Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000


Малҳамлар (Пластырьлар) - Emplastra



Download 4,85 Mb.
bet25/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

    Bu sahifa navigatsiya:
  • Empl.
Малҳамлар (Пластырьлар) - Emplastra
(Малҳам – бош келишик бирликда Emplastrum, қаратқич келишик бирликда
Emplastri, қисқартмаси - Empl.)

Малҳамлар (пластырь) пластик хоссали, тана ҳароратида юмшайдиган, терига ёпишадиган, сиртга ишлатишга мўлжалланган юмшоқ дори шаклидир. Малҳамлар агрегат ҳолатига қараб қаттиқ ва суюқ бўлади. Қаттиқ малҳамлар уй ҳароратида қаттиқ қуюқ консистенцияга эга бўлиб, тана ҳароратида юмшайди. Малҳамлар фармацевтик саноатда тайёрланади.


Суюқ малҳамлар (суюқ клейлар) учувчан суюқлик бўлиб, суюқлик учиб кетгандан кейин терида плёнка ҳосил бўлади, жароҳатланган жойни ташқи таъсирдан сақлашда, жароҳатни тез тузалишига ёрдам беради. Суюқ малҳамлар бутилкаларда ва флаконда чиқарилади. Кейинги пайтларда суюқ малҳамлар аэрозоль баллонларда ҳам чиқариляпти.
Қаттиқ малҳамлар материалга суркалган ёки цилиндрсимон ёки конуссимон бўлакчаларда чиқарилади. Шунинг учун материалга суркалган ва суркалмаган малҳамлар фарқланади. Тиббиёт амалиётида қаттиқ малҳамлар материалга суркалганлари кўпроқ ишлатилади. Суркалган малҳамларга рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилиб, малҳамнинг ўлчами (катталиги) ва сони кўрсатилади.

Мисол: 12 х 24 см катталикдаги қизил қалампир (Capsicum, Capsicum) малҳамидан 4 дона. Бўғинларга (кўкрак соҳасига) ёпиштириш учун буюрилсин.


Rp.: Emplastri Capsici 12 х 24 cm


(Capsicum)
D.t.d. N. 4
S. Бўғинларга ёпиштириш учун.


Суркалмаган ва суюқ малҳамларга рецепт ёзишда малҳамнинг умумий миқдори кўрсатилади.
Rp.: Cleoli 50 ml
(Cleol)
D.S. Шилинган яранинг устига суркаш учун.

Ҳозир таъсири узайтирилган малҳамлар трансдермал (тери устига) терапевтик системалар (ТТС) деб аталади. Бундай малҳамларга рецепт Empl. дан кейин препарат номи турланмасдан, миқдори ва сони кўрсатилиб, D.S. ёки S. билан тугалланади.


Мисол: 25 мг нитроглицерин сақловчи 10 та нитродерм ТТС (Nitroderm, Nitroglycerin) малҳами. 1 та малҳамдан кўкрак кисмининг чап томонига ҳар 12 соатда қўйиш учун буюрилсин.


Rp.: Empl. Nitroderm 0,025 N. 10


(Nitroglycerin)
D.S. 1 та малҳамдан кўкрак кисмининг чап
томонига ҳар 12 соатда қўйиш учун.

ёки

Rp.: Empl. Nitroderm 0,025
(Nitroglycerin)
D.t.d. N. 10
S. 1 та малҳамдан кўкрак кисмининг чап
томонига ҳар 12 соатда қўйиш учун.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish