«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика илмий-амалий анжумани


ШЎРГА ЧИДАМЛИ ЎСИМЛИКЛАР (ГАЛОФИТЛАР) БИОМАССА



Download 7,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/454
Sana06.07.2022
Hajmi7,14 Mb.
#745631
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   454
Bog'liq
guldu-anjuman-17042020

ШЎРГА ЧИДАМЛИ ЎСИМЛИКЛАР (ГАЛОФИТЛАР) БИОМАССА 
СИФАТИДА ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ТАШҚИ ОМИЛЛАР 
ТАЪСИРИ 
Эшқувватов А.К. б.ф.ф.д.(PhD)., Тухтаев Н. талаба. 
Гулистон давлат университети 
 
Ер шари аҳолиси сонинг ортиши, табиий ресурусларнинг эса борган сари 
камайиб бориши кузатилмоқда шу жумладан муқобил энергия манбаларининг 
камайиб бораётганлиги, янги энергия манбаасини қидириб топиш ва ҳаётга 
татбиқ этишга ундайди. Бу муаммонинг мақбул ечими кам маҳсулот берувчи 
(шўрланган) тупроқларда ўсувчи ўсимликларни энергетик култура сифатида 
етиштириш ҳамда улардан энергия олиш мақсадида фойдаланишдан иборатди. 
Шўрланган тупроқлар Сирдарё вилоятининг жуда катта ҳудудини, 
тахмиман 80% ини эгаллайди. Ўзбекистон ерларининг эса 50% тупроғи 
шўрланган бу тахминан 2 млн. гектарга тўғри келади. Ҳар йили 20 000 гектар 
тупроқ шўрланиш ёки ботқоқланиш оқибатида қишлоқ хўжаликда фойдаланиш 
учун яроқсиз бўлиб келмоқда. Кўпгина ёввойи ва маъданий ўсимликлар яшаш 
муҳитининг шўрлигига чидай олмайдилар ва улар гликофитлар деб аталади. 
Гликофитлар Ер юзининг жуда катта қисмини ташкил қилади. Бундай 
ўсимликлар шўр муҳитда ўсишга мослашмаган, минерал тузлар таъсирида 


«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
343 
уларда моддалар алмашинуви жараёни бузилиб, ўсиш ва ривожланишдан 
тўхтайди. Лекин Ер юзида шундай ўсимликлар борки, улар шўрланган 
тупроқларда ўсишга мослашган ёҳуд шўрга чидамлидир. 
Шўрланган тупроқларда ўсувчи ва тузга чидамли ўсимликларни 
Э.Варминг (1901,1902) галофитлар деб атади. Улар Ер юзидаги барча 
ўсимликларнинг атиги 2 % ини ташкил қилади [1]. 
Галофит ўсимликлар шўр тупроқларда нормал ўсиб ривожланиши билан 
бир қаторда анчагина биомасса тўплайди бу эса илмий ва амалий жиҳатдан 
қизиқиш уйғотади. Дунё ресуруси ҳилма хил галофит турлари билан бой 
масалан, 
Glaux maritma
у Марказий Осиё ва Жанубий Россия шўрҳок ерларида 
учрайди, шу билан бирга уни Оқ денгиз қирғоқларида, Тибет, Хитой , Япония 
ҳамда, Шимолий Амекикада ҳам учратиш мукин, бир сўз билан айтганда, 
тупроғида туз миқдори кўп бўлган турли иқлим минтақаларида учратиш мукин. 
Шундай кенг тарқалган ўсимликлардан, 
Plantago maritma,
Aster Tripolium, 
Suaeda maritma
ва 
Solicornia herbaceae
ни олишимиз мумкин. Бундай 
ўсимликларни космополитлар деб аталади [2]. 
Ўсимликларнинг шўрланган экологик макон шароитида ўсиш ва 
ривожланишини тўлиқ циклини давом эттира олиш қобилияти уларнинг тузга 
чидамлилиги деб аталади. Шўр ва шўрланмаган экологик маконларда ўсувчи 
ўсимликлар факультатив галофитлар деб аталган. Фақатгина шўрланган 
муҳитда ўсувчи ўсимликлар облигат галофитлар дейилади. 
Эугалофитлар гуруҳига шўр ерда ўсадиган, тузга чидамли бўлган типик 
шўралар киради. Улар учун тупроқда тузларнинг бўлиши физиологик талабга 
айланиб қолган. Эугалофитлар- 
Salicornia Europae, Halosneum Stroobilaseum
ҳамда 
Suaeda 
турлари 
ҳужайрасининг 
плазмаси 
тузларни 
юқори 
ўтказувчанликка эга бўлиб, улар ўз органларида кўп миқдорда туз тўплай 
оладилар. 
Криногалофитлар кучли ва кам шўрланган ерларда ўсиб, ўзларидаги 
ортиқча тузларни алоҳида туз ажратиб чиқарувчи ҳужайралар орқали органлар 
ташқарисига тузли эритма ҳолида ажратиб чиқаради. Бу ўсимликлар ортиқча 
туз тўплаган баргларни ҳатто тўкиб юбориши ҳам мумкин. (юлғунлар, 
франкениялар, кермеклар). Глюкогалофитлар кам шўрланган тупроқда 
(шувоқлар ва бошқалар) ўсади. Уларнинг илдиз системасининг ҳужайралари 
протоплазмаси тузларни кам ўтказади, шунинг учун ўсимлик шўр тупроқда 
ўсганида ҳам тузларни кам тўплайди. 
Галофит ўсимликлар деб тан олинган барча ўсимликлар NaCl 
консентратсияси (11,7 г/л) бўлганда ҳам ўсиб ривожлана оладиган 
ўсимликлардир. Бундай ўсимликларни эугалофитлар деб атасак тўғрироқ 



Download 7,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   454




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish