Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Терини функционал хусусияти



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

4.1.2 Терини функционал хусусияти 
 
Тери кўпгина вазифаларни бажаради. Терининг асосий вазифаларидан 
бири муҳофаза вазифасидир. Тери организмни зарарли механик ва химик 
ҳамда инфекция таъсирларидан сақлайди. Янги туғилган чақалоқларда ва бир 
ёшгача бўлган болаларда бу хусусият катталарга нисбатан кам ривожланган 
бўлиб, бу терининг ўзига хос хусусияти: асосан тери мугуз қаватини кам 
тараққий этганлиги, кўплаб капилляр тўрининг мавжудлиги, ҳамда терида 


208 
маҳаллий иммунитет фаоллигини пастлиги билан тушунтирилади. Бундан 
ташқари чақалоқ болалар терисини коллаген секретда рН нейтрал (6,3-5,8) 
ҳолатга яқин, ҳамда меланин доначалари миқдори кам бўлади. Эрта ёшдаги 
болаларда терининг тузилиши ва фаолиятига кўра сурилиш жараёни 
фаоллашган, ажратиб чиқариш жараёни эса кам ривожланган бўлади. Шулар 
сабабли бола териси бу ёшда осон жароҳатланишга, ҳар хил касаллик 
тарқатувчи микроблар ва заҳарли кимёвий қитиқловчи таъсиротларга 
ортиқча ультрафиолет нурларга тез берилувчан бўлади. Шунинг учун бола 
терисини ниҳоятда тоза сақлаш лозим. Ўткир, заҳарли таъсир этувчи суртмалар 
суртиш тавсия этилмайди. 
Тери 5 та сезувчи органларнинг бири ҳисобланади. Терида жойлашган 
кўпгина тактил, оғриқни, ҳароратни сезувчи рецепторлар борки, бўлар билан 
организм ташқи муҳит билан доимо мослашиб боради. Кўпроқ оёқ кафти, юз 
терилари ўта сезувчан бўлади. 
Ҳароратни бошқарув вазифаси кам ривожланган бўлиб, бола тез 
иссиқланиб ёки совуқ қотиб қолиши мумкин. Ҳароратни бошқарув 
марказлари бола 3-4 ойлигидан ташкил топади. 
Тери нафас олишда ҳам фаол иштирок этади. Ёш болаларда, айниқса бир 
ёшгача бўлган болаларда газ алмашинувида яхши қатнашади, чунки бу ёшда 
тери мугуз қавати юпқа ва қон айланиш юзада, терини сатҳи катталарга 
қараганда нисбатан 6-8 марта кўп бўлади. Тери синтезловчи вазифани: 
ферментлар, биологик фаол моддаларнинг, меланин пигментини, витамин Дз 
ҳосил бўлишида иштирок этади. Бу вазифаларни амалга ошиши тери 
морфологик ва функционал ривожланиб борган сари такомиллашиб 
боради. 
Чақалоқ туғилганда териси оқ-кул рангидаги пишлоқсимон мойли модда 
(vernex саsеоsа) билан қопланган бўлиб, бу ўз таркибида ёғ, эпидермисдан 
тузилган эпителийлар, ҳамда холестерин, ва кўп миқдорда гликоген тутади. Бу 
пишлоқсимон қоплама гигиеник шароитда олиб ташланганда чақалоқ териси 
бироз оқиринқираган, шишгандек кўринишда бўлади. Кейин бу оқаришлик 


209 
енгил кўкиш ранг аралашган реактив қизаришлик билан алмашинади. Бу 
капилляр қон томирларнинг кенгайишидан ҳосил бўлиб, бунга "физиологик 
қизаришлик" (erithema neonatorum) дейилиб, одатда бу 1-2 кун давомида 
сақланади. Чала туғилган болаларда бу физиологик қизаришлик кўпроқ, 
жадалрок бўлади ва узоқ вақт давом этади. Физиологик қизаришлик тери 
мугуз қаватининг пластинкасимон ёки кепаксимон кўринишга эга бўлган пўст 
ташлаши билан алмашинади. 
Туғилишнинг 2-3 кунларида 80% чақалоқларда терининг, склеранинг, 
шиллиқ пардаларининг сарғайиши кузатилиб, бунга физиологик сарғайиш 
(icterus neonatorum) дейилади. Сарғайиш даражаси бироз сарғайишдан 
(субэктеричность) то тўқ сариқ ранггача бўлиши мумкин. Сариқлик икки-уч 
кунда ўзининг энг юқори даражасига етиб, сўнгра аста-секин рангсизлана 
бошлайди ва 7-10 кунда бутунлай йўқолади. Айрим ҳолларда терининг 
сариқлиги 3-4 ҳафтагача давом этади, аммо ахлат ва пешобнинг ранги 
ўзгармайди. Чала туғилган, гипотрофик болаларда, касал аёллардан туғилган 
болаларда сариқлик жуда ривожланиб, 6-8 ҳафтагача давом этиши мумкин. 
Бу ҳолатнинг замирида эритроцитларнинг гемолизи ётиб, бу ўз навбатида 
билирубинемияга (қонда билирубиннинг кўпайишига) олиб келади. Янги 
туғилган чақалоқларда бу белгиларни келиб чиқиши жигарнинг яхши 
ривожланмаганлиги билан тушунтирилади. Терини ўткинчи сарғайишини 
келиб чиқишида она сути таъсири ҳам сабаб бўлиши мумкин деган фикрлар 
мавжуд. Узоқ давом этган сарғайиш қўшимча лаборатор текширувни талаб 
этади. 
Монголлоид доғи - бу оч кулранг ёки ҳаво рангдаги бир неча см 
катталикдаги доғ бўлиб, кўпинча боланинг думбаси, сон, болдирнинг орқа 
сатҳида, орқаси ва елкасида кузатилади. Бу доғларни тери қавати чуқурдаги 
пигментлар ҳосил қилади. Бу доғлар биринчи йил давомида, баъзан 5-6 
ёшларда йўқолиб кетади. Баъзан етилмай туғилган чақалоқлар териси 
мармарсимон кўринишда бўлиб, бунда меъёрл рангдаги тери соҳаси пушти-
қизғиш ёки кўкиш жимжимадор тўрсимон ранглар билан алмашиниб турган 


210 
кўринишда бўлади. Бу ҳолат қон томирлар бошқарувининг 
такомиллашганлигидан далолат беради. Чақалоқ ривожланиши билан бу 
ҳолатлар йўқолиб кетади. Эрта ёшдаги болаларни кўпинча иссиқлатиб қўйиш 
оқибатида тана терисида ва юзида майда қизғиш папула ёки ичида тиниқ 
суюқлик тутган пуфакча ҳолидаги тери тошмаси (sudamina) пайдо бўлиши 
мумкин. Болага сифатли парвариш кўрсатилса, тошма тезда йўқолиб кетади. 
Айрим чақалоқларда энса суяги терисида, пешонасида, айрим ҳолларда 
қошида, юқори қовоғида, камдан-кам танада ҳар хил катталикдаги нотекис 
қизғиш кўкимтир доғлар-телеангиоэктазия учрайди. Бу вена қон 
томирларининг туғма маҳаллий кенгайиши бўлиб, даволашни талаб этмайди. 
Ўз-ўзидан ўтиб кетади. Баъзан чақалоқ бошининг терисида, конъюктивасида 
майда нуқтали қон қуйилиши ёки бошни юмшоқ қисмида туғилиш шиши 
кузатилади. Кўпинча туғилиш шишиш бола туғилганидан сўнг 2-3 кунда 
қайтадан сўрилиб кетади. Кўпинча чақалоқларда уларнинг жинсидан қатьий 
назар кўкрак безларининг катталашуви кузатилади. Қизларда жинсий 
органларидан шилимшиқ ва қонсимон суюқлик ажралади. Болалардаги кўкрак 
безининг катталашуви кўпинча туғилишнинг биринчи, иккинчи кунлари 
бошланиб, 8-10 кун давом этиб, сўнг қайтадан ўз ҳолига қайтади. Уларнинг 
катталиги нўхатдай ёки ўрмон ёнғоғидай бўлади. Катталашган без устидаги 
тери ўзгармай, айрим ҳолларда қисман қизариши мумкин. Кўкрак бези 
сиқилса, (бу мумкин эмас) оғиз сутини эслатувчи суюқлик ажралади. Бу ҳолат 
онадан ҳомилага гармонларнинг йўлдош орқали ўтиши оқибатида содир бўлади. 
Чала туғилган болаларда кўкрак безининг катталашуви кўпинча кўзга 
ташланмайди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish