ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ ТУЗЛАРИНИ БУҒДОЙНИНГ
ЗАМБУРУҒЛИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ТАЪСИРИНИ
МОЛЕКУЛЯР ГЕНЕТИК ТАҲЛИЛИ
Ҳожибобоева Сарвиноз
ГулДУ, «Экспериментал биология» лабораторияси
Бугунги кунда ўсимликларни биотик омилларга чидамлилигини
нанотехнологик усуллар ёрдамида ошириш бўйича олиб борилаётган
тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда. Мазкур йўналишда амалга
оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан,
ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ташқи стресс омилларга
таъсирини молекуляр-генетик
усуллар асосида бошқариш борасида
натижаларга эришилган.
Ушбу тадқиқотда глицирризин кислотаси ҳосилаларини буғдойнинг
замбуруғли касалликлари, ўсиши ва ривожланишига таъсир хусусиятларини
аниқлаш ҳамда баҳолаш бўйича изланишлар олиб борилмоқда.
Тадқиқотларимизда танланган буғдойнинг Дўстлик нави уруғини экишдан
олдин ва ниҳолларни занг замбуруғи ва фузариум билан зарарлантириб ва ўз
навбатида глицирризин кислотасининг ҳосилалари (мис ва кобальт
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
371
диглицирризинат ҳамда глицирризин кислотасининг тразолли ҳосиласи) билан
ишлов берилган (тажриба-синов) ҳамда ишлов берилмаган (назорат)
вариантлари бўйича молекуляр-генетик таҳлил олиб бордик.
Бунинг учуч буғдойни унган 5 кунлик ниҳолларининг тажриба ва
назорат намуналари барглари музлатгичда сақланиб, сўнгра СТАВ методи
(Murray M.G., Thompson W.F., 1980) ёрдамида замбуруғли касалликларнинг
мавжудлигини ДНК тести ёрдамида аниқладик:
1.
0,2 г. барг тўқимасини чинни ҳавончада гомоген ҳолга келтирдик;
2.
Гомогентга 4 мл 65
о
С гача иситилган 2хСТАВ буферидан қўшиб, шпател
билан аралаштирдик;
3.
900 мкл ҳажмда гомоген ҳолга келтирилган суспензиядан 2 мл Eppendorf
пробиркасига қуйиб аралаштирдик;
4.
Намуналар солинган пробиркаларни 65°C ҳароратда ҳар 5 минутда
аралаштириб турдик;
5.
Ҳар бир пробиркага (900 мкл) тенг ҳажмда хлороформ/изоамил спирти
(24:1) аралашмасидан қўшдик;
6.
Пробиркалардаги аралашмаларни вортекс ёрдамида 10000 айл/мин тезликда
20 минуь давомида аралаштирдик;
7.
Сўнгра увли фазани янги 2 мл.ли пробиркаларга қуйдик;
8.
Намуналарга 0,1 ҳажмда иссиқ 10xCTAB/NaCl буфер қўшдик ва 5 минут
давомида термомиксерда 5 минут давомида аралаштирдик;
9.
Сўнгра намуналарга тенг ҳажмда хлороформ/изоамил сиприт (24:1)
аралашмасидан қўшиб, аралаштирдик;
10.
Пробиркларни 12000 айл/мин тезликда 2 минут давомида центрифугаладик;
11.
Сўнгра эҳтиётлик билан юқориги фазасини ажратиб, янги пробиркага
қуйдик;
12.
Пробиркага 1:1 нисбатда СТАВ-буфер қўшдик ва 5 минут давомида
аралаштириб, 65°C ҳароратда 30 минут давомида инкубацияладик;
13.
Центрифугировали 15 минут при 12.000 об./мин, водную фазу сливали.
14.
ДНК ўкмасига 500 мкл юқори концентрацияли тузли ТЕ буферини қўшдик;
15.
Термомиксер ёрдамида чўкма тўлиқ эригуна яхшилаб аралаштирдик ва
12000 айл/мин тезликда 10 секунд центрифугаладик;
16.
Сўнгра 0,6 ҳажмда изопропил спирти қўшиб 1-2 минут давомида
аралаштирдик;
17.
12000 айл/мин тезликда 20 минут давомида аралаштирдик ва изопропил
спиртини ажаратиб олдик;
Do'stlaringiz bilan baham: |