Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000


Суспензиялар - Suspensiones



Download 4,85 Mb.
bet15/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Суспензиялар - Suspensiones
(Суспензия - бош келишик бирликда Suspensio, қаратқич келишик бирликда Suspensionis, қисқартмаси Susp.)
Суспензиялар сувда эримайдиган қаттиқ дорининг ўта майда заррачаларини бирор суюқлик (сув, ўсимлик ёғлари, глицерин)да муаллақ ҳолда бўлган сутсимон суюқ дори шаклидир. Коллоид эритмаларга нисбатан суспензиянинг муаллақ заррачалари йириқроқ бўлади (0,1 мкм дан катта). Заррачалари 0,1-1 мкм бўлса майин, 1 мкм дан катта бўлса қўпол суспензия ҳисобланади.
Суспензияларда қаттиқ дорининг майдалик даражаси кукунга нисбатан юқори бўлганлиги учун организмга дори тез таъсир кўрсатади. Суспензиялар ишлатишдан олдин чайқатилиб, ичишга, сиртга ишлатиш учун ва парентерал (м/и, бўшлиқларга) юбориш мумкин. Суспензияларга рецепт қисқартирилган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Сувда тайёрланган ва официнал суспензиялар қисқартирилган кўринишда, ўсимлик ёғларида, глицерин, вазелин мойида тайёрланадиган суспензиялар кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Официнал суспензияларга рецепт Susp. сўзидан бошланиб, дорининг номлари ва умумий ҳажмдан кейин D.S. билан тугалланади.
Мисол: 100 мл гризеофульвин (Griseofulvinum, Griseofulvin) официнал суспензиясини 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичишга буюрилсин. Ичишдан олдин чайқатилсин.

Rp.: Susp. Griseofulvini 100 ml


(Griseofulvin)
D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун
(ичишдан олдин чайқатилсин).
Суспензиянинг концентрацияси берилган бўлса, рецептда суспензия концентрацияси умумий ҳажмдан олдин кўрсатилади.
Мисол: 10 мл 0,5% гидрокортизон ацетати (Hydrocortisoni acetas, Hydrocortisone) сақловчи сувли суспензияни кўз томчиси сифатида ишлатишдан олдин чайқатиб, 2 томчидан кунига 4 маҳал кўзга томизиш учун буюрилсин.

Rp.: Susp. Hydrocortisoni acetatis 0,5%-10 ml


(Hydrocortisone)
D.S. Кўз томчиси. Чайқатиб 2 томчидан кунига
4 маҳал кўзга томизиш учун.
Суспензиянинг кенгайтирилган кўринишида рецептда суспензиянинг таркибий қисмлари номи, миқдорларидан кейин, M.f. suspensio кўрсатилади.
Мисол: 50 мл стерил 0,5% ли трихомонацид (Trichomonacidum, Trichomonacidum)нинг вазелин мойи (Oleum Vaseline, Liquid parafin)даги суспензиясини сийдик пуфагига 10 млдан юбориш учун буюрилсин.
Rp.: Trichomonacidi 0,25
(Trichomonacidum)
Olei Vaselini ad 50 ml
(Liquid parafin)
M.f . suspensio
Sterilis!
D.S. Ишлатишдан олдин чайқатиб 10 млдан
сийдик пуфагига юбориш учун.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish