Фойдаланилган адабиётлар
1.
Фирманюк Т.Г. Мексиканский огурец. // «Наука и жизнь». М.: №9. 1999. – С.
43-45.
2.
Хафизов Т.Д., Гулов С.М. Урожайность чайота (
Sechium edule
) или
Мексиканский огурец в условиях Гиссарской долины. // «Земледелие». АН
Россия. М.: №1(41), 2009. - С.16-17.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
117
ЎСИМЛИКЛАР РИВОЖИГА ВА ҲОСИЛДОРЛИГИГА СУҒОРИШДА
ИШЛАТИЛАДИГАН СУВНИНГ МИНЕРАЛИЗИЦИЯЛАШУВИНИНГ
ТАЪСИРИ
Зиядов Ш.Р.– таянч докторант, Аллабердиев Р.Х.- б.ф.н. доцент.
Ўзбекистон Миллий университети
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-
5742-сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони ва “2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”
нинг 5 та устувор йўналишида белгиланган атроф-табиий муҳит муҳофазаси ва
аҳоли саломатлигига зиён етказадиган экологик муаммоларни олдини олишга
доир чора-тадбирларни ўз вақтида сўзсиз амалга ошириш мақсадида кейинги
йилларда мамлакатимизда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини мақбуллаштириш ва
уларни
ажратишнинг
соддалаштирилган
тартибини
қўллаш,
ер-сув
ресурсларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва
ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла
майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп
маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда [1].
Республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши,
қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим
ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон
бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23
гектардан 0,16 гектаргача) қисқарди ва сув таъминотининг хам сезиларли
даражада пасайганлиги кузатилмоқда.
Кўп йиллардан буён қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз
фойдаланиш натижасида тупроқнинг унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги
тушиб кетиши, етиштирилаётган маҳсулот сифати ёмонлашишиш, охир оқибат
атроф муҳит ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Суғориш сувларидан экин
талабидан келиб чиққан холда фойдаланиш орқали етиштириладиган экин
турларининг сифатини кўтарилиши хамда сизот сувларининг сатҳи кўтарилиши
ва ерларни шўрланишининг олди олиниши катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Бизга маълумки ҳозирги кунда кимёвий ўғитлар ва сувдан фойдаланиш
қоидаларига амал қилинмаслик натижасида суғориладиган экин ерларидаги
тупроқларнинг 93 фоизида ҳаракатчан фосфор миқдори, 68,3 фоизида
алмашувчан калий миқдори, 79,3 фоизида гумус (чиринди) миқдори ўртачадан
паст даражага тушиб қолган [1].
Do'stlaringiz bilan baham: |