Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
24
P.turcmenica
(O.Boettqer, 1889)
–
мезоксерофил тур. Тоғларнинг денгиз
сатҳидан 1500-2000 м баландликларида учрайди. Тоғ ёнбағрларидаги қуруқ
тошлар ва қоялар ёриқларида яшайди.
P.muscorum
турига нисбатан
қурғоқчиликка чидамли ҳисобланади.
Buliminidae
Pilsbry, 1939 оиласи,
Turanena
Lindholm, 1922 авлоди
T.martensiana (
Ancey, 1886)
–
мезоксерофил тур. Чилустун тоғларида
нисбатан кам тарқалган. Тоғларнинг денгиз сатҳидан 1500-2100 м
баландликларида тош ёриқларида ва тошлар орасида яшайди.
T.leptogyra
(Lindholm, 1927)
–
мезоксерофил тур. Баланд минтақаларда
тарқалган. Тоғларнинг қуруқ ёнбағрларидаги тошлар остида яшайди.
Hygromiidae
Tryon, 1866 оиласи,
Leucozonella
Lindholm, 1927 авлоди
L.mesoleuca
(Martens, 1874)
–
мезоксерофил тур. Тоғ олди ва тоғ
минтақаларида буталар ва ўсимликлар орасидаги тошлар остида, ўсимликнинг
чиринди қопламида ҳаёт кечиради.
Xeropicta
Monterosato, 1892 авлоди
X.candacharica
(L.Pfeiffer, 1846)
–
ксерофил тур. Жуда кенг тарқалган
бўлиб, чўл минатақаларида ҳам тоғ минтақаларида ҳам учрайди. Кўпроқ адир
ва тоғларнинг қуруқ ёнбағрларидаги ўсимликлар орасида яшайди, ҳаво
ҳарорати кўтарилиб, намлик пасайганда буталар ва чала буталарнинг пояларига
ёпишиб олади.
Agriolimacidae
Wagner, 1975 оиласи,
Deroceras
Rafinesque, 1820 авлоди
D.laeve
(Muller, 1774)
–
мезофил тур. Кўплаб битопларда топиш мумкин.
Одатда, сув ҳавзаларига яқин бўлган ўсимликларда ва тошлар остида яшайди.
D.sturanyi
(Simroth, 1894)
–
мезофил тур. Юқори ва ўртача намликдаги
очиқ жойларда, турли антропоген биотопларда яшайди. Боғларидаги сабзавот
экинларнинг яшил қисмлари ва меваларига зарар келтиради.
Gastrodontidae
Lehmann, 1901 оиласи
, Zonitoides
Lehmann, 1901 авлоди
Z.nitidus
(Muller, 1774)
–
мезофил тур. Барча баландлик минтақаларида
учраб, нам ўтлоқларда, ўрмонларнинг ботқоқ жойларида, дарё ва сув ҳавзалари
бўйида яшайди. Текисликларда тоғ ҳудудларга нисбатан кам учрайди.
Изланишлар натижаларига кўра, Чилустун тоғларида тарқалган қуруқлик
моллюскаларини муҳитнинг намлик омили бўйича 3 та экологик гуруҳга
ажратиш мумкин [Пазилов, Азимов: 17] (1-расм). Улардан 6 тур мезофил
(
C.nitens, C.lubrica, V.pulchella, Z.nitidus, D.laeve, D.sturanyi
), 7 тур
мезоксерофил (
C.lubricella, V.costata, P.muscorum, P.turcmenica, T.martensiana,
T.leptogyra, L.mesoleuca
) 1 тур ксерофил (
X.candacharica
).
Чилустун
тоғларининг
шимоли-шарқий
ёнбағрларида
нисбатан
ўсимликлар қопламининг, айниқса, дарахтларнинг кўплиги муҳитнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |