175
6.
Ўлчов асбобларини сақлаш
7.
Хронологик ва биологик ёш тўғрисида
тушунча
8.
Бўй ва вазн индекси
9.
Болани жисмоний ривожланишининг бузилишида учрайдиган
касалликлар.
10.
Гигантизм ва субгигантизм
11.
Нанизм ва субнанизм
Таянч сўзлар:
антропометрия, юнисеф, бўй, вазн.
176
3. БОБ. АСАБ-РУҲИЙ РИВОЖЛАНИШИ
3.1. Асаб - руҳий ривожланиши қонуниятлари
Ҳар томонлама беками кўст соғлом туғилган бола тўғри тарбия ва
меъёрл ташқи муҳит таъсирида баркамол жисмоний ўсиб бориш билан бир
қаторда ёшига монанд равишда унда ҳаракат ва ақлий
ривожланиш
белгилари пайдо бўлиб боради. Асаб тизими фаолияти мураккаблашиб ва
такомиллашиб боради. Бош мия ва унинг муҳим структураси
элементларининг жадал ривожланиши, боланинг бир ёшгача бўлган, айниқса
биринчи ойлик даврларида кузатилади. Бу жараён болани ташқи муҳит билан
ўзаро муносабатини секин аста такомиллашиб ва асаб- руҳий
фаолиятини
ривожлантириб бориши билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Боланинг бир
ёшгача бўлган даври олий асаб фаолиятининг тез ривожланиш даври
ҳисобланади. И. П. Павлов таъкидлашича, марказий асаб тизимси хусусияти
ирсий ва тарбия омиллари синтези ҳисобланади.
Асаб тизими ҳомиладорликнинг 2- ҳафталарида биринчи бор модуляр
пластинка ҳолида пайдо бўлиб, кейинчалик у модуляр найчаси ҳолига
айланади. Бу найчанинг юқориги қисми ўсиб
мия пуфакчаларини, пастки
қисми эса орқа мияни ҳосил қилади. Бирламчи мия пуфакчаларидан
ҳомиладорликнинг 5-6- ҳафталарида бош миянинг маълум асосий қисмлари
шакилланади; миянинг икки ярим шари қадоқли тана билан боғланган ҳолда;
оралиқ мия; ўрта мия; кўприк мия; узунчоқ мия. Модуляр найчанинг орқа
қисмидан орқа мия ҳосил бўлади. Бош мия асаб ҳужайраларининг
шиддат
билан бўлиниши ҳомиладорликнинг 10-18- ҳафталарига тўғри келиб, бу
марказий асаб тизимси шакилланишининг энг нозик (критик) даври деб
ҳисобланади. Мана шу даврда вирус, токсин ва дорилар таъсири ҳомила
миясига жуда қаттиқ шикаст етказиши мумкин. Кейинчалик ҳужайралар
бўлиниши жадаллашади ва бу боланинг икки ёшигача давом этади. Агар
катта киши бош миясининг ҳужайралар сонини 100%
деб олинса, янги
177
туғилган чақалоқда мия ҳужайраларини 25% , 6 ойликда 66% , 1 ёшда 90-
95% шакилланган бўлади.
Ҳомиладорликда мия пуфакчаларини ички қаватига нисбатан қобиқ
қисмини тез ўсиб бориши унда бурмача ва ўйиқчалар пайдо бўлишига олиб
келади. Бош мия асосий қисмларини ривожланишида ҳар бири ўзига хос
муддат ва суратга эга бўлади. Мия қобиғининг кулранг моддасини
такомиллашиши нисбатан эрта ва юқори суратда кечади. Мияча ва
гипоталамус
ядролари
таркибий
қисмини
ўсиб
такомиллашиши
ҳомиладорликнинг 4-5- ойларида тезлашади. Мия қобиғининг ривожланиши
ҳомилаликнинг охирги ва туғилгандан кейин биринчи ойларида айниқса
тезлашади. Асаб ҳужайраларининг ривожланиб
такомиллашиши билан бир
қаторда ҳомилаликнинг 4 ойларидан ўтказувчи асаб йўлларида миелинизация
жараёни бошланади. Туғилгунча бўлган даврда эса орқа ва узунчоқ мия
ўтказувчи йўлларининг миелинизация жараёни жадал суратда кечади. Асаб
толаларнинг ривожланиши ҳомилаликда ва туғилгандан кейин марказга
интилувчи ва цефало- каудал йўналишида кечади. Шунинг учун ҳам
бирламчи рефлектор реакция шу йўналишда вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: