- Ушбу стандартда қуйидаги атамалар белгиланган маънода қўлланилади:
- Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар (“молиявий ҳисоботлар” деб аталади) – бу шундай фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабларини қондиришга қаратилган молиявий ҳисоботларки, бундай фойдаланувчилар уларнинг ахборотга бўлган махсус талабларига мослаштирилган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектидан талаб қила олмайди.
- Имкони йўқ – Талабни бажаришни (қўллашни) имкони бўлмайди, қачонки тадбиркорлик субъекти талабни бажариш учун барча оқилона ҳаракатларни қилиб кўрганидан кейин ҳам уни бажара (қўллай) олмаган бўлса.
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар) – бу Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (БҲХСК) томонидан чиқарилган Стандартлар ва Шарҳлардир. Улар қуйидагиларни қамраб олади:
- (a) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
- (б) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
- (в) МҲХСларни Шарҳлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар; ва
- (г) Шарҳлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар .
- Муҳим тушириб қолдиришлар ёки бузиб кўрсатишлар – моддаларнинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши муҳим бўлиб ҳисобланадики, агарда у фойдаланувчиларнинг 2010 йилда МҲХС Фондининг ўзгартирилган конституциясига асосан киритилган ном ўзгаришларидан сўнг МҲХСларнинг таърифи ўзгартирилди.
- Бу стандартда фойдаланиладиган атамалар:
- Фавқулодда даромад (зарар) - хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолиятидан аниқ фарқ қиладиган, яъни тез-тез ёки мунтазам содир бўлмайдиган воқеалар ёки битимлар натижасида юз берган даромадлар ёки харажатлар.
- Хўжалик умумий фаолияти - хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти бўлиб, унинг оддий фаолияти, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг келгусидаги тараққиётга, хўжалик юритувчи субъект иқтисодий фойдаларни мустаҳкамлаш ва ўстиришга қаратилган фаолиятидан иборат.
- Фаолиятни тўхтатиш - операцияни сотиш ёки топшириш натижаси бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг активлари, соф даромади ёки зарари ажратиб олинадиган фаолиятнинг асосий йўналиши ёки мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг зарарлари ва фаолияти, шу жумладан молиявий ҳисоботини ажратиб олиши мумкин.
- Жиддий хатолар - жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин.
- Ҳисоб сиёсати - бу бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун хўжалик юритувчи субъект қўллайдиган усулларнинг жамламасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |