Биринчи қисм


Интернет-журналистикада жанрлар хилма-хиллиги



Download 1,17 Mb.
bet39/61
Sana01.07.2022
Hajmi1,17 Mb.
#724643
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61
Bog'liq
2 5440502745347920817

Интернет-журналистикада жанрлар хилма-хиллиги


Интернетнинг тезкор - интерфаол салоҳияти ахборот оқимининг асосан ахборот ва таҳлилий жанрларда ўз аксини топишига сабаб бўлмоқда. Виртуал муҳитдаги ОАВнинг конверсион жиҳатлари эса бу маълумотларнинг таркиби нафақат матн, балки аудио ва видео материаллар билан бойитилиши учун замин яратади. Умуман олганда, Интернет маконида матбуот, радио ва телевидениенинг барча одатий жанрлари ўз кучини сақлайди. У ёки бу услубнинг устун келиши ҳамда уларнинг шаклан ўзгаришини Интернетнинг тўртинчи, яъни ноанъанавий ОАВ сифатида намоён бўлиши билан изоҳлаш мумкин.
Информацион жанрлар. Ҳозирда кибермаконда янгиликлар, яъни информацион жанр маҳсулотларининг кескин ортиб бориши кузатилмоқда. Интернетда «қуруқ» ахборот бирор хабар (бирон воқеа ёки ҳодиса тўғрисида маълумот) узатишда ифодаланади. Маълумки, материалнинг информацион жанрга мансублиги унда нима, қаерда, қачон ва баъзан қандай? деган саволларга жавобнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Информацион корреспонденция — рўй бераётган ҳодиса, юзага келаётган вазият, қолаверса, барча содир бўлаётган воқеаларни таърифлашдан иборат. Виртуал муҳитда корреспонденция жанрида яратилган материалларнинг иккита шакли мавжуд. Биринчиси, у ёки бу воқеани ҳақиқий фактлар асосида акс эттиришга қаратилган бўлса, иккинчиси, муаллиф маҳорати натижаси ўлароқ, вазиятнинг қандай ўзгариши ҳақидаги мулоҳазалар, огоҳлантирувчи иборалар, кейинги репортажнинг баъзи тафсилотлари билан «жонланади». Бунда on-line журналистнинг мақсади, аудиторияга ўзаро алоқадор сабаб ва натижалар, мазмун ва моҳиятни чуқур ёритмаган ҳолда воқеани қандай бўлса, шундайлигича етказишдан иборат. Ҳисоботмаълумот, ахборот, фикр, тажриба, муҳокама ва нуқтаи назарлар билан ўзаро алмашиш мақсадида ўтказилган конференция, сессиялар, йиғилиш, форум ва семинар сингари тадбирларни аксарият жанрларга хос бўлмаган тарзда баён қилишга қаратилган. Муаллифнинг вазифаси тадбир ҳақидаги энг асосий маълумотларни баён қилиш, мурожаатнома, келишув, сертификат топшириш, тегишли қарорлар қабул қилиш каби якуний ҳужжатлар ҳақида ҳисобот қилишдир. Материал устида ишлаётган интернет-журналист газета ҳисоботи учун қўлланиладиган воситалардан фойдаланади. Ҳисоботни жонлантириш учун имкон қадар фотосуратлардан кенг фойдаланиш, алоҳида иштирокчи ва сўзга чиққанлар ҳақида маълумот бераётганда эса уларнинг фотосуратларини бериш мақсадга мувофиқдир.
Кичик мақола. Интернетда кичик мақола ахборот-хронологик хусусиятларга эга бўлган саволларга анъанавий тарзда изчил жавоб бериш орқали шаклланади. Бунда, жавобларни ёритиш тартиби ёки улар сонининг ўзгариши ахборотнинг мақсад ва ҳажмига боғлиқ бўлади.
Кўп ҳолларда бундай маериалларда асосий факт қуйидаги изчилликда шарҳланади: умумийлаштириш, сўнг эса уни тасдиқловчи далилларни келтириш. On-line журналист томонидан кичик мақола жанрида яратилган ва анъанавий газета электрон саҳифаларида жойлаштириладиган материаллар одатда бу жанр талабларига тўлиқ амал қилади, яъни улар тезкор, муҳим, аниқ ва лўнда ифодаланган бўлади. Интернет-журналистика талабларидан келиб чиққан ҳолда маълумотни воқеалар ривожига қараб, ҳар 20-30 дақиқада янгилаб бориш мазкур жанрнинг тезкорлик хусусиятини оширишга имкон беради.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish