Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.6. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ТИЗИМИ 
4.6.1. Овқат ҳазм қилиш тизими анатомик ва физиологик хусусиятлари 
 
Оғиз бўшлиғи:
Боланинг оғиз бўшлиғи жуда кичкина бўлади. У оғиз 
дарвозаси ва шахсий оғиздан иборат. Тиш чиқишидан олдин оғиз бўшлиғи 
милк қаторлари билан бўлинади.
Чақалоқнинг чайнаш азолари – ҳартумчасимон лаблар, милк 
мембраналари, бўртиб чиққан юмшоқ ёғли юз – она кўкрагини эмишга 
мўлжалланган. Сўриш маркази узунчоқ мияда жойлашган. Сўриш акти 3 
фазадан иборат : асперация, кўкракни сўриш ва асперацияланган сутни 
ютиш. Оғиз бўшлиғида овқат сўлак яъни юз ва тил ости безларидан ажралиб 
чиқувчи суюқлик билан аралашади. Улар болаларда туғилибон ишлай 
бошлайди, лекин бошланғич пайтида сустроқ ишлайди. 4-6 ойдан сўнг 
чақалоқларда сўлак ажралиши кучаяди. Чақалоқлар сўлакни ютиб 
улгуролмаганларидан баъзида физиологик нуқтаи назардан сўлак оқиши 
ҳолати юз беради. 
 
Ошқозон:
Биринчи йил тугашига ошқозон оғирлиги уч марта, 3-5 ёшга 
келиб 6 марта, 10 ёшда 10 марта, 20 ёшда 24 марта ортади. Эпителий 
тўқималарининг суюқ қатлами янгиланиши 12-24 соат ташкил қилади. 
Ошқозоннинг физиологик ва анотомикмослигини фарқлайдилар. 
Физиологик сиғими туғилгандан сўнг 7 мл., 10 кунда 80 мл. Кейинчалик 
ойма ой 25мл га катталашиб боради.
Янги туғилган чақалоқларда ост ва кардиал қисмларнинг суст 
ривожланиши кузатилган. Овқат ютиш йўлининг калталиги ва камдан кам 
очилиши сабабли, ошқозон қопчаси юқори кириш қисми диофрагма устида 
яъни кўкрак атрофида жойлашади ва овқат ютиш йулининг диофрагмадаги 
йўғон қисми орқали, қорин қисмида жойлашган ошқозоннинг бир қисми 
билан алоқа ўрнатади. 
Кардиал марказ ривожланиш хусусиятига ҳам эга. Бунга янги туғилган 
чақалоқларда учрайдиган ўқчиш, қусишга мойиллик билан тушунтирилади. 


340 
Ошқозоннинг кардиал бўлимии ривожланиши 8 йилда тугайди. Ошқозонниг
пилоритик қисми функционал яхши ривожланган, бу ҳолатда кардиал суст 
ривожланган, боланинг ошқозонини очиқ бўш шиша идиш билан 
таққослашимиз мумкин.
Ҳаракатдаги ошқозон деворининг фарқи: А) пересталтика – ритмик 
тўлқинлар қисқариши, ошқозонга киришдан то привратникгача ўтадиган. Б) 
перестола – ошқозон қисқариши, овқатнинг чўзилиш ҳолларида юзага 
келади. В) даврий қисқариш. Г) Рефлектор очилиш ва привратникнинг 
тутилиши. 
Ошқозон ширасининг таркиби: янги туғилган чақалоқларда ошқозон 
шираси асосий органик (ферментлар, муцин, оқсил) ва ноорганик (НС1, суюқ 
туз) моддалардан иборат. Ферментлардан: пепсин, катепсин, химозин, 
липаза. 3 ойгача асосан хазим қилиш хлорид кислота эмас айнан сут 
(молочной) кислотаси ҳисобидан бўлади. 
Ичаклар: 
Бола туғилганда унинг ичаги танасига нисбатан каттароқ 
болалар ёки ўсмирларга қараганда узунроқ бўлади. Янги туғилган 
чақалоқларда ичак узунлиги нисбати 8,3:1, чақалоқнинг биринчи 
йилида7,6:1. Ингичка ичак узунлиги 1,2 – 2,8 м. 
Ингичга ичак 3 га бўлинади: 1) 12 бармоқли ичак, 2) Йўғон ичак, 3)
чамбар ичаклар. 
Янги туғилган чақалоқларда 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish