Молиявий ҳисоботларнинг мақсади
Молиявий ҳисоботлар - тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий натижаларининг тартибга солинган ифодасидир. Молиявий ҳисоботларнинг мақсади турли фойдаланувчилар учун иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдали бўлган, тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни таъминлашдан иборатдир. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, раҳбарият томонидан унга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг натижаларини акс эттиради. Ушбу мақсадга эришиш учун, молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган қуйидаги жиҳатлар тўғрисидаги маълумотларни таъминлайди:
(a) активлар;
(б) мажбуриятлар;
(в) капитал;
(г) даромад ва харажатлар, жумладан фойда ва зарарлар;
(д) мулк эгалари томонидан уларнинг мулк эгалари сифатида амал қилишидаги қилинган қўйилмалар ва уларга тақсимланадиган суммалар; ва
(е) пул оқимлари.
Ушбу маълумотлар, изоҳлардаги бошқа маълумотлар билан бирга, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларга тадбиркорлик субъектининг келгуси пул оқимларини ва, хусусан, уларнинг муддатини ва аниқлилигини башорат қилишда ёрдам беради.
| |
Молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами
10 Молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами қуйидагиларни қамраб олади:
(a) давр охирига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
(б) давр учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
(в) давр учун капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
(г) давр учун пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
(д) изоҳлар, яъни аҳамиятли ҳисоб сиёсатларининг ва бошқа тушунтириш маълумотларининг қисқа баёнини қамраб олган изоҳлар;
(дa) 38 ва 38А-бандларда белгиланганидек олдинги давр учун қиёсий маълумот; ва
(е) олдинги давр бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, қачонки тадбиркорлик субъекти ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа, ёки ўзининг молиявий ҳисоботларидаги моддаларни ретроспектив тарзда қайта ҳисоблашни амалга оширса, ёки қачонки у 40А-40Г бандларга мувофиқ ўзининг молиявий ҳисоботларидаги моддаларни қайта таснифласа.
Тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартда фойдаланилган ҳисобот номларидан ташқари номлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, тадбиркорлик субъекти “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан фойдаланиши мумкин.
10A Тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ягона ҳисоботни фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад иккита алоҳида бўлимларда акс эттирилган ҳолда тақдим этиши мумкин. Ушбу бўлимлар биргаликда тақдим этилиши лозим. Бунда фойда ёки зарар тўғрисидаги бўлим биринчи бўлиб келади ва бевосита ундан кейин бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги бўлим акс эттирилади. Тадбиркорлик субъекти фойда ёки зарар тўғрисидаги бўлимни алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолатда, алоҳида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот фойда ёки зарар билан бошланиши лозим бўлган бошқа умумлашган даромадни акс эттирадиган ҳисоботдан бевосита олдин келиши лозим.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |