Баён ва намойиш билан ўтказиладиган дарслар
Бундай дарсларда оғзаки (айниқса ҳикоя, тушунтириш ва суҳбат) ва
кўргазмали воситаларни намойиш қилиш методлари етакчидир. Одатда
дарс ташкилий ишлар билан бошланади. Заруратга қараб, олдинги дарс
материали бўйича сўраш ўтказилади. Кейин ўқув материали баён
қилинади. Ўрганилаётган ўқув материали унинг мазмунига ўараб, у ёки
бу оғзаки методлар воситасида ёритиб
борилади, тайёрлаб қўйилган
тегишли
кўргазмали
васиталар
намойиш
қилинади.
Кейин
мўлжалланган тартибда мустаҳкамлаш ўтказилиб,
уйга вазифа
берилади. Дарснинг баён ва намойиш билан ўтказилишида ўқувчилар
тинглаш, қўйилган
саволларга жавоб бериш, намойиш қилинаётган
кўргазмаларни кўриш билан фаолиятда бўладилар.
Бундай дарсларда
ўқувчиларнинг билиш (идрок ўилиш)
фаолиятларини фаоллаштириш
учун ўқитувчидан ғоят катта мағорат талаб этилади.