414
касалхона хавфсизлик хизматини огоҳлантириб қўйинг. Суҳбат
бошлашдан
олдин бемор билан саломлашинг, ўзингизни таништиринг, қўл беринг.
Хайриҳоклик билан, жиғига тегмасдан ўзини тутиш аҳамиятга эга бўлади.
Маст кишининг кўзига қарамасликка ҳаракат қилинг, ўзингизни дўстона ва
бемалол тутинг, қўлларингизни мушт қилмасдан бўшаштириб ўтиринг.
Бундай беморни тўполон қилмасликка, сўкинмасликка зўрламанг. Унинг
гапларига диққат билан қулоқ солинг, гапираётганларини тушунишга ҳаракат
қилинг. Бундай беморлар тор хонада ўзини қопқонга тушиб қолгандек
сезишади, шунинг учун улар билан кенг хонада суҳбатлашган маъқул; бу
унга ҳам сизга ҳам дадиллик бағишлайди. Унга кофе ёки
чой таклиф
қилишингиз мумкин, бу уни анча тинчлантириди ва шароитни юмшатади.
Йиғи.
Йиғи ҳам, ғазаб сингари руҳий кечинмаларни ифодалашда
аҳамиятли ҳисобланади. Камдан-кам ҳолларда бу ҳолат тўхтатилади. Бемор
йиғламоқчи бўлса, уни юпатишга ҳаракат қилинг ёки ҳамдардлигингизни
билдиринг ва йиғлаб олишини кутиб туринг. Бу ҳолатга хотиржамлик билан
қаранг. Дастрўмол узатинг. Тинчланиб олишини кутиб туринг. “Йиғлаб
олганингиз яхши бўлди” деб, руҳини кўтариб қўйишингиз мумкин. Бундай
муносабатни кўрган бемор ўзини қўлга олади ва суҳбатни
давом эттира
олади.
Депрессия.
Чарчаш, озиб кетиш, уйқусизлик ва тушунарсиз оғриқлар
билан намоён бўлиб, энг кўп учрайдиган клиник синдромларнинг бири
ҳисобланади. У кўпинча аниқланмай қолади ёки сезмасликка ҳаракат
қилинади. Шунинг учун зийрак бўлинг, бу ҳолатни ўтказиб юборманг, уни
ўрганиб чиқинг. Бу қанчалик жиддий эканини билишингиз керак. Кўкрак
соҳасидаги оғриқни баҳолай олганингиз каби, депрессиянинг оғирлигини ҳам
баҳолай олишингиз керак. Бу иккала синдром ҳам яшаш учун ҳавф-ҳатар
уйғотади. Жонига қасд қилиш ҳақида фикр бўлганмикан, деб сўрашдан
қўрқманг.
Бемор ўзини одатдагидан бошқача тутиши ва касаллик тарихида
боғлиқлик йўқлиги.
Баъзида бемор билан муносабатларингиздан ҳайрон
415
бўлишингиз ёки қониқмаслигингиз мумкин. Беморнинг жавоблари аниқ ёзиб
борилади, лекин касаллик тарихи саёз ва тушунарсиз бўлиб кўринади; унда
баён
қилинган
фикрлар
боғланмаган,
тушунарсиз
кўринади.
Саволларингизни ўйлаб, аниқ берсангиз ҳам, уларга аниқ жавоб
ололмаслигингиз мумкин. Симптомлар ғалати жумлалар билан ёзилган
бўлиши мумкин: “Менинг тирноқларим қийналаяпти” ёки “Ошқозоним илон
каби ўрмалаяпти”. Касалликни бундай ёритилиши сизни шизофрениядек
руҳий касаллик борлиги ҳақида огоҳ бўлишингизни талаб қилади. Билвосита
саволлар бериб, ғалати симптомлар ҳақида қўшимча маълумот олишингиз
мумкин. Савол-жавоб жараёнида руҳий статусни баҳолашга эътиборингизни
қаратишингиз лозим, хусусан унинг кайфияти, фикрлаши, англаши.
Психозли кўпчилиқ беморлар жамиятга мослаша олишади. Кўпинча
улар ўз ташхиси, клиникадаги ҳаёти ва қабул қиладиган препаратлари ҳақида
очиқчасига гапириб беришади. Уларни уялмасдан камсуқумлик билан
суриштириш керак.
Делерия ёки деменция белгилари бор баъзи беморларда фикрлаш
ҳусусиятлари бузилган бўлиши мумкин.
Делерия ва деменцияда шундай ҳусусиятлар намоён бўлиши мумкин
бўлган маст кишилар ва касалликнинг ўткир белгилари бор беморлар,
қариялар билан мулоқат вақтида ҳушёр бўлинг. Бундай ўзгаришлари бўлган
беморлардан аниқ маълумотлар олиш қийин бўлади.
Улар барча
симтомларни мужмал, мантиқсиз ифодалашади, уларга нима қилганини
гапириб бера олишмайди. Улар одатда сизнинг саволларингизга эътиборсиз
бўлишади ва иккиланиб жавоб беришади. Баъзида бундай беморлар ҳар хил
нарсаларни ўйлаб топишади, яъни эсидан чиққан бирор нарса ўрнига ўйлаб
топганларини маълум қилишади. Агар бундай ўзгаришлар борлигини гумон
қилсангиз (масалан, деменция) маълумотларни аниқлашга кўп вақт
сарфламанг. Ўз диққатингизни руҳий статусни, жумладан эс-ҳушини,
мослаша олиш қобилиятини, ҳотирасини баҳолашга қаратинг. Суҳбат давом
эттирилса, эхтиёткорлик билан бошланғич
саволлардан фойдаланишингиз
416
мумкин: “Сиз охирги марта қачон шифокорга боргансиз? Кўрайликчи қанча
бўган экан?”; “Ҳозир яшайдиган манзилингиз..., сизнинг телефон
рақамингиз?”. Жавобларнинг тўғрилигини касаллик тарихидан текшириб
олиш мумкин (агар унда тўғри маълумотлар ёзилган бўлса).
Do'stlaringiz bilan baham: