5.2. Ички сув тармоқларининг материаллари ва ускуналари.
Бино ва иншоотларда ички совуқ сув тармоғини ўтказиш учун асосан пўлат, чуян ва пластмасса қувурлари ишлатилади.
Пўлат қувурлар – газ ва сув ўтказувчи ичи рухланган (оцинкованный) ва рухланмаган (неоцинкованный) давлат стандарти (ДАСТ 10707 – 80) металлдан ясалган бўлиб, унинг шартли диаметри 10 – 150 мм; узунлиги 2 – 12 метр, 1 – 2,5 МПа (10 – 25 кг/см) босимга чидай оладиган кўрсаткичларда тайёрланади.
Пўлат қувурларни улаш учун пўлат ёки чуяндан тайёрланган давлат стандарти (ДАСТ 8943 – 75) улаш қисмлари яъни фланецлар қўлланилади. Бундан ташқари уларни улашда улагич элементлари муфталар, угольниклар, учликлар (тройник), крестовиналар ҳамда муфта ва контргайкадан иборат сгонлар қўлланилади.
Пўлат қувурлар ўзининг юқори мустаҳкамлиги арзон туриши, узун қилиб ясалиши (6 метргача), яхши монтаж қилиш хусусияти эгилиши ва сварка қилиш мумкинлиги учун сув таъминотида кенг ишлатилмоқда.
5.2. – расм. Пўлат қувурларни резьба билан улашнинг фасон қисмлари;
а – тўғри қисқа муфта; б – тўғри узун муфта; в – тўлдирувчи муфта; г – тўғри учлик (тройник); д – крестовина; е – тўғри тирсак.
Ички сув тарқатиш тармоқлари учун асосан сув ва газ учун ишлатиладиган электрогазли пайвандланадиган қувурлар (ДАСТ 3262 – 75, 10704 – 91) қўлланилмоқда. Уларнинг ўлчамлари 10 мм дан бошланиб 150 мм гача бўлади. Ишлаб чиқариладиган ўлчамлари ва ҳоказо, 10 мм қувурлар махсус талаб асосида тайёрланади, чунки бундай (захсиз) ўлчамдаги сув олиш жиҳозларини саноатимиз ишлаб чиқармайди. Сув ва газ учун ишлатиладиган қувурлар юзаси руҳланган ва оддий ҳолда тайёрланади. Совуқ ва иссиқ сув, сув тарқатиш тармоғи учун асосан рухланган қувурларни ишлатиш тавсия этилади (ДАСТ 10704 – 91, 10705 – 80). Пўлат қувурларни улаш, ечиладиган резба ва ечилмайдиган пайвндлаш усуллари ёрдамида амалга оширилади. Ечиладиган улаш усули асосан тез – тез ишдан чиқиб турадиган жойларда (ваннахона, ҳоммомларда) қўлланилади. Пўлат қувурларни улаш учун фасонли қисмлар ёрдамида амалга оширилади. Резба билан қувурларни ўзаро улаш, махсус қувурлар учун ишлатилишига мўлжалланган, цилиндрик (ДАСТ 3263 – 75) ва конуссимон (ДАСТ 5211 – 81) резбалари ишлатилади. Чуян қувурлар давлат стандарти (ДАСТ 9583 – 75 ва 21053 – 75. ЛА, А ва Б синфлари) шартли диаметри 65 – 500 мм, узунлиги 2 – 6 м тайёрланади. Улайдиган фасон қисмлари (ДАСТ 5525 – 61) яъни айланма резиналардан тайёрланиб, чеканка усули билан (цементли аралашма билан беркитиш) бажарилади. Бу қувурлар зангламайдиган, узоқ муддатли бўлиб кириш (ввод) лар, кварталлараро ва микрорайондаги совуқ сув тармоқлари учун ишлатилади. Асбестоцементли қувурлар – икки хил ВТ – 6 ва ВТ – 12 маркаларда, 100 – 500 мм диаметрда тайёрланади. Бу қувурларни уланиши асбестоцементли муфталар, резинали муфталар ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |