«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
247
Ер юзи табиатининг барқарорлиги, тўлиқ мужассамлиги ва унинг ўзига
хос қонунларининг инсоният томонидан бузилишининг асосий сабабларидан
бири кишиларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ҳақидаги билимларнинг
етишмаслиги ҳамда табиатнинг келажакдаги экологик ҳолатни кўра
билмасликларидадир.
Фан ва техника ривожининг атроф-муҳитга салбий таъсири ер юзида
ўсимликлар олами ва ҳайвонот дунёсининг айрим вакилларининг йўқолиб
кетишига олиб келиши мумкин бўлган турли экологик инқирозлар, зиддиятлар,
офатлар ва бошқа жуда ҳам муҳим бўлган муаммоларни инсоният олдига ва
ҳаётнинг олдига глобал муаммони қўймоқда.
Инсон табиатга, ўзини ўраб турган муҳитга нисбатан ўз муносабатини
тубдан ўзгартириши, табиат қонунларини билиши, ўрганиши ва шу табиат
қонунлари асосида ўз ҳаётини режалаштириши шарт, яъни табиат қонунларига
мос келадиган ҳаёт тарзини ишлаб чиқиш керак деб ҳисоблаймиз.
Экологик таълим асосида кадрларнинг истиқболга мўлжалланган
экологик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ вазифаларни қўл олиш
ва ҳал этиш қобилиятига юксак умумий ва касбий маданиятга, ижодий ва
ижтимоий фаоликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётга мустақил рақишда йўналиш ола
билиш маҳоратига эга бўлган янги авлодни шакллантиришни таъминлайди.
Демак, тараққиётнинг ҳозирги даври республикамизда ва бутун дунёда
барқарор ривожланишини таъминлашда нафақат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий
соҳалар, ваҳоланки экологик масалаларни ҳам ечиш зарурлигини ҳаётнинг ўзи
тасдиқламоқда. Кейинги пайтда пайдо бўлган “Барқарор ривожланиш” ибораси
Ўзбекистонни фақат иқтисодий, сиёсий ва социал жиҳатдан ҳам баркамол
бўлишини таъминлаш демакдир. Жаҳондаги кўп давлатларнинг тажрибаси
шуни кўрсатадики, халқ таълими тизими умумий масалаларни ечиш жараёнида
энг яхши ижрочи бўлиб ҳисобланади.
Экологик таълим орқали болалар, катталар улар яшаётган ўлка ва бутун
жаҳон учун ҳавф солаётган экологик хавф-хатарни камайтиришга эришишни
мақсадга мувофиқдир. Экологик таълим аҳолини биосферада яшаши учун
тайёрланишига ундайди. Экологик таълимнинг мақсади ўқувчи-ёшлар ва бутун
жамиятда илмий ва амалий билимлар мажмуаси асосида экологик дунёқарашни
шакллантириш, ўз соғлигига, атроф-муҳит муҳофазасига маъсулиятли бўлиш ва
инсон эҳтиёжларини қондиришдан иборат бўлади деб ҳисоблаймиз. Бу борада
Ўзбекистон Республикаси Табиатни Муҳофаза Қилиш Давлат Қўмитасида
мунтазам равишда олиб борилаётган ибратли ишлар таҳсинга сазовордир.
Тўпланган маълумотларни таҳлил қила бориб, экологик таълимни
шакллантиришда қатор муаммоларни кўрсатиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |