Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Мен тантанали равишда олло



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Мен тантанали равишда олло
ҳ
ва инсонлар олдида 
қ
асамёд 
қ
иламан; 
Ўз 
ҳ
аётим ва ишимда ростгўйлик, бе
ғ
аразлик ва 
садо
қ
атли бўлишга ваъда бераман; 
Зарар етказмаслик 
қ
оидасига риоя 
қ
илишга ёки инсонга 
зарар келтирувчи дори-дармонларини 
қ
ўлламасликка;
Ўз касбим меъёрларини ривожлантириш ва 
қ
ўллаб 
қ
увватлаш учун 
қ
ўлимдан келганча бажаришга;
Ўз амалиётимда бемор ва унинг оиласи ха
қ
ида 
маълумотларни сир тутишга ваъда бераман;
Шифокорнинг ишига ўзимнинг бор кучим, бор 
имкониятим билан ёрдам беришга ва тан-у жоним билан 
беморларни даволашга ўз умримни, билимимни, садо
қ
атимни
ба
ғ
ишлашга ваъда
 
бераман.




12 
даражада куч ва иродали ҳамда юқори билимга эга бўлган ўз соғлиғини 
мустакамлаш ва тиклаш учун беморга ўзи бажара оладиган ишларни амалга 
оширишида ёрдам беришдан иборатдир. 
Хендерсон бўйича 14 та асосий инсон эҳтиёжлари қуйидагилар: 
1. Яхши нафас олиш. 
2. Овқат истеъмол қилиш, етарли даражада сув ичиш. 
3. Организмдан ахлатни чиқариш. 
4. Ҳаракатланиш. 
5. Ухлаш, дам олиш. 
6. Кийиниш. 
7. Тана ҳароратини меъёрл кўрсаткич атрофида сақлаш. 
8. Бадан тозалигини сақлаш. 
9. Хавфни четлаб ўтиш орқали хавфсизликни сақлаш. 
10. Мулоқотда бўлиш, ҳис- туйғуларни ифодалаш.
11. Ўз қарашларига ва фикрига содиқ қолиш. 
12. Қониқиш ҳосил қиладиган фаолият олиб бориш. 
13. Ёқимли фаолият олиб бориш. 
14. Ўз саломатлигига доир маълумотларни қидириш. 
Соғлом киши мустақил равишда бундай ҳаёт фаолиятини олиб бориш 
имкониятига эгадир.
“Ҳамшира-шифокор” муносабати ҳам тубдан ўзгариб, ҳамширалар ҳам 
шифокордек масъулият мавқеига эга бўлди. Улар ўртасидаги муносабат 
мутаносиблигини таъминлади. Бу хилдаги муносабатлар тиббий хизматни 
яхшилашга самарали таъсир кўрсатади. 
Тиббий хизмат кўрсатувчи ҳар бир шахс ўзаро бир-бирини тушуниш, 
муносабатлар жараёнида эса биринчи ўринда инсон саломатлигини сақлашга 
уринмоғи лозим. Ҳар бир тиббиёт ходими беморнинг тезроқ соғайишини 
кўзлаб, даво усулларини танлайди, албатта. Бу эса, тинимсиз ўқишни, кўпроқ 
ўз устида ишлаб билим доирасини кенгайтиришни талаб этади.


13 
Ўзаро ахборот алмашиниш, ҳамширалик талаби стандартларини 
яқинлаштириш мақсадида ривожланган мамлакатлар иш тажрибаларини 
ўрганишни талаб этади.
Бундан хулоса қиламизки, биздан олдин яшаб ўтган олимларнинг 
фикри ҳозирда кўпгина ютуқларга эришишга ёрдам бермоқда ва билим 
асосларининг кучайишига сабаб бўлмоқда. Масалан, W.Рентген томонидан 
1895-йилда кашф этилган Х-нурлари саноқли мамлакатларда тиббий 
ташҳисот усули сифатида ишлатилган ва унинг самарадорлиги талайгина 
мутахассислар томонидан тан олинган . 
Ҳамширалик иши ўзига хос мустақил илм ва ажойиб санъат бўлиб, 
ҳамшира вазифалари, одам шахси, атроф-муҳити ва соғлиқ билан боғлиқ 
масалалар унинг фалсафий ўзагини ташкил қилади.
Ҳамшира ўз иш фаолиятида турли беморларга дуч келади ва шунинг 
учун ҳам ҳар бир касал одамнинг хасталиги оғир - енгиллигига қараб, унинг 
психологияси (руҳий ҳолати) – дунё қараши, маданияти, камгаплиги, 
андишалиги, асабийлиги ва ҳоказо турфа фазилат ва хусусиятларига қараб 
муомала усулларини ишлаб чиқиши, беморни юпатиши, бемор кўнглига 
ўтирадиган гап топиши ва хасталанган юрагига ботадиган хатти-
ҳаракатларни қилмаслиги ёки ярашмайдиган қилиқлар билан «қовун 
тушуриб» қўймаслиги, юриш-туриши сокин, майин ва шу билан бир қаторда 
қат`ийлиги билан таъсир кўрсатиш қобилиятига эга бўлиши керак. 
Бемор ва унинг яқинлари билан бўлаётган жараёнда ҳамшира одоби, 
хатти-ҳаракати, айтаётган гаплари, товуш интонацияси, ундаги вазминлик, 
қатъийлик ва шу билан бир қаторда илиқ ёки мулойим табассумда бўлиш ҳам 
катта аҳамият касб этади. 
1998 йилда ташкил қилинган Ўзбекистон ўрта тиббиёт ва 
фармацевтика ходимларининг Ассоциацияси қабул қилган Аҳлоқий кодекс 
(низом) мажмуи ва қасамёди Республикамизда фаолият кўрсатаётган 250 
мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳамшираларининг кундалик 
ишларида дастур амал вазифасини ўтамоқда. 


14 
1997 йилдан Ўзбекистон Республикасида МДХ мамлакатлари ичида 
биринчи бўлиб «Ҳамшира» журналининг чоп этилиши ўрта тиббиёт 
ходимларининг касбий билим мезонининг юқорироқ поғонага кўтарди. 
Уларнинг маънавий, деонтологик ва этик нуқтаи назардан билим ва 
салоҳиятларини бойишларига катта ҳисса қўшувчи бу журнал кундалик ўқув 
дастури вазифасини бажармоқда. 
Энди ҳамширалар ўзларининг юксак минбарларига эга бўлдилар. 
Уларнинг овози, фикр-мулохазалари, дарду нидолари, севинч-қувончларини 
фақат улар ишлаб турган поликлиника ёки касалхона, ёки муассаса жамоаси,
раҳбарларигина эмас, бутун Ўзбекистон билади. 
Шу сўзларни битаётиб, беихтиёр эсладик-ки, ҳамшира сўзининг ўзи 
ниҳоятда чуқур мазмунга эга. У ҳар биримиз учун опа ёки сингил. Гап 
шундаки, ҳамшира айни вақтда тиббиётнинг расмий вакиласи. У шифокор 
билан беморни боғлаб турувчи ва шу сабабли даволаниш жараёнини 
бевосита амалга оширувчи воситачи, афсунгардир. 
Педиатрия фани нисбатан ёш табобат фани ҳисобланиб, ХIХ асргача 
алоҳида мустақил фан сифатида мавжуд бўлмаган. Аммо педиатрия соҳаси 
бўйича билимнинг илк бор пайдо бўлиши жуда қадим замонларга, эрамиздан 
олдинги IV асрга, табобат илмининг отаси Буқрот (Гиппократ)нинг «Бола 
табиати ҳақида» деб номланган асарини ёзган даврларга бориб тақалади. 
Кейинчалик 1-II асрлар давомида шарда Жолинус номи билан машҳур 
бўлган. Рим файласуфи, доришуноси ва шифокори Гален, ҳамда Селс ва 
Соранлар болалар парвариши ва уларнинг даволаб тарбияланиши ҳақида 
асарлар ёзишган. Ўрта асрда Шарқ мамлакатларида илму фан, жумладан 
табобат фани ҳам мавжуд бўлиб, йирик шаҳарлар: Боғдод, Астрабод, 
Ҳамадон, Бухоро, Самарқандда шифохоналар, Самарқандда эса ҳаттоки 
"Табобат илм маскани" деб номланган тиббий Мадраса 1066 йилдаёқ мавжуд 
бўлган. Ўша даврда фаолият кўрсатган алломалардан Розий (Абу Бакр 
Муҳаммад ибн Зокариё ибн Яҳъё АрРозий 865-925йй.) Шарқнинг йирик 
мутафаккир қомусий олими, табобат, фалсафа, риёзиёт ва кимё фанларини 


15 
ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, ўрта аср Овропасида Розес номи 
билан машҳур бўлган олимдир.
 
Абу Али Ибн Сино (980-1037йй.) - Шарқнинг буюк энциклопедист 
олими бўлиб, Овропада Авиценна номи билан машҳур бўлган. У Бухоро 
шаҳрига яқин Афшона қишлоғида Бухоро амирлигида бож йиғувчи амалдор 
оиласида дунёга келади. Зеҳни ўткир, хотираси нодир, такрорланмас 
истеъдодли Ибн Сино ёшлик чоғидаёқ дунёвий илмларни қунт билан чуқур 
ўргана бошлайди. У 16-17 ёшларида машҳур ҳаким бўлиб танилади. Ҳатто 
ўша замон фозил табиблари ҳам Ибн Сино олдига келиб тиб илмини ундан 
ўргана бошлайдилар. 
Ибн Сино қадимий ва ўрта аср бошланиш давридаги Шарқ ва Юнон 
аллома мутафаккирларини асарларини ўрганибгина қолмай, уларни тартибга 
солиб, ўзининг тажрибаларига асосланган ҳолда қайта тўлдириб чиққан. Ибн 
Сино асарлари фаннинг турли соҳаларига, жумладан файласуфлик
табиатшунослик, табобат, астрономия, математика ва бошқа илмларга 
бағишланган. Аммо ибн Сино тиббиёт илмига алоҳида аҳамият берган ва ўз 
касбини асосан табиблик деб билган. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish