Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Расм 20. Тери тузилиши: 1 – эпидермис; П – дерма; Ш – тери ости ёғ қавати; 1У –



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
Расм 20. Тери тузилиши: 1 – эпидермис; П – дерма; Ш – тери ости ёғ қавати; 1У – 
тер безлари; У – тукли фолликул; У1- ёғ безлари 
 
 


204 
4.1.1 Терини анатомик ва физиологик хусусияти 
 
Ҳомилаликни эрта даврларида тери устки эпидерма қавати бир қават 
яссиланган ҳужайралардан тузилиб, 5-7 ҳафталаридан эса икки қатлам 
тузилишга эга бўлади. Унинг ички базал қатламдан эпидермиснинг қолган 
қатламлари ривожланади. Устки перидерма қатлами ҳомиланинг 6 
ойлигидан ажралиб, терини қоплаб турувчи мойсимон модда қисмини 
ташкил қилади. Ҳомилаликда тери ёш кўрсаткичи бўлиб ҳам хизмат қилади. 
Чунончи, тери бурмалари ҳомилаликнинг 32-34 ҳафтасида оёқ кафтини юқори 
қисмида кўндаланг йўналишлар пайдо бўлади. 37 ҳафтасида бурмалар оёқ 
кафтини 2/3 асосан юқори қисмини, 40 ҳафталикда эса оёқ кафтини ҳамма 
юзини эгаллаган бўлади. 20 ҳафталик ҳомила баданининг ҳамма ерини 
момиқсоч (1аnugo) қоплаган бўлиб, 33 ҳафталикдан бу олди юз, кейин тана 
қўл-оёқкдан йўқолиб бориб, 42 ҳафталикда елкада бироз қолганини 
ҳисобламаса, бутунлай йўқолиб кетади ҳисоб. 
Чақалоқларда терининг мугуз қавати жуда юпқа бўлиб, тўрсимон 
тузилишга эга бўлади. У икки-уч қатор бир-бири билан мустаҳкам бирикмаган 
ҳужайралардан тузилган бўлиб, булар доимий равишда кўчиб, тўкилиб туради. 
Базал (асосий) қаватида эпителиал ҳужайралар қизғин бўлиниб кўпайиши 
ҳисобига мугуз қаватини тўкилган ҳужайралари ўрнини тўлдириб туради. 
Болани олти ойлигигача меланин доначалари миқдорини камлиги кузатилиб, 
бу пигмент ҳосил бўлишини ҳали тараққий этмаганини кўрсатади. 
Терининг усти эпидерма қаватининг қалинлиги янги туғилган чақалоқ ва эрта 
ёшли болаларда 0,15-0,25 миллиметрга, катта кишиларда эса 0,25-0,36 
миллиметрга тенг бўлади. Терининг устки қаватининг ҳамда хусусий тери 
қавати орасидаги базал мембрана пардаси яхши тараққий этмаган, жуда 
нозик, майин бўлиб, унда бириктирувчи эластик тўқималар яхши 
ривожланмаганлиги сабабли терининг эпидерма ва дерма қавати бир бири 
билан жуда кучсиз бириккан бўлади. Катта кишиларда эса базал 
мембранасининг бириктирувчи эластик тўқималари яхши ривожланганлиги 


205 
сабабли тери қаватларининг бир-бири билан мустаҳкам боғланиши 
таъминланган бўлади. 
Терининг хусусий қаватида, юзада сўрғичсимон қават, чуқурроқда 
тўрсимон ретикуляр қават жойлашган бўлади. Тери хусусий қавати асосини 
бириктирувчи тўқима ташкил қилиб, бу ҳомилаликда бир-бири билан зич 
чатишиб кетган ва эгилувчанлигини таъминловчи коллаген ва эластик 
толалардан тузилган. Ҳомилаликда олдин коллаген толалар ривожланиб, 
эластик толалар кечроқ, ҳомилаликнинг тўрт ёки беш ойлигидан аввал 
тўрсимон кейин сўрғичсимон қаватларида тараққий этади. Бунда биохимик 
жараён тезкорлик жадаллик билан боради. Айниқса, гиалуронидаза ва гиалурон 
кислоталар тезкорлик жараёни ўз навбатида ёш болаларда тери 
ўтказувчанлигини юқори бўлишига олиб келади. Ҳомилаликнинг 6 ойига 
келиб бириктирувчи тўқиманинг коллаген ва эластик толалари бир-биридан 
аниқ ажралган ҳолда бўлади. Терининг гистологик тузилиши 6 ёшда катталар 
тери тузилишига яқинлашган бўлса ҳам, аммо ҳали коллаген толалари 
ингичка ва эластик толалар яхши ривожланмаган бўлади. 
Чақалоқлар терисида қон томирлари юзада жойлашганлиги, капиллярлар ва 
уларнинг ўзаро тур ҳосил қилиб қўшилиши кўп бўлади. Шунинг учун ҳам бир 
ёшгача бўлган болаларда терининг юмшоқ, нозик пушти рангда бўлиши 
кузатилиб, бу капиллярларнинг юзада кўплиги ва уларнинг узоқ вақт кенг 
ҳолда сақланиши билан боғлиқдир. 
Ёғ безларининг бошланғич муртаги ҳомилада 5-7 ҳафталик давридан 
пайдо бўлиб, ҳомилаликнинг 7-ойларида яхши тараққий этган ва фаол секрет 
ишлаб чиқара бошлаган бўлади. Шу даврда ёғ безларининг морфологик 
тузилиши катталардан фарқ қилмайди. Уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулоти 
чақалоқлар терисини қоплаган пишлоқсимон мойловчи модда асосини 
ташкил этади. Ёш болаларда ёғ безларининг юз терисидаги миқдори 1 см
2
сатҳда катталарга нисбатан 4-8 марта кўп. Бу безларнинг бир ёшгача бўлган 
болаларда ҳажми катта ва кўплаб маҳсулот ишлаб чиқаради. 


206 
Янги туғилган чақалоқларда ёғ безлари махсулотини кўплаб ишлаб 
чиқарилиши ва без йўлларида туриб қолиши сабабли бурун учида ва 
қанотларида, лунжда, юз чаккасида оқ сарғиш рангдаги нуқталар (milia) 
кузатилади. Уларнинг катталиги кўкнори уруғидек бўлиб, бир неча кун ёки 
1,5-2 ҳафта давомида сақланади, сўнгра ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Терида ёғ 
безларининг фаоллиги бир ёшдан кейин пасайиб, айниқса балоғатга етиш 
даврида яна кўпаяди. Бу без йўлларини секрет билан беркилиб, ноқулай 
шароитда микроблар таъсирида яллиғланиб, ўсмирлар юзида ҳуснбузарлар 
пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 
 
Тер безларининг муртаги ҳомилаликнинг 8 ҳафтасида, биринчи галда қўл 
ва оёқ кафтида пайдо бўлади. Янги туғилган чақалоқларда тер безлари чиқарув 
йўллари ҳали ривожланмаганлиги сабабли тер ажратиш такомиллашмаган 
бўлади. Чиқарув йўлларининг такомиллаша бошлаши боланинг 5 ойлигида 
кузатилиб, 7 ёшда ўз ниҳоясига етади. Тер безларининг такомиллашиш 
ниҳояси олдин боланинг пешона ва бошида, кейинроқ кўкрак ва орқасида 
кузатилади. Тер ажралиш фаолиятининг ташкил топиш сурати боланинг 1-2 
ойлигида жадаллашган бўлади. Тер безлари вегетатив асаб тизимси, ва 
марказий асаб тизимсининг ҳароратни бошқарув маркази структурасини 
ривожланиб бориши билан тер ажратишга ўтиш мезони ва хусусияти 
такомиллашиб боради. Чунончи, 2 ҳафталик бола 35 ҳароратда терлай 
бошласа, 2 -1/2 ойлик бола 27-28 ҳароратда терлайди. Ташқи ҳароратга монанд 
терлаш хусусиятини ниҳоясига етиши боланинг 7 ёшгача давом этиб боради. 
Чақалоқларнинг қўлтиқ ости терисида, қовуғида, анус атрофида аппокрин тер 
безлари бўлиб, бу безлар бир ойлик болалар танасида ҳам бўлади. Аппокрин 
тер безлари фаоллиги эрта ёшдаги болаларда умуман бўлмай, фақат 8-10 
ёшдан кейингина улар фаоллиги бошланади. 
 
Янги туғилган боланинг сочи етарлик ривожланган, ҳар хил узунликда, 
рангда бўлиб, юмшоқ бўлади. Уларда соч фолликуласи бўлмаганлиги 
сабабли тез тўкилиб, катта кишиларда кузатиладиган фолликулитга олиб 
келмайди. Кейинчалик соч ҳар хил қалинликда ёки сийрак бўлиб ўсиши 


207 
мумкин. 2 ёшгача бўлган болаларда сочнинг ўсиши тезлиги бир кеча кундузда 
камида - 0,2 мм бўлиб, катта ёшдаги болаларда 0,3-0,5 мм бўлади. Янги 
туғилган чақалоқлар курак ўртаси, айниқса елка терисида момиқ тук (лануго) 
бироз сақланган бўлиб, чала туғилган болаларда бу тук кўпрок бўлади. Момиқ 
тук туғилгандан кейин бир ойда тўкилиб бўлади ва ўрнига доимий туклар 
ўсиб чиқади. Чақалоқларда қош ва киприклар кам тараққий этган бўлиб, 
кейинчалик уларнинг узунлигини ўсиши тезлашади, эънига эса қалинлашади. 3-
5 ёшли болаларда киприк узунлиги ҳудди катталарникидек бўлади, шунинг 
учун бу ёшдаги болаларнинг киприги узундек туюлади. Балоғатга етиш 
даврида юзда (ўғил болаларда), қўлтиқ остида, қов соҳасида сочнинг ўсиши 
пайдо бўлади. 
Ҳ
омилаликнинг 5- ҳафталаридан бошланиб ва янги туғилган 
чақалоқларда тирноқлар ҳали юпқа бўлади. Кейинчалик ҳаёт давомида 
тирноқлар бўйига ўсиб, қалинлашиб, формаси ўзгариб боради. Вақтига етиб 
туғилган чақалоқларда тирноқлар бармоқни учига етган бўлади, чала 
туғилган болаларда эса бармоқни тўлиқ ёпмайди. Бу болани етилиб 
туғилганлиги мезони бўлиб ҳам хизмат қилади. Бола ҳаётининг биринчи 
кунлари тирноқ ўсиши вақтинчалик секинлашиб, тирноқ пластинкаси юзасида 
кўндаланг (физиологик) чизиқлар пайдо бўлади. Бу чизиқлар 3 ойликда 
тирноқ учига етади. Бу кўкрак ёшидаги болаларнинг ёшини аниқлаш 
имкониятини беради. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish