўлган ора-
лиқда жойлашган. Ўрта мактаб қуйи синфлари учун дарсликлар эса, 766 дан
794 иенгача туради.
• Австрия ҳукумати ҳам мавжуд бўлган Schulbuchaktion тизими орқали
нархларни тартибга солиш имкониятига эга. Таҳлилларга кўра
тизимнинг
самарадорлиги кучли рақобат, аниқ кўрсатмалар ва тасдиқлаш жараёнида-
ги ошкоралик ҳамда унинг мутаносиб равишда молиялаштирилиши орқали
таъминланади.
Бошқа бир қатор мамлакатлар ҳукуматлари нархларни тушириш воситаси сифати-
да тасдиқланган дарсликлар номлари сонини чеклаш услубидан фойдаланганлар.
Бундай мамлакатларга Кения ва Грузияни мисол қилиш мумкин. Ушбу услубда но-
ширлар дарсликни тасдиқлаш учун топшириш жараёнида дарслик нархи бўйича ўз
таклифларини ҳам киритадилар. Бундай ҳолда, нарх элементи учун бал техник эле-
мент (яъни таркиб) учун баллга қўшилади.
Ўқув қўлланмалари бепул тақдим этиладиган тизимда, бу
одатда мактабларга
ўқувчилар жон бошига субсидиялар тақдим этиш орқали амалга оширилади. Маз-
кур субсидиялар ўқувчиларга дарсликларни сотиб олишлари учун тақдим этилади.
Албатта, мактаб бюджетидаги маблағлар фақат дарсликларни эмас, балки бошқа
31 Бошқа мамлакатлар бўйича янада тўлиқ маълумотларни қуйидаги саҳифада топиш мумкин:
https://edu-data.
edumeres.net/en/textbook-systems/countryselection/
32
https://www.internationalpublishers.org/news/866-educational-publishing-in-hungary-an-interview-with-dr-ildiko-
toeroe
k
33
https://www.premier.gov.pl/en/news/news/beginning-of-a-great-change-at-schools-free-textbook-and-subsidy-
system.html
34 Шунингдек, қаранг:
https://www.dw.com/en/turkey-hungary-and-poland-the-politics-of-school-
textbooks/a-41032191
42
ресурсларни сотиб олиш учун ҳам ишлатилиши мумкин (масалан, кутубхона фонди-
ни тўлдириш учун керакли китобларни сотиб олиш учун). Вақти-вақти билан дарс-
ликлар билан бепул таъминлаш назарда тутилган баъзи тизимларда ҳукумат мак-
табларнинг буюртмасига асосан дарсликларни ноширлардан тўғридан-тўғри сотиб
олиши ва ўзи тарқатиши мумкин (Грузияда дарсликларни нашр этиш ва тарқатиш
ҳукумат томонидан амалга оширилади).
Do'stlaringiz bilan baham: