118
Кейинги жиҳат шундан иборатки, хўжалик
юритувчи субъектлар, шу
жумладан мулкдорлар шартнома тузишда шартнома мажбуриятлари ўзгариши
ёки тугатилишига олиб келиши мумкин бўлган барча шартларни кўрсатишга
ҳақли. Бугунги кунда юзага келган амалиётга кўра шартномада хўжалик
юритувчи субъектлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши шартлари
қанчалик
аниқ
белгиланса,
шартнома
бандлари
ўзгариши
ёки
мажбуриятларнинг тугатилиши шунчалик осон кечади.
Бундан ташқари, амалиётда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги кўпинча
амалдаги
қонун ҳужжатлари доирасидан чиқувчи кўпгина омиллар орқали юз беради.
Шунинг учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар бўйича
мажбуриятлар бажарилмаслигининг ҳар бир ҳолатини аниқ тарзда кўриб чиқиш
ва бунинг сабабини чуқур таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз
зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги тўғрисида сўз
юритадиган бўлсак, бу ерда:
биринчидан, томонлар етказган зарарлар учун тўлов кўринишида
жавобгарлик;
иккинчидан, маҳсулот етказиб бериш учун берилган бўнак маблағларини
қайтариш;
қонун ҳужжатларида ва шартнома шартларига кўра назарда тутилган
жарималарни тўлаш каби чоралар қўлланилади.
Республикамизда ўзаро ва давлат билан шартнома муносабатларида
иштирок этувчи томонларни ҳимоялаш учун қарздорлардан зарарларни
ундиришни талаб этиш имконини берувчи барча қонуний қарорлар мавжуд. Бу
ерда
таъкидлаш лозимки, зарарларнинг қопланиши шартномаларнинг
бажарилишини рағбатлантириш ва ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишда
муҳим роль ўйнайди. Ушбу усулнинг қўлланиши билан шартнома интизомига
амал қилинади ва ноишлаб чиқариш харажатлари қисқаради. Бундан ташқари,
жавобгарликнинг мазкур турини қўллаш моддий ресурсларни тежаш тартиби,
шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик
фаолиятининг
оптимал тарзда юритилишига хизмат қилади.
Шартномаларни тайёрлаш, тузиш ва амалга ошириш тамойилларининг
белгиланиши
республикада
шартнома
муносабатлари
мазмунини
муваффақиятли шакллантиришнинг энг муҳим методологик жиҳатларидан
бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2003
йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган шартномаларнинг
бажарилиши мониторингини юритиш тартиби қуйидагилардан иборат.
Тайёрлаш ва қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатувчи
ташкилотлар хўжаликлар билан тузилган
шартномаларнинг бажарилиш
мониторингини юритади ва ушбу ахборотни Қишлоқ ва сув хўжалиги
бўлимларига ҳисобот давридан кейин 10 кун ичида тақдим этади. Мазкур
бўлинмалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг шартнома мажбуриятлари
бажарилиши бўйича материалларга ишлов берувчи тегишли бошқармаларни
119
бундан хабардор қилади. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда
умумлаштирилган маълумотлар ҳудудий суд органларига юборилади. Суд
ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ўз ваколатлари доирасида тайёрлаш
ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан шартномаларнинг бажарилиш
мониторингини юритади ва назорат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: