Фойдаланилган адабиётлар
1.
Мираҳмедова З. Ўзбек тилининг анатомия терминологияси ва уни тартибга
солиш муаммолари. Т.: ЎзР ФА “Фан” нашриёти 2010.
2.
Маткаримова А, Маҳкамов Х, Маҳмудова М, Азизов Я, Ваисова Б. Ботаника
Т.: “Фан ва технология” нашриёти, 2018.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
430
3.
Яқубжонов О, Турсунов С. Ўсимликшунослик Т.: “Фан ва технология”
нашриёти, 2008
ТАНИШИНГ ЯСМИҚ - ҚАНДАЙ ЭКИН
Сотипов Г.М профессор, Зарибова Н.У. докторант
Урганч давлат университети
Ясмиқ дон-дуккакли экинлар оиласига кириб, дони таркибида оқсил,
пояси юмшоқ бўлиб энг тўйимли озуқа, илдизи эса тупроқ унумдорлигини
тиклаш хусусиятига эга бўлган ўта қимматли маданий экинлардан бири бўлиб
ҳисобланади. Ясмиқ жуда қадимдан Марказий Осиё мамлакатларида экилиб
келинган. Ясмиқ буюк олим Н.И.Вавилов таъкилдлашича келиб чиқиш ватани
Ўзбекистон ҳисобланади [2]. Аммо Е.И Барулинанинг айтишича [1]. унинг
ватани Жануби ғарбий Осиё мамлакатлари, аниқроғи Шимоли-шарқий
Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон ва Эрон ҳисбланади. Бу экин энг қадимги
экинлар турига кириб Египтда эрамиздан олдинги 200 йиллар бурун экиб
келинган. Чунки фараонларнинг қабридан ясмиқ донлари топилган. Ясмиқ
буғдой каби энг қадимги экин турига киради. Америка, Кавказ орти ва бошқа
мамлакатларда ҳам ясмиқ жуда қадимда экилиб келинмоқда.
Ясмик донида энг сақланадиган модда оқсил бўлиб у 25-36 %, мой 25
атрофида, азотсиз экстарктив моддалар миқдори 60%, кул 2,5-4,5% ва ёғочлик
2,5-4,9 ташкил қилади. Дондаги оқсил миқдори жуда тўйимли ва тўлиқ ҳазм
бўлиш хусусиятига эгадир. Ясмиқ дони тез пишади ва кўк нўхат, фасол донига
қараганда 23 марта теш пишади. Донидан шўрва ва бўтқа қилиш учун
фойдаланилади. Овқат қилишда ясмик, дони бошқа дуккакли экинлар донига
қараганда анча тез пишади. Ўзбекистонда экилаётган ясмиқ дони айниқса тез
пишади. Ясмиқ жуда серхосил бўлиб, тўйимлилиги жихатдан қорамол гўштига
деярлик баровар келади. Озиқ-овқат саноатида ясмиқ донидан консервалар,
пюри тайёрланади [3].
Ясмик дони чорва молларга жуда фойдали озуқалардан бири
хисобланади. Унинг пояси (похоли) тўйимлилиги бўйича яхши ўтлоқ пичанига,
тўпони эса буғдой кепагига тенг келади. Қуруқ ёки ҳўл пояси барча навларида
чорва молларига ем-хашак сифатида ишлатилади. Шунинг учун дунёда ясмиқ
дони ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ахолини ясмиқ донига бўлган
эҳтиёжини қондириш мухим масалалардан биридир. Республикада янги
ҳисобланган бу экиннинг майдонларини кенгайтириш орқали бир неча
масалани ҳал қилиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |