5). 198-модда. Иш берувчига тўланиши лозим бўлган зарар
Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. Бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортикча тўловлар қилиш зарурати тушунилади. Ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлади.
Билет№11
1). 212-модда. Ходимнинг мехнатни муҳофаза қилиш нормалари, қоида ва
йўриқномаларига риоя этиш мажбурияти
Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларига, қоида ва йўриқномаларига, шунингдек маъмуриятнинг ишни бехатар олиб бориш ҳақидаги фармойишларига риоя қилиши, олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат ҳақида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида ўзининг бевосита раҳбарини (бригадири, устаси, участка бошлиғи ва бошқаларни) дарҳол хабардор қилиши шарт.
2). Думпкарларни ортиш жараёнида техника хавфсизлигиги.
Думпкарларни ортиш жараёнида локомотив бригадаси куйидаги техника хавфсизлиги талабини бажариши шарт. Ортиш жоига етмасдан составни тўтатиш, машинист ёрдамчиси каскани кийиб кўлқоп ва сигнал берувчи мосламаларни, кундузи сариқ байроқча, тунига қўл фонарини олган ҳолда, локомотивдан ойёқ остига қараб тушади ва экскаваторга қарама қарши томонида состав буйлаб юриб ортиш жойига боради. Ортиш жоидаги йўл ҳолатини ва габаритларни текшириб, экскаватор машинисти билан келишган ҳолда ва ўзи ҳавфсиз жойда жойлашиб локомотив машинистига "олдинга" ёки
"орқага" сигнал беради ва составни ортиш жоига киришини кузатиб туради. Думкарларни тўкиш жараёнида локомотив бригадаси куидаги техника хавсизлигини бажаришлари шарт. Тўкиш жоига етмасдан составни тўтатиш, машинист ёрдамчиси каскани кийиб кўлқоп ва сигнал берувчи мосламаларни, кундузи сариқ байроқча, тунига қўл фонарини олган ҳолда, локомотивдан ойёқ остига қараб тушади ва составни тўлиқ текшириб чиқади, составда тўкиш жумраклари ҳаммаси ёпиқ ҳолда бўлиши керак, шундан сўнг состанинг тўкиш тизимига якуловчи жумракларини очиб сиқилган ҳаво босимини бериб кўради. Тўкиш цеҳининг ходими билан келишган ҳолда составни тукиш бункерига олиб киришга машинистга сигнал узатади. Ва шундан сўнг ўзи ҳавсиз жойда
жойлашиб думкарларни тўкишни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |