Денгиз типратиконларининг заҳарли аппарати.
Шакли ўзгарган игналари – педицилляриялари уларнинг заҳарли аъзоси ҳисобланади. Улар оддий игналари қараганда қисқа ва педицилляриялари оҳаксимон ўзакдан ҳосил бўлиб, ичидан скелетнинг таянч ўқи ўтади, қисқичлари эса учта қаттиқ шахдан иборат. Қисқичлари очилиши ва ёпилиши мумкин, бу ҳолда рақибининг териси тешилиб, заҳар юборилади. Заҳарли безлари колбасасимон ёки қопсимон шаклда бўлиб, цилиндр кўринишидаги секретор ҳужайраларидан ташкил топган. Без йўли қисқич шохлари яқинига очилади. Бир қатор типратиконларда қисқичлари бўлсада, заҳарли аппарати бўлмайди. Бундай педицилляриялар танани ёт моддалардан тозалаш учун хизмат қилади. Игнатерилилар кўр-кўрона педициллярияларидан фойдаланишмайди, уларда махсус сезги аъзолари бўлиб, қисқичларида жойлашади (Nicols 1962 й). Баъзи бир типратиконларда игнасининг ўзи ҳам ҳавф туғдириши мумкин. Масалан, Echinotrix оиласига кирувчи типратиконларда биринчи қатор игналари иккинчи қатор игналарига қаганда, қалин ва узунроқ бўлади. Иккала типдаги игналар бир хилда заҳарлидир. Игнасини одам терисига санчиганда иганси синиб, денгиз типратиконнинг заҳарли аппарати 2 типда бўлади.
1.Заҳарли безлар ва қисқичлар билан таъминланган педицелляриялар.
2. Токсик моддалар ишлаб чиқарувчи, секретор ҳужайраларига эга бўлган, лекин қисқичлари бўлмаган игналар. Педицилляриялари ва игналари бўлган типратиконлар катта ҳавф туғдиради, чунки бир пайтнинг ўзида жуда кўп марта санчиши мумкин. Энг заҳарли денгиз типратиконлари топик денгизларда бўлади.
Денгиз типратиконларининг заҳари ва заҳарланиш клиникаси.
Денгиз типратиконлари заҳари ўзида фаол (гемолизинлар), холиноэргик таъсирли, шунингдек норадреналин ва гистамин каби моддаларни сақлайди. Турли типратиконларда бу моддалар турли нисбатан учрайди. Типратикон игналари санчилган жойда кучли оғриқ сезилади. Бу оғриқ қиздирилган мих киргандек таъсирига эга бўлади. Бир неча минутдан сўнг гиперемия юзага келиб, ўша жой шишиб кетади. Баъзан маҳаллий сезги йўқолиб, ҳатто фалажлик ҳам кузатилиши мумкин.
Endean (1961) шикастланиш хусусияти ва касалликнинг клиник кечишига қараб, ушбу заҳар нейротроп равишда таъсир қилади. Тил, лаб, мушак, қўл-оёқларнинг жонсизланиши кузатилади. Асфиксия ривожланиб, ўлимга олиб келиши мумкин. Аммо асфиксия натижасида юз берадиган ўзим ҳоллари игналар кўп санчилганда учрайди. Қутириб қўйилган типратикон игналаридаги заҳар жуда узоқ сақланиши туфайли, улар игнаси санчилган унутмаслик керак.
Кўпчилик денгиз юздузлари,шунингдек офиуралар одам учун ҳавф туғдирмайди. Фақат денгиз юлдузларидан “машаққат тожи” (Acanthaster planci) ҳавфлидир. 18 дан 21 тагача тури маълум. Бел юзасининг бошидан охиргача ўткир, ҳарактчан 2-3 см узунликдаги заҳарли игналари бўлади. Улар санчилганда кучли оғриқ, маҳаллий яллиғланиш реакцияси, бош айланиши ва кусиш сингари ҳоллар кузатилади. Бу ҳолат бир ҳафта давом этади.
Кўпчилик денгиз юлдузлари тери безлари шиллиқ ажратмаларини сувга ажратади, улар фалажлик қилувчи хусусиятига эга. Бу ажратма шиллиқ қаватга ёки терига тушганда яллиғланиш реакцияси ривожланиб, юрак иш фаолияти бузилади. Бу ўзгаришлар тезда ўтиб кетади. Денгиз типратиконларининг заҳари билан зарарланганда, уларнинг ўзига хос давоси йўқ. Биринчи навбатда шикастланган жойдан игна қолдиқлари ёки перициллярияларни олиб ташлаш лозим. Кейинги даво эса симптоматикдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |