«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
415
Мактабдан қайтгандан сўнг ўқувчи тушлик қилиши ва дам олиши зарур.
Тушликдан кейинги дам олишни очиқ ҳавода ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Уй вазифаларини тайёрлашга соат 16.
00
дан бошлаб киришиш тавсия қилинади,
чунки худди шу вақтда суткалик иш қобилиятининг иккинчи маротаба ошиши
кузатилади. Иш қобилиятининг биринчи ошиши соат 11-13.
00
ларга тўғри келади,
сўнгра эса иш қобилияти бироз пасаяди (2).
Ўқув машғулотлари учун мўлжалланган хона кенг ва ёруғ бўлиши, боланинг
иш жойи унинг бўйига мос тушиши, мебеллар эса белгиланган гигиеник
меъёрларга тўғри келиши керак. Дарсларни тайёрлаш вақтида барча ортиқча
нарсалар, айниқса баланд овоз чиқариш манбаалари олиб қўйилиши керак.
Бўш вақтларида болалар спорт билан шуғулланишлари, мутолаа қилишлари
мумкин. Бироқ, жуда кўп ҳолатларда бола телевизорни танлайди. Ота-оналар шуни
унутмасликлари лозимки, 1 кун мобайнида кичик синф ўқувчиси 1 соат, 14-15 ёшли
ўқувчи 1,5 соат телевизор кўриши тавсия этилади.
Сўнгги йилларда компьютер ўйинлари ва интернетдан фойдаланиш жуда
оммавийлашиб кетди. Бу фаолият тури барчани ўзига жалб этмоқда, лекин унинг
салбий оқибатларини ҳам унутмаслик лозим. Бўш вақтда ҳаддан ташқари бу
ўйинлар билан кўп шуғулланиш турли касалликларга олиб келади. Шунинг учун
ота-оналар ўз фарзандларини компьютер билан муносабатда бўлишларини
мунтазам назорат остига олишлари лозим.
Сўнгги йилларда тиббиёт ходимлари гипокинезия борган сари кўпроқ
болаларга хавф солаётганлиги ҳақида қайғурмоқдалар. Анъанавий равишда миллий
ҳаракатли ўйинларга ажратилган асосий вақтни энди тобора кўпроқ телевизор ва
компьютерлар ютиб юбормоқда.
Турли тоифадаги жисмоний машқларга қизлар бир ҳафтада 5-12 соат, ўғил
болалар эса 7-15 соат бағишлашлари лозим.
Ўқувчилар бир кунда камида 2-3 соат очиқ ҳавода бўлишлари керак.
Оғир ўқув кунидан сўнг ўқувчига тўлақонли уйқу керак бўлади. Унинг давом этиши
ўқувчининг ёшига боғлиқ бўлиб, 6-10 ёшли ўқувчилар учун суткада камида 10 соат,
11-14 ёшлилар учун - 9 соат, катта ёшдаги ўқувчилар учун эса камида 8 соат бўлиши
лозим. Кечки уйқудан олдин очиқ ҳавода 30-40 дақиқа сайр қилиш жуда
фойдалидир. (5)
Шунингдек, мактабдаги табиатшунослик дарсларида "Одам организми ва
унинг соғлиғини сақлаш" мавзусига доир ҳар бир дарсда шахсий ва жамоат
гигиенаси қоидаларини бошланғич синф ўқувчилари қандай бажараётганлиги
тўғрисида санитар-ўқувчиларнинг ахборотларига бир неча дақиқа ажратиш
ўринлидир. Ана шунда ижтимоий-фойдали иш болаларда маъсулият ҳиссини
тарбиялаб боради. Ўзига қарамай юрадиган болалар доим ўз оиласининг
Do'stlaringiz bilan baham: |