«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
374
бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида айрим тропик ва субтропик меваларни
биз четдан волютамиз ҳисобига олиб келмоқдамиз. Бу эса импорт сарф-
ҳаражатларини камайтиришни ва бу ўсимликларни имкони борича ўзимизда
ўстириб кўпайтиришни талаб этади [1,2,3]. Бу муаммоларни ҳал этиш эса,
бугунги кунда олимларимиздан улкан иновацияларни талаб этади.
Бу ўринда субтропик ўсимликлардан бири ананас ўсимлиги куз келиши
билан бозор расталарини тўлдириб, ўзининг хушманзаралиги билан кишиларни
тортиб туради. Тан нархи анча баланд бўлганлиги сабабли бу ўсимликни сотиб
олиш имкони ҳаммада ҳам мавжуд эмас, шунинг учун биз бу ўсимликни оддий
шароитларда ўстириш мумкин эканлигини ҳисобга олиб ушбу ўсимликни
Сирдарё вилояти шароитида илк бор ўрганилди. Ўсимликининг вилоятимиз
шаротида кўпайтириш, ундан озиқа ва манзарали ўсимлик сифатида
фойдаланиш, аҳолини мева билан таъминлашда ва озиқ овқат хавфсизлигини
янада мустаҳкамлашда шу билан бирга импорт ҳаражатларида волютани
тежашга ўз ҳиссасини қўшади. Бу мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Ушбу муаммоларни хал этиш учун ананас
Ananas соmоsus (L.) Merr.
ўсимлигининг фойдали хусусиятлари ўрганилди ва уни хона ва иссиқхонада
ўстириш технологиялари ишлаб чиқилди.
Ананас ўсимликдан кўчат тайёрлаш
. Ананас ўсимлигидан кўчат
тайёрлаш уч хил йўл билан амалга оширилади.
Ўсимликни уруғдан кўпайтириш.
Ananas соmоsus (L.) Merr
. ўсимлигини
иссиқхона ёки тувакларда уруғидан кўпайтирилганда пишиб етилган
меваларидан майда катталиги 4 мм х 0,15 см ли сарғиш-малла рангли шакли
ўроққа ўхшаш букилган уруғлар ажратиб олинади. Ажратилган уруғлар экиш
олдидан ним пушти рангли калий перманганатли сувда ювилади ҳамда
қуритилади [4,5,6,7]. Тупроққа экишда баргакли, торфли, қумли аралашмали
тупроқ юзасига 2 см чуқурликда экилади. Экилгандан сўнг сув сепилади, усти
ойна ёки полеэтилен билан ёпилади. Вақти-вақти билан сув сепиб турилади.
Майсалар биринчи бир баргли пастки қисмидан барг розеткаси ҳосил бўлади.
Бир йилдан сўнг, баландлиги 7-11 см, 5-7 та баргдан иборат бўлган розетка
ҳосил қилади. Илдизларнинг чуқурлиги 6-10 см гача етади. Улар сони 11-19
тани ташкил этди.
Ўсимликни вегетатив кўпайтириш. Ўсимликни вегетатив кўпайтириш
икки хил амалга оширилади.
а) ўсимликни розетка барги орқали кўпайтириш. Бу йўл билан
кўпайтирилганда пишиб етилган ананас мевасининг розеткага тўпланган
баргларини мевадан оддий кесиш йўли орқали амалга оширилади. Бунинг учун
меванинг розетка барг қисми томонидан 2 см пастидан ўткир пичоқ билан ўрта
Do'stlaringiz bilan baham: |