ЮМШОҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Юмшоқ дори шаклларига суртмалар, қаттиқ суртмалар, линиментлар, малҳамлар, шамчалар киради.
Суртмалар - Unguenta
(Суртма – бош келишик бирликда Unguentum, қаратқич келишик бирликда
Unguenti, қисқартмаси Ung.)
Баъзи адабиётларда суртма русчадан малҳам деб нотўғри таржима қилинган.
Суртмалар дори (basis) ва шакл берувчи (constituens) - суртма асосларидан таркиб топган ва терига суркалувчан хоссага эга бўлган юмшоқ дори шаклидир. Суртма асоси сифатида дори моддалари билан яхши аралашадиган, реакцияга киришмайдиган, яхши суркалувчан, ёруғда ва ҳавода ўз хоссасини ўзгартирмайдиган моддалар ишлатилади. Ушбу талабларга нефт махсулотлари: вазелин (Vaselinum), вазелин мойи (Oleum Vaselini), парафин (Paraffinum), нафталан мойи (Unguentum naphtalani); хайвон ёғлари: тозаланган чўчқа ёғи (Adeps suillus depuratus), мол ёғи (Sebum bovinum), ланолин (Lanolinum), ёғсимон моддалар (юқори молекулали ёғ кислоталарининг бир атомли спиртлари), мумлар (церезин - Ceresinum), асалари муми (Cera), спермацет (Cetaceum) ва синтетик моддалар бироз жавоб беради.
Суртмалар асосан тақсимланмаган дори шакли бўлиб, рецептда суртманинг умумий миқдори ва концентрацияси кўрсатилади. Баъзан, агар суртмалар кучли таъсир қилувчи моддалари бўлиб, резорбтив таъсирга эга бўлса, ҳар бир суркашга тақсимланган ҳолда ёзилади.
Суртмалар оддий ва мураккаб бўлади. Оддий суртмалар 2 та модда - дори ва суртма асосидан иборат, мураккаб суртмалар иккита ёки иккитадан ортиқ дорилардан ва суртма асосидан иборат бўлади.
Ҳозир жуда кўп суртмалар фармацевтик саноатда ишлаб чиқарилиб официнал ҳисобланади. Суртмалар кўпинча 20 - 100 г дан буюрилади. Кўз суртмалари 5 - 10 г дан. Суртмалар банка ёки тубаларда чиқарилади. Суртмаларга рецепт икки хил кўринишда ёзилади.
Қисқартирилган кўринишида суртманинг таркибий қисмларининг номи, концентрацияси ва умумий миқдоридан сўнг D.S. билан тугалланади.
Мисол: 50 г вазелинда тайёрланган 1% ли неомицин сульфати (Neomycini sulfas, Neomycin) суртмаси терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Ung. Neomycini sulfatis 1 % - 50,0
(Neomycin)
D.S.Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун.
Кенгайтирилган кўринишида суртманинг таркибий қисмларининг номи, миқдорлари кўрсатилиб, сўнгра M.f. ung. ёзилиб, D.S. билан тугалланади.
1 г -100 г суртмада Rp.: Neomycini sulfatis 0,5
(Neomycin)
Х г -50 г суртмада Vaselini ad 50,0
(Comb. drug)
Х = 50х1/100 = 0,5 г M.f. ung.
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун.
Агар суртма асоси кўрсатилмаган бўлса, рецептнинг кенгайтирилган кўринишида асос сифатида вазелин кўрсатилади.
Мисол: Ҳар бир граммида 15000 ТБ микогептин (Mycoheptinum, Mycoheptin) сақловчи 50 г суртма терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Mycoheptini 750 000 ТБ ёки Rp.: Ung. Mycoheptini 50,0 (15000 ТБ)
(Mycoheptin) (Mycoheptin)
Vaselini ad 50,0 D.S.Терининг жароҳатланган
(Comb. drug) қисмига суркаш учун.
M.f. ung.
D.S.Терининг жароҳатланган
қисмига суркаш учун.
Агар суртма асоси вазелиндан бошқа бўлса, рецепт албатта кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Мисол: 40 г ланолин (Lanolinum, Lanolinum)да тайёрланган 10% ли олтингугурт (Sulfur praecipitatum, Sulfur praecipitatum) суртмаси. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
10 г – 100 г суртмада Rp.: Sulfuris praecipitati 4,0
(Sulfur praecipitatum)
Х г – 40 г суртмада Lanolini ad 40,0
(Lanolinum)
Х = 10х40/100= 4 г M.f.ung.
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига
суркаш учун.
Мураккаб суртмалар ҳам доимо кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Мисол: 5% ли резорцин (Resorcinum, Resorcinum) ва 10% салицил кислотаси (Acidum salicylicum, Salicylic acid) сақловчи 30 г суртма. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
5 г – 100 г суртмада Rp.: Resorcini 1,5
(Resorcinum)
Х г – 30 г суртмада Ac. salicylici 3,0
(Salicylic acid)
Х =5х30/100=1,5 г Vaselini ad 30,0
(Comb. drug)
10 г – 100 г суртмада M.f.ung.
Х г – 30 г суртмада D.S. Терининг жароҳатланган
Х =10х30/100=3 г қисмига суркаш учун.
Мисол: Ланолин ва вазелин (1:9) да тайёрланган 20% сульфацил натрий (Sulfacylum-natrium, Sulfacetamid) тутувчи 5 г суртмани кўзнинг пастки қовоқ остига суркаш учун буюрилсин.
20 г -100 г суртмада Rp.: Sulfacylum-natrii 1,0
(Sulfacetamid)
Х – 5 г суртмада Lanolini 0,4
(Lanolinum)
Х =20 х 5/100=1 г Vaselini ad 5,0
(Comb. drug)
1+9=10 5 г -1 г = 4 г M.f. ung.
4 г /10 = 0,4 г D.S. Кўз сурмаси. Кўзнинг пастки қовоқ
остига суркаш учун.
Официнал суртмаларга рецепт фақат қисқартирилган кўринишда ёзилади.
Мисол: Ҳар бир граммида 100 000 ТБ нистатин (Nystatinum, Nystatin) тутувчи официнал суртмадан 15 г. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Ung. Nystatini 15,0 (100 000 TБ)
(Nystatin)
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун.
Махсус номли суртмалар ҳам официнал суртмага ўхшаб қисқартирилган кўринишда ёзилади, дорининг номи бош келишикда ёзилади.
Мисол: 10 г эфкамон (Efcamonum, Comb. drug) суртмасини терига суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Ung. Efcamonum 10,0
(Comb. drug)
D.S. Терига суркаш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |