ИНЪЕКЦИЯ УЧУН ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Дориларни инъекция йўли билан юборишнинг афзаллиги шундан иборатки, юборилган дорининг таъсир эффекти тезда содир бўлади, айниқса бемор оғир аҳволда бўлса, ҳушидан кетганда. Бу айниқса беморга тез ёрдам бериш керак бўлганда қўл келади, меъда-ичакда парчаланиб кетадиган дорилар ҳам инъекция йўли билан юборилади. Камчиликлари: инъекциянинг оғриқ чақириши, инъекция учун дорилар, шприцлар, игналар, системалар албатта стерил бўлиши, тиббий ходимнинг бўлиши шарт ва ҳ.к.
Инъекция йўли билан дори моддалар парентерал усул билан: тери остига, мускул орасига, вена ичига, артерия ичига, бўшлиқларга, орқа мия пардалари остига, (субарахноидал, эндолюмбал) юборилади.
Инъекция учун ҳар хил дори шакллари ишлатилади: тери остига кўпроқ сувли эритмалар, мускул орасига сувли, мойли эритмалар ва суспензиялар, вена ичига сувли эритмалар.
Баъзида инъекция учун эритмалар ва суспензиялар юборишдан олдин (ex tempore) тайёрланади. Бундай ҳолатларда дори моддасидан асептик ҳолатда (стерил эритувчи, шприц ёрдамида) эритма ёки суспензия тайёрланади.
Ампуладаги қуруқ дорини эритибоқ парентерал юбориш шарт, ошиб қолган қисми бўлса бир неча вақтдан кейин юбориш мумкин эмас. Флакондаги қуруқ дорини эритиб, эритманинг бир қисмини юборгандан кейин, қолган қисмини зарурият бўлса, совутгичда сақлаб, флакон герметик ёпилганлиги учун, бироз фурсатдан кейин (12 соатгача) қолган қисмини парентерал юбориш мумкин.
Инъекция учун эритмаларни тайёрлашда эритувчи сифатида сув (Aqua pro injectionibus), 5%-ли глюкоза эритмаси (Solutio Glucosi 5%), изотоник натрий хлорид эритмаси (Solutio Natrii chloridi isotonica 0,9%), шафтоли мойи (Oleum Persicorum), бодом мойи (Oleum Amygdalarum), 33%ли этил спирти (Spiritus aethylicus) ишлатилади.
Инъекция учун сув (Aqua pro injectionibus) - алоҳида стерилланган, апироген (тана ҳароратини оширмайдиган), рангсиз, тиниқ, ҳидсиз, мазасиз, тоза дистилланган сувдир.
Ўсимлик мойларидан шафтоли мойи (Oleum Persicorum), бодом мойи (Oleum Amygdalarum) сувсизлантирилиб, нейтраллантириб стерилланади.
Агар кўп миқдор суюқлик парентерал юбориладиган бўлса, дорини стерил 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки стерил 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, венага система орқали томчилаб юборилади.
Инъекция учун дорилар ампулаларда, флаконларда ва шприц-тюбикларда чиқарилади.
Ампулада қуруқ модда бўлса, рецептда дорининг номи, 1 ампуладаги миқдори, сигнатурада дорини эритиш тартиби, юбориш йўли ва вақти кўрсатилади.
Мисол: 5 мг винкристин (Vincristinum, Vincristine) тутувчи 6 та ампула. 1 ампуладаги дорини 5 мл стерил изотоник натрий хлориди эритмасида эритиб, вена ичига 1 ҳафтада 1 марта юборилсин. ЎДМ 5 мг.
Rp.: Vincristini 0,005
(Vincristine)
D.t.d. N. 6 in amp.
S. 1 ампуладаги дорини 5 мл стерил изотоник
натрий хлориди эритмасида эритиб, 5 млдан
вена ичига 1 ҳафтада 1 марта юбориш учун.
Ампулада эритма бўлса, рецепт эритма сўзидан бошланиб, дорининг номи, концентрацияси, ампулалар сони, қанчадан юбориши кўрсатилади.
Мисол: 2 мл дипразин (Diprasinum, Promethazine)нинг 2,5% ли эритмаси сақловчи 6 та ампула берилсин. Мускул орасига кунига 3 марта юборилсин. ЎДМ 50 мг.
2,5 г – 100 мл эритмада Rp.: Sol. Diprazini 2,5%-2 ml
(Promethazine)
0,05 г – Х мл эритмада D.t.d. N.6 in amp.
Х =0,05х100/2,5=2 мл S. 2 млдан мускул орасига кунига
3 марта юбориш учун.
Ампулада суспензия бўлса, рецепт Susp. сўзидан бошланади.
Мисол: 1 мл дезоксикортикостерон триметилацетати (Desoxycorticosteroni trimethylacetas, Desoxycortone trimethylacetate)нинг 2,5% ли суспензияси сақловчи 6 та ампула берилсин. Мускул орасига 2 ҳафтада 1 марта юборилсин. ЎДМ 20 мг.
2,5 г – 100 мл суспензияда Rp.: Susp. Desoxycorticosteroni trimethylacetatis 0,02 г – Х мл суспензияда 2,5% - 1 ml
Х =0,02х100/2,5 =0,8 мл (Desoxycortone trimethylacetate)
D. t.d. N. 6 in amp.
Х =0,02х100/2,5 =0,8 мл S. 0,8 млдан мускул орасига 2 ҳафтада
1 марта юбориш учун.
Ампулада мойли эритма бўлса, рецептда эритманинг мойли эканлиги - oleosae албатта кўрсатилади.
Мисол: 2 мл камфора (Camphora, Camphor)нинг 20% ли мойли эритмаси сақловчи ампуладан 10 та. Мускул орасига кунига 2 марта юбориш учун буюрилсин. ЎДМ 4 дг.
20 г – 100 мл эритмада Rp.: Sol. Camphoraе oleosae 20%-2 ml
0,4 г – Х мл эритмада (Camphor)
Х =0,4х100/20 =2 мл D.t.d. N. 10 in amp.
S. 2 млдан мускул орасига кунига
2 марта юбориш учун.
Ампулада новогален препарати бўлса, рецепт препарат номидан бошланади. Препаратнинг миқдори ва ампулалар сонидан кейин S.билан тугалланади.
Мисол: Дигален-нео (Digalen – neo, Digalen-neo) препаратининг 1 млли ампуласидан 10 та. Тери остига кунига 1 марта юборилсин. ЎДМ 1 мл.
Rp.: Digalen-neo 1 ml
(Digalen-neo)
D.t.d. N. 10 in amp.
S. 1 млдан тери остига кунига 1 марта юбориш учун.
Ампулада суюқ экстракт бўлса, рецепт дори шакли, номи, миқдор ва ампулалар сонидан кейин S. билан тугалланади.
Мисол: 1 мл алоэ (Aloes, Aloes) суюқ экстракти сақловчи 20 та ампула. Кунига 1 маҳал тери остига юборилсин. ЎДМ 1 мл.
Rp.: Extr. Aloes fluidi pro injectionibus 1 ml
(Aloes)
D.t.d. N.5 in amp.
S. 1 млдан тери остига кунига 1 маҳал юбориш учун.
Суюқ органопрепаратларга паратиреоидин (Parathyreoidinum) - сўйилган молларнинг қалқонсимон олди безидан олинган, питуитрин (Pituitrinum) - сўйилган моллар гипофизининг орқа бўлагидан олинган ажратмалар ва бошқалар киради.
Бу препаратларнинг активлиги биологик усулда аниқланиб таъсир бирликларда миқдорланади. Уларга рецепт препарат номи, миқдори, ампулалар сонидан кейин S. билан тугалланади.
Мисол: 1 мл (20 ТБ) паратиреоидин (Parathyreoidinum, Parathyreoidinum) сақловчи 5 ампула. Тери остига юбориш учун буюрилсин. ЎДМ 20 ТБ.
Rp.: Parathyreoidini 1 ml (20 ТБ)
(Parathyreoidinum)
D.t.d. N.5 in amp.
S. 1 млдан тери остига юбориш учун.
Питуитрин (Pituitrinum, Desmopressin) суюқ органопрепаратининг 1 мл (5 ТБ)ли ампуласидан 6 та. Тери остига кунига 1 марта юбориш учун буюрилсин. ЎДМ 5 ТБ.
Rp.: Pituitrini 1 ml (5ТБ)
(Desmopressin)
D.t.d. N. 6 in amp.
S. 1 млдан тери остига кунига 1 марта юбориш учун.
Ампулада махсус номли суюқ дори бўлса ҳам рецепт суюқ дорининг номидан бошланади.
Мисол: 1 мл кордиамин (Cordiaminum, Nikethamide) сақловчи 12 та ампула. Тери остига кунига 2 марта юборилсин. ЎДМ 1 мл. (Диэтиламид никотин кислотасининг 25% ли эритмаси-кордиамин деб аталади).
Rp.: Cordiamini 1 ml
(Nikethamide)
D.t.d. N. 12 in amp.
S. 1 мл дан тери остига кунига 2 марта юбориш учун.
Жуда кўп инъекция учун дорилар флаконларда (кукун, эритма, суспензия ва бошқалар) чиқарилади. Флаконнинг афзаллиги флакондаги дори стериллиги сақланган ҳолда бир неча марта юбориш мумкин. Флакондаги дориларга рецепт ампуладаги дориларга ўхшаш ёзилади, фақат фарқи D.t.d. N. дан кейин «флаконда» сўзи ишлатилмайди.
Флаконда дори кукун (порошок) ҳолида бўлса, рецептда дорининг номи, миқдори, флаконлар сонидан кейин, сигнатурада дорининг эритилиши, қанчадан юборилиши кўрсатилади.
Мисол: 1000000 ТБ бензилпенициллиннинг натрийли тузи (Benzylpenicinllinum-natrium, Benzylpenicillin sodium) сақловчи 10 та флакон. Мускул орасига 1 суткада 4 марта юборилсин. 1 флакондаги дорини 10 мл стерил 0,5% ли новокаин эритмасида эритилсин. ЎДМ 500000 ТБ.
1000000 ТБ-10 мл да Rp.: Benzylpenicillinum-natrii 1000000 ТБ
(Benzylpenicillin sodium)
500000 ТБ - Х мл да D.t.d. N.10
Х =500000 х 10/1000000=5 мл S. 1 флакондаги дорини 10 мл стерил 0,5% ли
новокаин эритмасида эритиб, 5 млдан мускул
орасига суткасига 4 маҳал юбориш учун.
Флаконда эритма бўлса, рецепт эритма номи, ҳажми, миқдори ва флаконлар сонидан кейин, S. билан тугалланади.
Мисол: 1 мл эритмасида 4000 ТБ эпоэтин альфа (Epoetin alfa, Epoetin alfa) бўлган, 1 мл эритма сақловчи 6 та флакон. Тери остига 1 ҳафтада 3 марта юборилсин. ЎДМ 50 ТБ/кг (тананинг ҳар бир кг га 50 ТБ дан). Беморнинг вазни 60 кг.
50 х 60=3000 ТБ Rp.: Epoetin alfa 1 ml (4000 ТБ)
(Epoetin alfa)
1 мл да - 4000 ТБ 1 D.t.d. N.6
Х млда - 3000 ТБ S. 0,75 мл дан тери остига 1 ҳафтада Х=3000х1/4000=0,75 мл 3 марта юбориш учун.
100 мл аминокапрон кислотаси (Acidum aminocapronicum, Aminocaproic acid)нинг 5% ли эритмаси сақловчи 3 та флакон. Венага томчилаб юборилсин. ЎДМ 4 г.
5 г -100 мл эритмада Rp.: Sol. Acidi aminocapronici 5%-100 ml
(Aminocaproic acid)
4 г - Х мл эритмада D.t.d. N. 3
Х =4х100/5=80 мл S. 80 мл дан венага томчилаб юбориш учун.
Флаконда суспензия бўлса, рецепт Susp. дан бошланиб, дорининг номи ҳажми, миқдори, флакон сонидан кейин S. билан тугалланади.
Мисол: 5 мл руҳ-кортикотропин (Zinc-corticotropinum, Zinc-corticotropinum)нинг суспензияси тутувчи (1 млда 20 ТБ руҳ-кортикотропин бўлган) 10 та флакон. Мускул орасига суткада 1 марта юбориш учун буюрилсин. ЎДМ 20 ТБ.
20 ТБ – 1 мл да Rp.: Susp. Zinc-corticotropini 5 ml (20 ТБ)
(Zinc-corticotropinum)
20 ТБ – Х мл да D.t.d. N.10
Х = 20х1/20 = 1 мл S. 1 мл дан мускул орасига суткада
1 марта юбориш учун.
Флаконда суюқ органопрепарат бўлса, рецепт препарат номи, ҳажми, миқдори ва флакон сонидан кейин S. билан тугалланади.
Мисол: 5 мл (ҳар 1 мл да 40 ТБ) нейтрал одам инсулини (Human insulin neutral, Human insulin neutral) сақловчи 10 та флакон. Тери остига кунига 3 мартадан юбориш учун буюрилсин. ЎДМ 20 ТБ.
1 млда - 40 ТБ Rp.: Human insulin neutral 5 ml (40 ТБ)
(Human insulin neutral)
Хмлда – 20 ТБ D.t.d. N.10
Х =20 х 1/40=0,5 мл S. 0,5 мл дан тери остига кунига 3 марта
юбориш учун.
Инъекция учун эритмалар дорихонада тайёрланса, рецептда Sterilisetur (Steril!) - стериллансин сўзи албатта кўрсатилиши шарт. Агар бир неча моддалар бўлса M.Sterilisetur!, кейин D. ва сигнатура ёзилади.
Мисол: 600 мл 0,9% ли стерил (изотоник) натрий хлориди эритмаси (Natrii chloridum, Sodium chloride) венага томчилаб юборилсин.
Rp.: Sol. Natrii chloridi 0,9% - 600 ml
(Sodium chloride)
Sterilisetur!
D.S. 600 мл эритмани венага томчилаб юбориш учун.
300 мл 0,25% ли стерил новокаин (Novocainum, Procaine)нинг 0,9% ли натрий хлориди (Natrii chloridum, Sodium chloride) эритмасидаги эритмасини инфильтрацион анестезия учун буюрилсин.
0,25 г - 100мл эритмада Rp.: Novocaini 0,75
(Procaine)
Х г - 300 мл эритмада Sol. Natrii chloridi 0,9%-300 ml
(Sodium chloride)
Х =0,25х300/100=0,75 г M. Sterilisetur!
D.S. Инфильтрацион анестезия учун.
Агар парентерал юбориладиган дорилар ичида қиздирганда парчаланиб кетадиган, масалан, адреналин гидрохлоридига ўхшаш моддалар бўлса, бундай дорилар стерилланган эритмага асептик ҳолда қўшилади ва рецептда Adde aceptice (асептик қўшилсин) кўрсатилади.
Мисол: 400 мл 0,25% ли лидокаин (Lidocainum, Lidocaine)нинг 0,9% ли натрий хлориди (Natrii chloridum, Sodium chloride) эритмасидаги эритмасига 25 томчи 0,1% ли адреналин гидрохлориди (Adrenalini hydrochloridum, Epinephrine) асептик ҳолда қўшилсин. Инфильтрацион анестезия учун буюрилсин.
0,25 г – 100 мл эритмада Rp.: Lidocaini 1,0
(Lidocaine)
Х г – 400 мл эритмада Sol. Natrii chloridi 0,9% ad 400 ml
(Sodium chloride)
Х =0,25 х 400/100=1 г M. Sterilisetur!
Adde aseptice
Sol. Adrenalini hydrochloridi 0,1% gtts. XXV
(Epinephrine)
M.D.S. Инфильтрацион анестезия учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |