.
(ROSACEAE) ТУРКУМ ТУРЛАРИНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ
Икромов С.А., магистр (ЎзМУ)., Абдуразақов А.А., таянч докторанти
(АнДУ)., Ғаффоров Ю.Ш., б.ф.н., катта илмий ходим (ЎзРФА Ботаника
институти).
Rosа
L.
туркум турлари раънодошлар оиласига мансуб буталар бўлиб,
уларнинг дунёда 100–250 тури, [Smulder ва бошқ.: 2011] Марказий Осиёда 39
тури тарқалган.
Ўзбекистонда
Rosа
туркумининг 13 тури учрайди [Флора
Узбекистана: 1955].
Илмий адабиётларда Чотқол – биосфера қўриқхонасида
эса, 10 тури (
Rosа achburensis, Rosа beggeriana, Rosа canina, Rosа cumybrifera,
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
121
Rosа divina, Rosа ecae, Rosа fedtschenkoana, Rosа maracandisa, Rosа
nanothamnus
)
учраши ҳақида маълумотлар келтирилган [Красовская ва бошқ.:
1986].
Rosа
туркум турларининг ҳаётий шакли бутасимон бўлиб, улар доривор
ўсимлик ҳисобланади. Наъматак (
Rosа canina
) ўсимлиги халқ табобатида
қадимдан доривор ўсимлик сифатида ишлатиб келинади. Тиббиётда наъматак
ички аъзоларни тозалашда ишлатилиб келинган. Ушбу ўсимлик гулининг ҳиди
юракни кувватлашда, қулоқ қуртини ўлдириш ва шанғиллашини йўқотиш, бош
оғриғини даволашда ишлатилган. Халқ табобатида наъматак дамламаси ўт
хайдовчи, жигар касалликларини даволашда ҳам ишлатилган. Шунингдек,
гулларидан мураббо тайёрланиб юрак касалликлари ва тинчлантирувчи восита
сифатида ишлатилган. Ўсимликнинг танаси ва баргларидан тайёрланган
қайнатмаси ошқозон касалликлари, дизентерияда ишлатилади. Илдизидан
тайёрланган қайнатмалари сийдик хайдовчи восита сифатида буйрак
касалликларида тавсия этилган.
Бундан ташқари наъматакнинг замонавий
тиббиётда антиартритик, ўсмаларга қарши ва бошқа касалликларни даволашда
қўланиладиган дорилар олинади. Кейинги йилларда кўпгина доривор
ўсимликларни патоген миркоорганизмлар билан зарарланиши оқибатида уларда
турли замбуруғ касалликларнинг кескин тарқалишига олиб келмоқда. Айниқса,
Rosа
туркум турларида кенг тарқалган касалликлардан бири занг бўлиб, ушбу
касалликни Basidiomycota бўлимига мансуб
Puccinia
,
Uromyces
,
Phagmidium
,
Melampsora
,
Gymnosporangium
,
Aecidium
туркум вакиллари келтириб чиқаради.
Занг замбуруғлар асосан гулли ўсимликларда паразитлик қилиб, ўсимликларга
усиши ва ривожланишига катта зиён етказади.
Ўрганилётган ҳудуд микобиотаси ҳақидаги дастлабки маълумотларни
С.С.Рамазанова ва бошқ., [1986], Ю.Ш.Ғаффоров [2016] каби олимларнинг
илмий ишларида қисқача маълумотлар олиш мумкин. Илмий адабий манбалар
таҳлили Чотқол биосфераси қўриқхонаси ўсимликларининг микромитцетлари
ҳақидаги маълумотларни кам эканлигини кўрсатди. Шу сабабли, ушбу ҳудудда
микологик илмий ишлар олиб бориш режалаштирилди.
Ўрганилаётган ҳудудда адабий манбалар, гербарий намуналарини қайта
текшириш ва янги йиғилган занг замбуруғ наъмуналарини ўрганиш натижасида
Rosa
туркуми вакилларида
Phragmidium
туркумининг
Ph. devastatrix
Sorokīn.
(
Rosa beggeriana
Schrenk ex Fisch. & C.A.Mey.),
Ph. kamtschatkae
(H.W.
Anderson) Arthur & Cummins. (
Rosa kokanica
(Regel) Regel ex Juz.) ва
Ph.
mucronatum
(Pers.) Schltdl. (
Rosa canina
L.,
R. hissarica
Slobodov) турлари
учраши аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |