Bog'liq Bimolekular reaksiyalarning xususiy va umumiy tartiblarini aniqlash
Учинчитартибли реакциялар. Учинчи таратибли реакциялар учун дастлабки моддалар концентрациялари бир-бирига тенг бўлган ҳол учун кинетик тенгламаларни нисбатан содда кўринишда ифодалаш мумкин:
(VII.19)
Агарда (VII.19) ни 0 дан х ва 0 дан t оралиқда интегралласак
(VII.20)
ҳосил бўлади. Бунда интеграллаш доимийси. (VII.20) дан қуйидаги келиб чиқади:
Реакция учун олинган дастлабки моддалар миқдорлари турлича бўлса, яъни а≠в≠с,
= k3 (a – x)(b – x)(c – x) (VII.21)
бўлади. Агарда бу тенгламани интегралласак k3 нинг қийматини топамиз:
(VII.22)
Учинчи тартибли реакция мувозанат доимийсининг ўлчов бирлиги k3=C-2t-1 билан ўлчанади, яъни моль-2л-2с-1 ёки моль-2см-2с-1 ларда ифодаланади.
Учинчи тартибли реакцияларга қуйидагилар мисол бўла олади:
2NO+O22NO2 2NO+Cl22NOCl
Умуман, олганда ўзаро таъсирлашаётган моддалар миқдорлари бир-хил бўлган ҳол учун n-тартибли реакциянинг мувозанат доимийсини юқорида қилинган ҳисоблашлар асосида қуйидагича ифодалаш мумкин:
(VII.23)
n-тартибли реакциянинг ўлчов бирлиги билан ўлчанади. Бу каби реакцияларнинг ярим ажралиш вақти қуйидагига тенг:
(VII.24)
Агарда реакция давомида реакция тезлиги ўзгармаса бундай реакциялар нолинчи тартибли реакциялар бўлади. Масалан, эфирни сувда гидролизланиши:
СН3СНОС2Н5 + Н2О СН3СООН + С2Н5ОН
реакциясида эфирнинг миқдори ортиқча олинса реакция натижасида сарфланаётган эфир ўрни эфир қатламидан узлуксиз тўлдирилиб борилганлиги сабабли унинг концентрацияси доимийлигича қолади. Натижада реакция тезлиги ўзгармайди ва бу каби реакция нолинчи тартибга эга бўлади. Нолинчи тартибли реакциялар кўпчилик гетероген ва фотокимёвий жараёнларда учрайди. (VII.23) тенгламага n=0 ни қўйсак ва тегишли ўзгартиришлар киритсак
a-х=а-k0t (VII.25)
эканлигини кўриш мумкин. Нолинчи тартибли реакцияни ўлчов бирлиги [k0]=[c][t]-1 ёки мольл-1с -1 билан ифодаланади. (VII.24) га n = 0 қўйсак нолинчи тартибли реакциянинг ярим ўзгариш вақтини топамиз:
(VII.26)
VII.2-расм. Дастлабки миқдорлари тенг бўлган турли тартибдаги реакцияларнинг кинетик эгрилари.
Демак (VII.26) га кўра, юқоридаги каби реакциялар учун модда миқдорига тўғри пропорционал ва мувозанат доимийсига тескари пропорционал катталик экан.
VII.2- расмдан кўриниб турибдики, n=0 бўлганда а–х нинг вақт билан ўзгариши деярли тўғри
чизиқдан иборат. n=1 ва n=2 бўлганда бу боғлиқлик эгри кўринишига эга.
Юқорида келтирган мисолимиздан ташқари кўпчилик радиоактив парчаланиш реакциялари ҳам нолинчи тартибли реакцияларга киради.