Амал қилиш соҳаси
Ушбу БҲМС умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида қўлланилади, улар ушбу стандартнинг 12-бандида келтирилган. Айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш чоғида ҳам, жамланган молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ҳам шу стандартга амал қилиш зарур.
Ушбу БҲМС қуйидагиларга қўлланилади:
Ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида - мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга;
Ҳисоб сиёсатини очиб бериш бобида - қонунга, таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки ўз ташаббуси билан молиявий ҳисоботини эълон қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга.
Ушбу БҲМС банклар, бюджет ва суғурта ташкилотларининг молиявий ҳисоботни тузиш тартибига нисбатан амал қилмайди.
Таърифлар
Ушбу стандартда қуйидаги атамалар белгиланган маънода қўлланилади:
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлар (“молиявий ҳисоботлар” деб аталади) – бу шундай фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабларини қондиришга қаратилган молиявий ҳисоботларки, бундай фойдаланувчилар уларнинг ахборотга бўлган махсус талабларига мослаштирилган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектидан талаб қила олмайди.
Имкони йўқ – Талабни бажаришни (қўллашни) имкони бўлмайди, қачонки тадбиркорлик субъекти талабни бажариш учун барча оқилона ҳаракатларни қилиб кўрганидан кейин ҳам уни бажара (қўллай) олмаган бўлса.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар) – бу Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (БҲХСК) томонидан чиқарилган Стандартлар ва Шарҳлардир. Улар қуйидагиларни қамраб олади:
(a) Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
(б) Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
(в) МҲХСларни Шарҳлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар; ва
(г) Шарҳлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган Шарҳлар .
Муҳим тушириб қолдиришлар ёки бузиб кўрсатишлар – моддаларнинг тушириб қолдирилиши ёки бузиб кўрсатилиши муҳим бўлиб ҳисобланадики, агарда у фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботлар асосида қабул қилинадиган иқтисодий қарорларига, алоҳида ёки биргаликда, таъсир эта олса. Муҳимлик, тушириб қолдиришнинг ёки бузиб кўрсатишнинг, улар содир бўлган шароитларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланадиган катталиги ва хусусиятига боғлиқ бўлади. Модданинг катталиги ёки хусусияти, ёки иккаласининг бирикмаси, ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.
Тушириб қолдириш ёки бузиб кўрсатиш фойдаланувчиларнинг иқтисодий қарорларига таъсир эта олишини, ва ўз навбатида муҳим бўлишини, аниқлаш учун ушбу фойдаланувчиларга мансуб бўлган хусусиятларни кўриб чиқиш талаб этилади. “Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси” 25-бандда шуни таъкидлайдики, “фойдаланувчилар бизнес, иқтисодий фаолият ва бухгалтерия ҳисоби бўйича етарлича билимга эга ҳамда маълумотларни тегишлича қунт билан ўрганиш ҳоҳишига эга деб фараз қилинади.” Шу туфайли, муҳимликни аниқлашда бундай хусусиятларга эга бўлган фойдаланувчилар томонидан қабул килинадиган иқтисодий қарорларга қай даражада таъсир кўрсатилиши асосли тарзда кутилиши мумкинлигини инобатга олиш зарур.
Изоҳлар – молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот(лар)да, капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботда ҳамда пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган маълумотларга нисбатан қўшимча маълумотларни ўз ичига олади. Изоҳлар ушбу ҳисоботларда тақдим этилган моддаларнинг шарҳларини ёки батафсил маълумотларини ҳамда ушбу ҳисоботларда тан олиш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |