Билиш методологияси: асосий тушунчалар "Метод" ва "методология" тушунчалари



Download 80,42 Kb.
bet12/14
Sana21.02.2022
Hajmi80,42 Kb.
#23889
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
bilish metodologiyasi asosiy tushunc

Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши, парчаланиши мумкин. У ўзининг барча элементларини бирваракай эмас, балки ўзига хос «ҳиссий-ўта ҳиссий» тарзда намоён этади. Масалан, тизимли объект–ўзбек халқини маълум замон, макон бўлагида ифода этиш ва маҳаллийлаштириш мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, объектни яхлит ифода этиш учун ўзбек халқининг барча вакилларини йиғиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур объект сохта эмас, реалдир. Уни кузатиш, ўрганиш мумкин. У бутун цивилизацион-тарихий жараённинг йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради.
Яна бир мисол–талабалар гуруҳи. У дам пайдо бўладиган, дам кўздан йўқоладиган сузувчи объект сифатида ўзаро алоқаларнинг деярли барча тизимларида намоён бўлади. Масалан, ўқув машғулотлари тугаганидан кейин гуруҳ яхлит объект сифатида мавжуд бўлмайди, аммо институциявий белгиланган маълум вазиятлар (гуруҳ рақами, талабалар сони, гуруҳ тузилиши, умумий хусусиятлари)да у объект сифатида намоён бўлади ва ўз-ўзини идентификация қилади. Бундан ташқари, мазкур куматоид гуруҳ аъзолари ўртасидаги дўстлик, рақобат ва бошқа муносабатлар билан ҳам қўллаб-қувватланади.
Куматоиднинг ўзига хос хусусияти шундаки, у замон ва маконда маҳаллийлашишга бефарқ бўлибгина қолмай, субстрат–ўзини ташкил этувчи материалга ҳам қаттиқ боғланмаган. У тизимли хусусиятларга эга эмас. Бинобарин, мазкур хусусиятлар унинг таркибий қисмларига мавжуд ёки мавжуд эмаслигига, айниқса, уларнинг ривожланиш йўналиши ёхуд хулқ-атвор тарзига боғлиқ. Куматоидни моддий тарзда мустаҳкамланган маълум бир хусусият ёки бундай хусусиятлар тўплами билан аниқ идентификация қилиш мумкин эмас. Бутун ижтимоий ҳаёт сузувчи объектлар–куматоидлар билан тўлиб-тошган.
«Case studies», яъни вазиятли тадқиқотлар ўтказиш ҳозирги замон методологиясидаги муҳим янгиликдир. Мазкур тадқиқотларни ўтказишда фанлараро тадқиқотлар ўтказиш методологиясига таянилади, аммо индивидуал субъектларни, маҳаллий группавий дунёқарашлар ва вазиятларни ўрганиш назарда тутилади. «Case studies» атамаси прецедентнинг, яъни кузатиш остида бўлган ва тушунтиришнинг мавжуд қонунлари доирасига сиғмайдиган индивидуаллаштирилган объектнинг мавжудлигини акс эттиради. Вазиятли тадқиқот методологияси неокантианлар Баден мактабининг идиографик методи билан боғлиқ.
Вазиятли тадқиқотларнинг икки типи: текстуал ва майдондаги тадқиқотлар фарқланади. Уларнинг иккаласида ҳам маҳаллий детерминация биринчи даражали аҳамиятга эга. Маҳаллий детерминация «ички ижтимоийлик» тушунчаси билан муайянлашади ва айни гуруҳ ёки вазиятга хос бўлган фаолият, мулоқот шакллари таъсирида шаклланадиган билимнинг ноаниқ шартларининг туташ тизими деб, алоҳида сўзлар ва ҳаракатларнинг маъно-мазмунини белгилайдиган ижтимоий-маданий контекст деб тушунилади. Вазиятли тадқиқотларнинг устунлиги шундаки, уларда билим тизимининг мазмуни шартларнинг пировард тўплами, ҳаётий вазиятларнинг муайян ва алоҳида шакллари нуқтаи назаридан очиб берилади.
Ҳозирги замон методологияси ўз анъанавий методларининг универсаллиги чекланганлигини тушунади. Масалан, гипотетик-дедуктив метод ишни тайёр гипотезалардан бошлаб, «далилларни энг яхши тушунтириш» босқичидан сакраб ўтганлигини учун танқид қилинади.

Download 80,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish