«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
33
ҚУРУҚЛИК МОЛЛЮСКАЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ГУРУҲЛАРИ
ШАКЛЛАНИШИДА АБИОТИК ВА БИОТИК ОМИЛЛАРНИНГ ЎРНИ
Каримқулов А.Т, доцент., Саидов М.А. катта ўқитувчи.
Гулистон давлат университети
Қуруқлик молюскаларининг турли экологик гуруҳларни ҳосил қилишда
ва турли биотопларда яшашида абиотик (ҳарорат, намлик, шамол), ҳамда
биотик (ўсимлик, ҳайвон, микроорганизмлар) омилларнинг аҳамияти каттадир.
Моллюскалар ўз ҳаёти давомида бу омилларнинг
комплекс таъсири остида
бўлади. Барча қуруқлик моллюскалари абиотик омилларга нисбатан гигрофил
бўлиш билан бирга, улар фотофоб (ёруғликдан қочувчи) ёки қисман фотофоб ва
эолофоб (шамолни ёқтирмайдиган) дир.
Биотик омиллардан қуруқлик моллюскалари учун асосий озиқа бўлиб
ҳисобланган ўсимликларнинг ҳам, моллюскалар ҳаётида етакчи ўрни бор.
Я.И.Старобогатовнинг [1] фикрича ўсимликлар,
Geophila туркуми вакиллари
учун нафақат озиқа, балки моллюскаларнинг тарихий ривожланишини
белгилаб берган асосий омиллардандир. Я.И.Старобогатов [1] бўйича
барча
Pulmonata вакиллари озиқланишига кўра 8 гуруҳга бўлинади: детритофаглар,
микромикофаглар,
макромикофаглар,
лихенофаглар,
фитофаглар,
олигохетофаглар, малакофаглар ва полифаглар.
Юқорида қайд
этилганидек, озуқанинг моллюскаларни турли экологик
гуруҳлар ҳосил қилишида алоҳида ўрни бор.
Жумладан, кўпчилик Pupillina
кенжа туркуми вакиллари микро- ва макрофаг бўлгани сабабли,
улар бир
вақтнинг ўзида ҳам сой бўйи, ҳам сойдан узоқда жойлашган биотопларда яшай
олади. Pyramidulidae оиласи вакили бўлган
Pyramidula rupestris
лихенофаг,
кальцибионт бўлгани сабабли қоя тошларида ва
тош сочмалари орасида
учрайди.
Buliminidae вакиллари ўсимликхўр полифаглардир. Улар ўлган, қуруқ ва
чириб бораётган ўсимлик қолдиқлари билан ҳамда замбуруғ ва лишайниклар
билан озиқланади. Шу сабабли булиминидлар орасида ҳам сой бўйларида, ҳам
қурғоқчил муҳитда, ҳам қоя тошлари орасида (
Turanena
уруғи)
яшовчи турлар
мавжуд. Булиминидларнинг асосий вакиллари қурғоқчил муҳитда яшайди.
Hygromiidae оиласи вакиллари ҳам ўсимликхўр полифаглардир.
Хигромидлар булиминидлар сингари, асосан, қурғоқчил биотопларда яшайди.
Лекин
айрим
Xeropicta
уруғи вакилларини сой бўйларида ҳам учратиш мумкин
(
Xeropicta candaharica
).
Succineida туркумига кирувчи барча моллюскалар фақат сой ва ариқ
бўйларидаги сернам биотопларда яшайди. Уларнинг бу хусусиятини ҳам озиқа