178
Янги туғилган чақалоқларда мия тўқимаси сувга бой, кесиб кўрилганда
мияни кулранг моддаси оқ моддасидан яхши ажралмаган бўлади. Бош мия
кулранг моддаси ҳужайралари, пирамида йўллари ҳали такомиллашмаган
бўлади. Асаб толаларида дендритлар бўлмаслиги хосдир. Асаб толаларининг
миелинизацияланиши
ривожланмаган
бўлади.
Асаб
толаларининг
миелинизацияланиш жараёни асаб тизимининг ҳар ерида ҳар
хил муддатда
кечади. Бош мия асаб толаларининг миелинизацияланиши боланинг 3-4
ойлик даврида жадал суратда кечиб, 1 ёшда адашган асаб толаларини ҳисобга
олмаганда ўз ниҳоясига етади. Умуман асаб тизимида миелинизация жараёни
боланинг 3-5 ёшларида уз ниҳоясига етади. Бунга марказга интилувчи асаб
толалари, марказдан қочувчи асаб толаларига нисбатан олдинроқ
ривожланади. Бош мия ҳужайраларининг такомиллашиш, ҳамда асаб
толаларини ўтказувчанлигини етилиши боланинг 10-12 ёшида ўз ниҳоясига
етади. Мияча кам ривожланган бўлиб, яримшарчалари кичик ҳажмда ва
қалинликда, пушталари эса саёз бўлади. Миячани такомиллашиши болани 2
ёшида ўз ниҳоясига етади. Гипоталамус ядроларининг таркибий қисмини
ривожланиши эса боланинг пубертат даврида ўз ниҳоясига етади. Бола
туғилгандан кейин уни бош мияси функционал ва
морфологик тез
мукаммаллашади. Болани ёши катталашган сари пушталар сони ортиб, мия
ярим шарлари катталаша боради ва ўз шакли ва топографик ҳолатини
ўзгартиради. Бош мия кўриниши беш ёшда катталарникига ўхшаш бўлади,
лекин унинг анатомик структураси 20 ёшлардагина катталар миясига
ўхшайди. Миянинг қон билан мўл- сероб таъминланиши, тез ўсиб бораётган
асаб тизимси тўқимасини кислородга бўлган юқори
даражадаги талабини
таъминлайди. Аммо қоннинг ортга оқиши бир ёшгача бўлган болаларда,
лиқилдоқлар беркилиши вақтида пайдо бўладиган диплоид веналар ҳали
йўқлиги учун катталардан фарқ қилади. Шулар сабабли ҳар хил
касалликларда токсин моддаларини тез йиғилишига имкон яратилади.
Шунинг учун ҳам эрта ёшлик болаларда инфекцияли касалликларни токсик
179
шаклида кечиши кўп учрайди. Бунда гемато- энцефалитик тўсиқни нисбатан
кўп ўтказувчанлиги катта таъсир этади.
Миянинг қаттиқ пардаси янги туғилган болаларда юпқа бўлиб,
унинг
ташқи япроғи калла суяги асосининг кўп қисми билан чатишган ҳолда
бўлади. Вена бўшлиқлари ингичка, деворлари юпқа бўлади.
Асаб тизимси ривожланиши билан бош миянинг кимёвий таркиби
ўзгаради. Бош мияда сув миқдори камайиб, оқсил ва липопротеидлар
миқдори ортади. Нуклеопротеидлар миқдори эса камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: