138
Ҳўллаб артиш техникаси: ҳўллаб артиш бўлимда ҳар куни 2 маротаба
ўтқазилади. Ҳўллаб артишда ишлатиладиган инвентарлар алоҳида сақланади.
Ҳўллаб артишда дезинфекцияловчи моддалар ишлатилади
10.1.3. Дезинфекция
Дезинфекция – (юқумсизлантириш) юқумли касалликларни қўзғатувчи
микроорганизмларни (бактериялар, вируслар ва бошқалар) йўқотиш.
Дезинфекция турлари:
А) механик
бино ва ундаги буюмларни ҳўл латта билан тозалаш,
ўрин- кўрпаларни қоқиш,
чангютгич билан тозалаш, бинони шамоллатиш, оқлаш, бўяш
қўлни ювиш
Б) химик
дезинфекцияловчи моддалар (хлор тутган эритмалар) қўллаш
электрон нурлари
Кимёвий йўл билан дезинфекция қилиш учун кўпроқ хлор тутган моддалар:
хлорамин ва бошқа феноллар,
крезол ва унинг унумлари, формальдегидлар
ишлатилади.
31 октябр 2005йил
530 сонли буйруқ
асосида Ўзбекистон Республикаси
тиббиёт муассасаларида фақат 0.5% хлорамин ишлатилади.
В) физик
қайнатиш,
қайноқ сув билан ювиш,
қуёш нури,
ультрабинафша нурлар (симоб- кварц лампалари)
дезинфекция
камералари
сув буғи.
139
Агар предметларда вегетатив форма микроблари борлиги аниқланса
қайнатиш вақти 15- 20 минут, спорали микроблар бўлса 1,5- 2 соат бўлади.
Темирдан бўлган предметларни, асбобларни 10- 15 минут қайнатилади.
Бунда нарсалардаги ёғни ва оқсилни эритиш учун, сувга сода (1- 2% эритма),
совун ёки кир тозаловчи порошоклардан (0,5 % эритма) солиб ювилади.
Куйдириш йўли билан зарарлантиришда асосан арзон бўлган нарсалар
ишлатилади.
Дезинфекцияловчи моддалар турлари: хлор, йод, асослар, спиртлар,
феноллар, альдегидлар.
Юқумли ичак касалликларда бемор фойдаланадиган идиш- товоқ 2%
ош содаси эритмасида 15 минут қайнатилади. Ич кийимлар 2% ли совун
содали эритмада 15 минут қайнатилади. Беморни нажас ва сийдиги қуруқ
хлорли оҳак сепиб, 1соат қўйилади. Сўнг канализацияга тўкиб юборилади.
Бемор ётган хона поли хлораминли 1% эритмаси билан артилади.
Грипп касаллигида беморни идиши, буюми қайноқ сув билан 2-3 марта
ювилади. Сочиқлари, рўмолчаси алоҳида бакка тўпланиб
ювувчи восита
билан ювилади. Палата эса 0,5% хлорамин эритмаси билан 2-3 марта
артилади.
Сил касаллигида беморни шахсий туфдони 1/3 қисмигача сув билан
тўлдирилади, туфдон балғамга тўлганда унга хлор солиб қўйилади ва 1
соатдан кейин канализацияга тўкиб юборилади. Беморни идиш – товоғи 2,5%
ли совун- содали эритмада 15 минут қайнатилади
Чиқиндилар учун ишлатилган идишлар (тувак, туфдон, горшок ва
бошқалар)олдин бўшатилиб сўнг ювилади, ва дезинфекция қилувчи
эритмалардан бири ( хлорамин, фенол эритмалари)
солинган бочкаларга
солиб қопқоғини ёпиб 30- 60 минут ушлаб турилади.
Устки ва ички кийимлар, кўрпа – тўшаклар дезинфекция қилувчи
камераларда зарарсизлантирилади.
Ошхонада ишлатиладиган идишлар, овқат истеъмол қилгандан кейин
1- 2% чой содаси ёки 1% совун эритмаси билан 15 минут қайнатилади, агар
140
қайнатишни иложи бўлмаса, унда 0,5% хлорамин
эритмасига солинади ва
қайноқ сув билан чайиб зарарсизлантирилади.
1.Кундалик дезинфекция - бемор аниқланган хонада ўтказилади. Касал
атрофларини, ўринларини, идиш- товоқларини у неча кун ётса, шунча кун
дезинфекция қилиниб, хасталикни тарқалишига йўл қўйилмайди. Беморни
ишлатган
нарсаларини,
кийимларини,
сийдигини,
ахлатини
зарарсизлантирилади. Бинони ичини дезинфекция қилувчи эритмалар
ёрдамида ҳўллаб артилади.
2.Якунловчи дезинфекция - юқумли касал бўлган
хонадонда, бемор
касалхонага ёки бошқа ерга ўтказилгандан кейин ёки ўлгандан кейин 12 соат
ичида ўтқазилади.
3.Профилактик дезинфекция - юқумли касал бўлса, бўлмаса, юқумли
касаллик чиқмаслиги учун ўтқазилади. Масалан: ҳар куни деразани очиб
хонани шамоллатиш, кўпчилиқ кириб чиқадиган
жойларни профилактик
даволовчи муассаса биноларини ичини 0,5% хлор оҳаги эритмаси билан
артиб чиқиш, овқат ейишдан олдин қўлни ювиш, сувни қайнатиб ёки хлорлаб
сўнг ичиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: