Бҳхс (ias) 1 «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш»


Молиявий ҳисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти томонидан ресурсларни бошқариш натижаларини кўрсатади



Download 0,54 Mb.
bet2/18
Sana28.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#587316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1 гурух (2)

Молиявий ҳисоботлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти томонидан ресурсларни бошқариш натижаларини кўрсатади.
 Ушбу стандарт мақсадига эришиш учун молиявий ҳисоботларда улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати истиқболини белгилашда, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотлар бўлиши керак: Хўжалик юритувчи субъект назорати остидаги активлар тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий манфаатларнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);Хўжалик юритувчи субъектнинг (пул маблағларининг эҳтимол тутилган камайиши ёки бошқа иқтисодий манфаат манбалари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида;
Хўжалик юритувчи субъектнинг иқтисодий ресурсларига (субъект эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлардан ташқари) ўзгартиш киритадиган тақсимланмаган фойда тўғрисида;
Пул маблағининг ҳаракати тўғрисида (келгусида пул оқимларининг эҳтимол тутилган ҳаракати кўрсаткичлари сифатида).
Бундай ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун зарур бўлади.Хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ҳисоб сиёсати қонунларга мос бўлиши учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъек

Амал қилиш соҳаси
Тадбиркорлик субъекти ушбу стандартни умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСлари) мувофиқ тайёрлашда ва тақдим этишда қўллаши лозим.
Бошқа МҲХСлар муайян операциялар ва бошқа ҳодисаларни тан олиш, баҳолаш ва очиб бериш бўйича талабларни белгилайди.
Ушбу стандарт БҲХС 34 “Оралиқ молиявий ҳисобот” га мувофиқ тайёрланадиган қисқартирилган оралиқ молиявий ҳисоботларнинг тузилиши ва мазмунига нисбатан қўлланилмайди. Бироқ, 15-35 бандлар бундай молиявий ҳисоботларга нисбатан қўлланилади. Мазкур стандарт барча тадбиркорлик субъектларига, жумладан МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган ҳамда БҲХС 27 “Алоҳида молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ алоҳида молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир хил тарзда қўлланилади.
Ушбу стандартда фойда олишни кўзлайдиган тадбиркорлик субъектларига, жумладан давлат секторидаги тижорат тадбиркорлик субъектларига, нисбатан тўғри келадиган атамалар қўлланилади. Агар хусусий сектордаги ёки давлат секторидаги нотижорат фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари мазкур стандартни қўлласа, улар томонидан молиявий ҳисоботлардаги маълум моддаларининг ҳамда молиявий ҳисоботларнинг номланиши ўзгартирилиши зарур бўлиши мумкин.
Шунингдек, БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш” да таърифланишича, капиталга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (масалан, баъзи ўзаро тузилган фондлар) ва ҳиссалардан ташкил топган лекин акциядорлик капитали бўлиб ҳисобланмайдиган капиталга эга тадбиркорлик субъектлари (масалан, баъзи кооператив тадбиркорлик субъектлари) уларнинг аъзолари ёки ҳиссадорларининг улушларини молиявий ҳисоботда қўрсатилишини мослаштириши зарур бўлиши мумкин.


Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish