5). 97-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари
Мехнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилиниши мумкин:
1) тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;
2) тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
3) муддатнинг тугаши билан;
4) тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
5) меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра. Меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида бу шартнома иш берувчи томонидан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилганда, шунингдек қонунда йўл қўйиладиган бошқа ҳолларда ҳам назарда тутилиши мумкин.
6) янги муддатга сайланмаганлиги (танлов бўйича ўтмаганлиги) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.
Билет №15
1). 2-модда. Меҳнатни муҳофаза қилиш
Меҳнатни муҳофаза қилиш -- бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат- саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш- профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимидан иборат.
2). Ердамчи ускуналарнинг тамири ва техник кўриги даврида техника
хавфсизлиги.
Контакт симлари тортилган йўлларда техник ҳизмат кўрсатиш жараёнида локомотив томларига чиқиш тақиқланади. Тепловозларда дизелни ўчириб, реверс дастагини нетрал ҳолатга ўрнатиб, умумий бошкарув тугмасини ўчириб, аккумулятор батареясини узиб қўиш зарур. Электровозларда ёрдамчи машиналарни тамирлаш ва кўрикдан ўтказиш, электр тортиш двигатели ва аппаратларии кўрикдан ўтказиш куидаги амалларга асосланиб бажарилиши шарт: Электровозни (составии) тўхтатиб, ғилдираклар тагига қўл тормоз тиркамаларини ўрнатиш зарур, ёрдамчи машиналар ва аппаратлар ўчирилган бўлиши керак, тўк қабул қилувчилар туширилган бўлиши ва ерга уланган бўлиши керак, калитлар ва реверс дастаги ечиб олинган бўлиши керак, ёрдамчи машиналарнинг шитлари ва тўк қабул қилучилар блокировка қилинган бўлиши керак, тез ўчирувчи мосламалар ўчирилган бўлиши керак, аппарат камераларининг эшиклари очилиши керак.
Ток қабул қилучиларга ҳаво босимини узатиб берувчи кувурларнинг жумракларини ёпиб қўиш керак. Машинист приборлардан ташқари шахсан тўк қабул қилувчилврнинг тушганлигини текшириб чикиши зарур. Бошкарув пультининг калитлари ва реверс дастаги локомотивни қабул қилаётган ёки техник хизмати кўрсатаётган ҳодимда бўлиши шарт. Электровозга техник хизмат кўрсатиш жараёнида қилинадиган ишлар икки киши бўлиб амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |