Билиш методологияси: асосий тушунчалар "Метод" ва "методология" тушунчалари



Download 80,42 Kb.
bet6/14
Sana21.02.2022
Hajmi80,42 Kb.
#23889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
bilish metodologiyasi asosiy tushunc

Софистика. Софистика фалсафий методлар жумласидан бўлиб, қадимги Юнонистонда мил. ав. V ва IV асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-сиёсий ҳаётда хусусий бир йўналиш сифатида пайдо бўлган. Софистика намояндалари Пратагор, Горгий, Гиппий, Антифонт ва бошқалардир. Софистиканинг пайдо бўлиши антик Юнонистонда иқтисодий тараққиётга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Бу оила уруғ анъаналаридаги турғунликни бартараф қилиш, янги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга эҳтиёж даври эди. Софистиканинг инқирози эрамиздан аввал IV acp ўрталарида бошланди. Эрамизнинг II асрида классик юнон софистларининг ғоя ва услубларини қайта ишлашга интилувчи янги оқим пайдо бўлди.
Софистика мавжуд назария ва маълумотларни сақлашга интилади. У янги фикр эски фикрнинг бир қисми эканлигини асослашга ёки мантиқ қонунини тузиб, мавжуд билимлар тизимини барча зиддиятлардан тозалашга ҳаракат қилади. Бу методдан семантик ва мантиқий қонунларда исталган нарсани исботлаш учун фойдаланилади. Кўпгина дарслик ва қўлланмаларда бу ибора юнон тилидаги "sopism" сўзи асосида, яъни атайлаб хилма-хил маънога эга бўлган тушунчаларни ишлатиш орқали керакли, аммо ҳақиқатга тўғри келмайдиган, кўчма маъно-мазмунга эришиш усули, деб таъкидланади. Бу усул қулланилганда фикрнинг мазмуни кўчма маънода баён қилинади, яъни "Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит ", деганга ўхшаш ҳолат назарда тутилади. У, нафақат, кадимги Юнонистон, балки ўpтa асрларда Европада ҳам кенг тарқалган. Агар бу усул ёлғон хулосаларга олиб келса, нега ўз даврининг кўпгина доно кишилари ундан фойдаланганлар, деган савол туғилиши мумкин. Маълумки, инсоният тарихида ҳурфикрлилик ва ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабатни тўғри ифодалашнинг иложи қолмаган замонлар кўп булган. Бундай ҳолни инквизиция ҳукмрон бўлган ўpтa асрлар Европасига ҳам татбиқ этиш мумкин. Ўша даврда ҳам кўпгина зиёлиларнинг ана шу усулга суянмасдан иложи йуқ эди. Умуман олганда, фалсафада “дўппи тор келиб қолган” ана шундай замонларда фикрни Гулханийнинг машҳур “Зарбулмасал” acapи каби ифодалаш ҳоллари учраб туради. Буни ўрта асрлар Европасига нисбатан олсак, унда Сервантеснинг “Дон Кихот” acapи нима сабабдан шундай ёзилганлиги, унинг бош қаҳрамони эса нима учун шамол тегирмонларига қарши жанг қилганлиги ва бу лавҳалар замирида қандай ботиний мазмун яширингани аниқ бўлади.
Софизм — қарама-қарши фикрлар асосида ихтиёрий танланган фойдали мулоҳаза бўлиб, унинг ёрдамида ҳар қандай нарса ёки фикрни исботлай олиш мумкин. Масалан, Аристотелнинг ёзишича, бир афиналик аёл ўғлига, жамоа ишларига аралашма, чунки агар тўғри гапирсанг, сени одамлар; ёлғон сўзласанг — Худолар ёмон кўради, деган экан. Софизмга кўра афиналик аёлга шундай рад жавоби бериш мумкин: сен жамоа ишларида иштирок қилишинг керак, чунки тўғри сўзли бўласан ва бунинг учун сени Худолар ҳам, одамлар ҳам яхши кўради.
Софистика мавжуд билимлар тизимидан зиддиятларни сиқиб чиқаради, бу билан эски ва янги билимларни муросага келтиради. Софистика инсон билими доирасида чексиз релятивизмни улуғлайди. Предмет ҳақида ҳар нарса дейиш мумкин. Қандай мақсад кўзланмасин, сўзлар ифодасида ҳеч қандай чегара йўқ (масалан, асал — ширин; асал — аччиқ; қўрғон — айланасимон, қўрғон — тўртбурчак ва ҳ.к.) шунга кўра софист — моҳир уста, сўзамол донишманд маъноларини англатади.
Софистикага фақат салбий муносабатда бўлиш ноўриндир. У одатда янги ғоя, назария ва турмуш шароитининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Софистика билиш тизимидаги мантиқий зиддиятларни аниқлаш, эски билим тизимини қайта қуришда зарурий элемент сифатида намоён бўлади. Софизм муайян, яхлит хусусиятга эга, чунки ҳодисага таъсирчан бўлиб, эски нарса хавф остига олинади. Шунинг учун ҳар қандай софизм ўзига хосдир.
Софистика қадимги Европа тафаккур услубининг асоси бўлиб хизмат қилди. Аммо софистикани танқид қилиш орқали антик давр фалсафаси дунёнинг янгича концепциясига эришди. Бу концепция фикр ва борлиқ айнийлигига асосланади. У Аристотель фалсафасида ўзининг ниҳоясига етди ва насронийликда мустаҳкамланди. Шу маънода, софистика инсоният тафаккурининг умумий тараққиётида ўз ўрни ва аҳамиятига эга.

Download 80,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish