Даврий ферментация жараёнида ферментер озиқа муҳити ва микроорганизм культураси билан тўлдирилади ва маълум вақтдан сўнг қурилмада микроорганизмнинг субстрат билан таъсирлашиб, маҳсулот ажралиб чиқиши кузатилади (Х+S →P). Бунда қурилмадаги биокимёвий ўзгаришлар 10 соатдан бир неча суткагача давом этиши мумкин. Ферментёрдаги шароитни бошқариш микроорганизмларни даврий ўзгаришда муҳим вазифа ҳисобланади. Даврий ферментация давомида ўстирилаётган культура барча ўсиш фазаларини ўтади: лаг-фаза, экспоненциал фаза, ўсишнинг секинлашиши, стационар ва нобуд бўлиш фазалари. Маҳсулотнинг ажралиб чиқиши экспоненциал фазада (бирламчи метаболитлар – ферментлар, аминокислоталар, витаминлар) ва стационар фазада (2 ламчи метаболитлар - антибиотиклар) кузатилади. Жараён тугаши билан ферментёрдан культурал суюқлик бўшатилади, кейин культурал суюқликни ажратиш ва тозалаш ишлари (сепарация, флотация, фильтрация ва х.к) бажарилади, ундан сўнг яна янги цикл бошланади. Предферментация - Предферментация босқичида продуцент культурани сақлаш, озиқа муҳитини тайёрлаш, аппаратура, технологик сув ва ҳавони тайёрлаш жараёнлари амалга оширилади. Соф культурани тайёрлаш ва уни муҳофаза қилиш предферментация босқичида муҳим ҳисобланади, сабаби продуцентнинг физиологик-биокимёвий хусусияти барча биотехнологик жараённинг самарадорлигини белгилайди. Озиқа муҳитларини тайёрланиши унга яхши эримайдиган компонентлар қўшилиши билан мураккаблашади. Бунинг учун ҳажми катта ва оғир бўлган кўп циклли қурилмалардан фойдаланилади. Махсус насосларда юборилади. Кукунли компонентлар учун вакуум-насослардан фойдаланилади.
Ярим даврий жараён
Ярим даврий жараёнда озиқа муҳитнинг маълум қисми ферментациянинг бошланишида, қолган қисми кейин қўшилади. Биореакторга озиқа муҳитнинг қўшилиши экспоненциал фазанинг давомийлигини оширади ва кўп миқдорда оқсилли маҳсулотларни синтезланишига олиб келади. Ушбу типдаги ферментациянинг ўзига хос афзаллик жиҳатлари мавжуд: яъни микроорганизмларни саноат миқёсида ўстириш давомида ажралиб чиқадиган ноёб маҳсулотлар (антибиотиклар, ҳужайра ташқи ферментлари, полисахаридлар) 2 ламчи метаболитлар бўлиб, ҳужайраларнинг экспоненциал ўсиш фазаси тугаганидан сўнг синтезлана бошлайди. Бу вақтда тугаб қолган озиқа муҳитини янги тайёрланган озиқа муҳити билан янгилаш муҳим ҳисобланади. Таркибидаги глюкоза секинлашган ўсиш фазасини тезликда фаоллашишига олиб келади. Ачитқилар биомассасини олишда аэроб шароитдан “қочиш” ва доимий равишда глюкоза қўшиб туриш муҳим ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |