Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000



Download 4,85 Mb.
bet17/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Йиғмалар – Species
(Йиғмалар – бош келишик бирликда Species, қаратқич келишик бирликда Specierum, қисқартмаси Sp.)
Йиғмалар - қуритилиб майдаланган доривор ўсимлик қисмларининг аралашмаси бўлиб, баъзида уларга тузлар, эфир мойлари ҳам қўшилади. Йиғмалар дамлама ва қайнатма ҳолида ичиш учун, чайқаш, яраларни ювиш, ванналар қабул қилиш учун ва сиртга ишлатилиши мумкин. Йиғмалар битта ўсимликдан таркиб топган бўлса оддий, бир неча ўсимликдан ташқил топган бўлса мураккаб йиғмалар деб, ичиш учун ишлатиладиган мураккаб йиғмалар «Чой»лар ҳам дейилади. Йиғмалар қоғоз қутича ёки пакетларда 50-100-150-200 г дан чиқарилади. Йиғмалар магистрал ва официнал бўлади. Официнал йиғмаларга иштаҳа очувчи (Species amarae), ўт ҳайдовчи (Species cholagogae), терлатувчи (Species diaphoreticae), тинчлантирувчи (Species sedativae), ични сурувчи (Species laxantes) ва бошқалар киради.
Ҳозирги пайтда тиббиётда кенг қўлланадиган йиғмалар таркибини келтирамиз.
Диуретик йиғма № 1 (Species diureticae № 1). Таркиби: Айиққулоқ барги (толокнянка) 3 қисм, Бўтакўз гули 1 қисм, Ширинмия илдизи 1 қисм.
Ўт ҳайдовчи йиғма №1 (Species cholagogae № 1). Таркиби: Ўлмас ўт гули 4 қисм, Учбарг барги 3 қисм, Ялпиз барглари 2 қисм, Кориандр меваси 2 қисм.
Тинчлантирувчи йиғма (Species sedativae). Таркиби: Валериана илдизи ва илдизпояси 1 қисм, Ялпиз барглари 2 қисм, Учбарг барглари 2 қисм, Хмел шишкалари 1 қисм.
Астмага қарши йиғма (Species antiasthmaticae) (Б рўйхат). Таркиби: Белладонна барглари 2 қисм, Минг девона барглари 1 қисм, Бангидевона барглари 6 қисм, Натрий нитрати 1 қисм.
Официнал йиғмаларга рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилади. Йиғманинг номи, умумий миқдори ва D.S. билан тугалланади.
Мисол: Антигеморроидал йиғмаси (Species Antihaemorroidales, Comb. drug)дан 100 г. 1 ош қошиқ йиғмани 1 стакан қайноқ сувда 20 мин дамлаб, сузиб, 1 стакандан кечқурун ётишдан олдин ичиш учун буюрилсин.

Rp.: Specierum Antihaemorroidalеs 100,0


(Comb. drug)
D.S. 1 ош қошиқ йиғмани 1 стакан қайноқ сувда 20 мин дамлаб, сузиб, 1 стакандан кечқурун ётишдан олдин ичиш учун.

Ўт ҳайдовчи йиғма (Species Cholagogae, Comb. drug) №1 дан 100 г. 1 ош қошиқ йиғмани 2 стакан қайнаган сувда 20 мин дамлаб, сузиб, ½ стакандан кунига 3 маҳал овқатдан 30 мин олдин ичишга буюрилсин.


Rp.: Specierum cholagogae №1 100,0
(Comb. drug)
D.S. 1 ош қошиқ йиғмани 2 стакан қайнаган сувда 20 мин.
дамлаб сузиб, 1/2 стакандан кунига 3 маҳал овқатдан
30 мин олдин ичиш учун.


Магистрал (дорихонада тайёрланадиган) йиғмаларга рецепт ёзишда ўсимлик қисми, номи, миқдоридан кейин M.f. spesies кўрсатилади, D.t.d. N. кейин S. билан тугалланади. Сигнатурада қабул қилиш учун кўрсатма берилади.
Мисол: 2 г бахорги адонис ўтидан (Adonis vernalis, Adonis vernalis) ва 1,5 г валериана илдизидан (Rhizoma cum radix Valeriana, Valeriana officinalis) 10 та йиғма, 1 та йиғмани 1 стакан қайнаган сувда 30 минут дамлаб, 2 қават докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичилсин.
Rp.: Herbae Adonidis vernalis 2,0
(Adonis vernalis)
Rhizomatis cum radicibus Vаlerianae 1,5
(Valeriana officinalis)
M.f. species
D.t.d. N.10
S.1 та йиғмани 1 стакан қайнатилган сувда 30 мин дамлаб, 2 қават докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish