"Метафизика" (юнон.— физикадан кейин) - диалектика каби универсал методдир. Бу сўз илмий муомалага эр. ав. I асрда Аристотелнинг шогирди, унинг шеърлари шарҳовчиси Родосский томонидан киритилди. Мутафаккир асарларини бир тизимга солар экан, у борлиқ ва билиш ҳақидаги умумий масалаларни физикадан сўнг "биринчи фалсафа"нинг (моҳият, сабаб ва бошқа) иккинчи фалсафадан фарқли хусусий-илмий билимларни ўрганадиган қисми сифатида талқин қилган.
Кўп ҳолларда, диалектикага қарама-қарши деб талқин этиладиган метафизика оламдаги нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг муайян вақт давомида нисбатан ўзгармасдан, алоҳида турган ҳолатига диққатни кўпроқ қаратадиган усулдир. Бу усул қўлланганида оламнинг намоён бўлиш шакллари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган жараёнларнинг алоҳида қисми ёки ҳолатига асосий эътибор берилади. Воқеа, ҳодиса ва жараёнларни доимий ўзгариш ҳолатида ўрганиш ниҳоятда кийин бўлганлигидан, нафақат файласуфлар, балки барча фан мутахассислари унинг нисбатан тинч вa ўзгармай турган ҳолатини ўрганадилар, тадқиқ этадилар.
Аслини олганда, олам гарчанд диалектик ўзгариш вa ҳаракатда бўлсада, бу жараён доимо ҳам ниҳоятда тез содир бўлавермайди. Биз эса дунёдаги нарса, ҳодиса ва одамларга шунчалик метафизик тарзда ўрганиб қолганмизки, гўё кечадан бугуннинг фарқи йўқдек, кеча кўрган кишига бугун дуч келганимизда унда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмагандай туюлади. Шу маънода, ҳаётда кўп ҳолларда метафизик усулда фикр юритамиз, нималаргадир ана шундай муносабатда бўламиз. Acлида эса, улар ҳам азалий ўзгаришлар жараёнига тушган нарса ва кишилар эканлигини жуда камдан-кам ҳолларда ўйлаб кўрамиз. Худди шундай, бизнинг умримиз ҳам кечадан эртага қараб оқиб турадиган диалектик жараёндир. Биз ҳам ана шундай ўзгариб борамиз, аммо кўп ҳолларда бунга унчалик кўп эътибор берилавермайди. Шу тариқа мактабни тугатиб қўйганимизни, улғайганимизни, болаликнинг ортда қолганини гўёки билмай қоламиз...
Алоҳида таъкидлаш лозимки, метафизик усулнинг ҳаётда, илмий изланишлар ва фалсафий тадқиқотларда ҳам ўз ўрни бор. Бизда ҳалигача метафизиканинг тушунчалари, категориялари, тамойиллари ва илмий моҳияти изоҳланган ёхуд тадқиқ этилган асарлар, тадқиқотлар йўк,. Қолаверса, уни диалектика билан бутунлай қарши қилиб қўйиш ва бу фарқни мутлақ зиддият даражасига кўтариш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Айнан ана шундай ёндашув собиқ иттифоқда диалектикани мутлақлаштиришга, метафизикани эса қуруқ ва ўлик таълимот сифатида қарашга, унинг имкониятларидан фойдаланилмаслигига сабаб бўлди.
Ҳозирги замон фанида метафизика уч асосий маънога эга:
1. Фалсафа умумий ҳодисалар ҳақидаги фандир. Бу таълимотнинг асосчиси Аристотель бўлиб, у "нарсанинг биринчи тури" ҳақидаги таълимотдир. Бу маънода, "метафизика" тушунчасини XX acpнинг йирик немис файласуфи M. Хайдеггер ҳам ўрганади. Унингча, бу категория билишнинг объекти ва субъектини бир вақтда ифодаловчи тушунчадир.
2. Maxcyc фалсафий фан онтология, умуман, борлиқ ҳақидаги таълимот бўлиб, назария билиш мантиғи ва унинг хусусий кўринишларидан мустаснодир. Шу маънода, бу тушунча Ғарб фалсафасида ўтмишда ҳам (Декарт, Лейбниц, Спиноза ва ҳ.к.), ҳозирда ҳам кенг қўлланилади.
3. У билиш (тафаккур) ва ҳаракатни фалсафий тушуниш маъносида диалектикага қарама-қарши қўйилади. Бунда шу маънодаги тушунча, яъни антидиалектика ҳақида сўз боради. Унинг энг асосий хусусиятларидан бири бир томонламалик билиш жараёнининг фақат бир қисмини мутлақлаштиришдир.
Фалсафа тарихида метафизика (диалектика каби) ҳеч қачон ўзгармасдан қолмаган. У турли тарихий шаклларда намоён бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |